язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур ўзгартиришларнинг 1, 2 ва 4-бандлари 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 20.06.2019 й. 199-мҳ-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.07.2019 й. 2219-11-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.07.2019 й.

N 2219-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

20.06.2019 й.

N 199-мҳ


БУЙРУҒИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзгартиришларнинг 1, 2 ва 4-бандлари 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.



Вазир                                                                    Ш. Садиков






Буйруққа

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 97-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 100-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 101-банддаги "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 107-банднинг "а" ва "б" кичик бандларидаги ҳамда 125-банднинг "а" ва "б" кичик бандларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 3-илованинг 3-банди "в" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошининг ўзбекча матнидаги "идоралари" деган сўз "органлари" деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 490-модда