ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2019 й. 548-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2019 й.

N 548



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини

янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида"

2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 июлдаги

548-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:


а) "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Департамент бошлиғи

Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари

Департамент бошлиғининг ўринбосари

Департамент бошлиғи ёрдамчиси

Бош инспектор

Катта инспектор

Инспектор

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Махсус бўлим катта инспектори

Катта криминалист

Криминалист";


б) "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Бўлинма бошлиғи

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Катта инспектор

Инспектор

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Суриштирувчи

Катта криминалист

Криминалист";


в) "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг туман (шаҳар) бўлимлари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман (шаҳар) бўлимлари

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Катта суриштирувчи

Суриштирувчи

Катта инспектор

Инспектор".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


92-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


104-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"104. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан воситачилик савдоси товарлар билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ мазкур Қоидаларнинг 93-бандига биноан амалга оширилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) қуйидаги манбалар ҳисобидан махсус бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилишига рухсат берилсин:

Департамент томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари бўйича бюджетга қўшимча равишда ҳисобланган суммалардан ажратмалар ва солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ҳисобига 40 фоиз миқдорида";


б) қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Департамент томонидан ўтказилган тафтишлар ва текширувлар натижалари бўйича аниқланган ҳамда Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган давлат органлари ва ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан амалга оширилган ноқонуний харажатларнинг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммасининг 10 фоизи миқдорида";


в) иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 193-модда) 6-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисобрақамларига ўтказилади ва гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, ФҲДЁ архивларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш тадбирларига;".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда) билан тасдиқланган 2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалининг 9-позицияси чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:


21-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Рухсатнома олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";


22-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аризачи рухсатнома олиш ҳақидаги аризани Ягона портал орқали берганда - тўланадиган йиғим суммасининг 10 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобрақамига, қолган маблағлар Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисобрақамларига ўтказилади";


38-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона портал орқали - тўланадиган йиғим суммасининг 10 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобрақамига, қолган маблағлар Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисобрақамларига ўтказилади".

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Анкетага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Аризачининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ)" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Анкетага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Аризачининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида:

б) 2-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ҲГКнинг банк ҳисобрақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ҲГКнинг банк ҳисобрақамларига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


30-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


32, 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. ҲГК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

33. Табиий газни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида ҲГК расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини, Бюро табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади";


35-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


1-илованинг III боби 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

"I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 5 ва 8-бандлар, "I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот"дан 2, 4-10-бандлар чиқариб ташлансин;

"Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-иловадаги "Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


в) 3-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисобрақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисобрақамларига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


34-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


39-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


1-иловада:

ўзбек тили матнидаги "III. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш" сўзлари "IV. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;


IV бобнинг 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

"I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"дан 2, 5 ва 8-бандлар, "I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 4-10-бандлар чиқариб ташлансин;

"Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-иловадаги "Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисобрақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисобрақамига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


30-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


32, 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. СҚКХ ташкилоти ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

33. Сувни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида СҚКХ ташкилоти расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани, Бюро сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади";


35-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


1-илованинг III боби 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

"I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 5 ва 8-бандлар, "I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 4-10-бандлар чиқариб ташлансин;

"Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-иловадаги "Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида:


а) 1-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисобрақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисобрақамларига ўтказилади";


11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади";


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


3-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади";


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади;

б) Ягона портал орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади";


9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади".

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобрақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобрақамига ўтказилади.

Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим суммаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади";


29-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензияни бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

20 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига;

25 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди биринчи хатбошидаги "иморат жойлашган ҳудуддаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги 540-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги "махсус кассалари" сўзларидан кейин "ўрнатилган банкомат, терминал ва инфокиоскалари" сўзлари қўшилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентининг 5-бандидаги "юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддаги" сўзлари чиқариб ташлансин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди "г" кичик бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 июль













































Время: 0.2169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск