язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2019 й. ПҚ-4389-сон "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2019 й.

N ПҚ-4389



СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ юкини изчил камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг амалиётга жорий этилиши натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига солиқ юки камайтирилди, айланма маблағлардан олинадиган солиқлар оптималлаштирилди, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни бекор қилиш ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини камайтириш орқали солиқ тизими қайта кўриб чиқилди.

Солиқ тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларини амалга ошириш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этилади.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади;

қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишда ушбу солиқ суммаси қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтилган санадан аввалги охирги 12 ойда харид қилинган товар-моддий захираларнинг тасдиқланган қолдиқлари бўйича реализация ҳажмига мос келадиган улушда ҳисобга олинади;

қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки ягона солиқ тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги хабарнома қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиладиган ой бошланишидан олдин ўн иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.


3. Қуйидагилар:

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:

а) уч ой муддатдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритсин:

чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишда харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш ("tax free") тартибини белгилаш;

cолиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи "инвестициявий солиқ кредитлари" институтини жорий этиш;

солиқ тўловчи - юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;

юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш мақсадида ялпи тушумнинг чегаравий миқдорини сунъий пасайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга (бўлиниш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва бошқалар) чек қўйиш чораларини кўриш, мазкур ҳолатлар аниқланганда тўланиши лозим бўлган солиқлар суммасига давлат солиқ хизмати органлари томонидан тузатиш киритиш ва уларни суд тартибида ундириш механизмларини жорий этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ягона ахборот тизими) ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда "UzTrans" ягона интерактив ахборот тизими базасида қуйидагиларни таъминлайдиган "Юк ташишлар мониторинги" ахборот платформасини (кейинги ўринларда - Ахборот платформаси) ишлаб чиқишни таъминласин:

юк ташувчилар томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларини (счёт-фактура (инвойс), юк хати ва бошқа ҳужжатларни) рўйхатдан ўтказиш;

юк жўнатувчилар ва уни қабул қилиб олувчилар томонидан реал вақт режимида товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:

Ягона ахборот тизимидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти ушбу дастурий маҳсулотни қўллаган даврида текширилмайди;

юк ташувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларини Ахборот платформасида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) икки ой муддатда:

хўжалик юритувчи субъектларни давлат солиқ хизмати органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқсин;

онлайн назорат-касса машиналари чеклари билан тасдиқланган харажатлар бўйича жисмоний шахсларга даромад, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича чегирмалар бериш ёки чекларда кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариб бериш тартибини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) 2020 йил 1 январдан бошлаб:

давлат cолиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги (KPI) кўрсаткичларидан келиб чиқиб, уларни моддий рағбатлантириш, хизматда лавозимини ошириш, мукофотлаш, интизомий чоралар қўллаш тизимини жорий этсин;

Савдо-саноат палатаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан биргаликда инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш мақсадида "Чекни талаб қил ва совға ютиб ол" оммавий акциялари ўтказилишини ташкил этсин;

в) Cтратегияни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ва интернет-ресурсларда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти кенг ёритилишини таъминласин ҳамда Cтратегияни амалга ошириш доирасида оммавий ахборот воситалари, илмий доира ва хорижий экспертлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда жойларда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманларини ташкил этсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 июлдаги

ПҚ-4389-сон қарорига

2-ИЛОВА



Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш

стратегиясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

    

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТДА

ХУФИЁНА АЙЛАНМАНИ ҚИСҚАРТИРИШ

1.

Тадбиркорлик субъектларига тенг фискал шароитлар ва рақобат муҳитини таъминлаш учун қўллаш соҳалари ва фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

2.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтиш тартибини ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2019 йил

1 октябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

3.

Cолиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи "инвестициявий солиқ кредитлари" институтини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

4.

Солиқ тўловчиларга кейинчалик соддалаштирилган "яшил йўлак" тартибида хизмат кўрсатиш мақсадида солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва инсофлилик мезонлари асосида сегментлаш тизимини жорий қилиш.

Қўшма қарор

2020 йил

1 январь

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

5.

Солиқ тўловчи ихтиёрий равишда солиқ мажбуриятларини камайтириб кўрсатиш (яшириш) фактларини кўрсатиб, солиқ қарзининг бир қисмини тўлаганда, уни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи "солиқ келишуви" механизмини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев)


6.

Ўзаро боғланган ёки афилланган шахслар ўртасидаги битимлар бўйича трансферт нархлар белгиланишининг, шу жумладан бундай шахслар бўйича мезонларни белгилашни назарда тутувчи солиқ назорати механизмини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

7.

Солиқ ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларидаги тафовутларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш ва уларни халқаро молиявий ҳисобот стандартларига тўлиқ мослаштириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил

1 июль

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), Марказий банк (М.Нурмуратов)

8.

Айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 август


ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Лойиҳа бошқаруви агентлиги (Д.Ли), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

9.

Ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларинингсолиқ имкониятларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, солиқ тушумларини ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича прогноз қилиш учун индикаторлар ва маълумотлар манбаларини шакллантириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 июль

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), ДСҚ (Б.Мусаев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

10.

Иқтисодиётда хуфиёна айланма даражасини камайтириш бўйича "яширин иқтисодиёт" кўламини баҳолашнинг асосий кўрсаткичларини белгилаш, идоралараро ҳамкорлик тизимини, кўриладиган чоралар самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий қилишни, шунингдек, иқтисодий фаолиятни легаллаштиришни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Марказий банк (М.Нурмуратов), ДБҚ (М.Азимов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Меҳнат вазирлиги (Ш.Кудбиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

11.

Чакана савдода нақд пулда сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар учун юқори тўлов чегарасини белгилаш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдоридан ортиқ бўлган битимлар учун соддалаштирилган ҳисобварақ-фактурани жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2020 йил

1 февраль

ДСҚ (Б.Мусаев), Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (Ж.Саримсаков)

12.

Мол-мулк ва ер солиғи ўрнига кўчмас мулк солиғини жорий қилиш.


Таҳлилий маълумот

2021 йил

1 июль

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (А.Абдуллаев)

13.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна фаолият амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган (маълумот тақдим этган) шахсларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

14.

Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун "онлайн" назорат-касса машиналари чеклари билан тасдиқланган харажатлар миқдорида жисмоний шахслар даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича чегирмаларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

Таҳлилий

маълумотнома

2020 йил

1 октябрь


ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

15.

Ўзини ўзи иш билан банд қилган шахслар мезонлари ва тоифаларини аниқлаш бўйича илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқиш, солиқ солиш мақсадида фаолиятни қонунийлаштиришни рағбатлантириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 март

Меҳнат вазирлиги (Ш.Кудбиев),

ДСҚ(Б.Мусаев)

16.

Электрон платформалар, интернет-дўконлар ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириладиганэлектрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Таҳлилий

маълумотнома

2019 йил

1 сентябрь


ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Марказий банк (М.Нурмуратов)

17.

Солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ва Давлат бюджетига ўтказиш махсус ҳисобрақамларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Таҳлилий

маълумотнома

2019 йил

1 сентябрь


ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Марказий банк (М.Нурмуратов)

18.

Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаларини интеграциялаштириш, "E-омбор" товарларни ҳисобга олишнинг электрон тизимини жорий этиш ва импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш орқали импорт операцияларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил

1 январь


ДБҚ (М.Азимов), ДСҚ(Б.Мусаев), Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков)

19.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани мисолида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни мулкнинг бозор қийматига нисбатан солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш тартибини кўриб чиқиш ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 ноябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (А.Абдуллаев)


II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН СОЛИҚ

ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


20.

Солиқ хизматларини кўрсатиш бўйича мобил иловалар сонини кўпайтириш (ўзини ўзи иш билан банд қилган фуқароларнинг рўйхатдан мустақил ўтиши ва солиқларни тўлаши, юридик шахснинг улуши бўйича қўйилган тақиқлар (банд солинган) ҳақидаги маълумотномаларни олиш, якка тартибдаги тадбиркор мақомини текшириш ва бошқалар).

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 февраль,

кейинчалик

доимий

ДСҚ (Б.Мусаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков)

21.

Солиқ солиш мақсадида ер ва кўчмас мулкнинг кадастр ҳисоби ва қийматини баҳолаш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун кадастр ва солиқ органлари маълумотлар базаларини интеграциялаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 декабрь

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (А.Абдуллаев), ДСҚ (Б.Мусаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков)

22.

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича солиқ органларининг айрим функцияларини нодавлат ташкилотларга (аутсорсинг) ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий

маълумотнома

2019 йил

1 август

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

23.

Даромад солиғи ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатларини ва маълумотномалар тақдим этиш тизимини қайта кўриб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларгаўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев)

24.

Кўрсатиладиган солиқ хизматлари сифатига солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасини аноним баҳолаш имкониятини яратиш учун Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида қўшимчафункциялар киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), "Ижтимоий фикр" маркази (Р.Убайдуллаева)

25.

Солиқ органлари бўлинмалари фаолиятининг самарадорлигини жамоатчилик фикри натижаларини ҳисобга олган ҳолда рейтинг баҳолашни жорий этиш.


Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ижтимоий фикр" маркази (Р.Убайдуллаева)

26.

Солиқ тўловчиларнинг аниқ эҳтиёжларидан келиб чиқиб (тўлиқ маслаҳат бериш, буюртманомалар, ариза ва шикоятлар қабул қилиш), "call-центр" функцияларини кенгайтириш орқали солиқ тўловчиларга хизматлар кўрсатиш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини яхшилашга доир таклифларни ишлаб чиқиш борасидаги долзарб муаммоларни чуқур таҳлил қилиш учун кўп бериладиган саволлар ва келиб тушадиган мурожаатлар асосида Давлат солиқ қўмитасининг доимий янгиланадиган маълумотлар базасини яратиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил

1 март

ДСҚ (Б.Мусаев)

27.

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасини солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг унга мажбурий аъзо бўлишини назарда тутувчи ўзини ўзи назорат қиладиган ташкилотга айлантириш, солиқ маслаҳатчиларини ўқитишни ташкил қилиш, малака имтиҳонларини ўтказиш ва сертификат бериш вазифаларини топшириш орқали унинг фаолиятини такомиллаштириш.

Таҳлилий маълумот

2020 йил

1 февраль

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), Солиқ маслаҳатчилари палатаси (Б.Мансуров)

III. СОЛИҚ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

28.

Назорат, ахборот ва хизмат кўрсатиш орқали потенциал солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишни назарда тутадиган солиқ таваккалчиликларини тизимли бошқариш (Compliance Strategy) механизмини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 февраль

ДСҚ (Б.Мусаев)


29.

Таваккалчиликларни, шу жумладан ҚҚС тўловчиларини таҳлил қилиш ва бошқариш тизими асосида солиқ назоратининг симсиз (масофадан туриб) усулларини (солиқ тўловчиларни сегментлаш асосида) такомиллаштириш.


Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 декабрь


ДСҚ (Б.Мусаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

30.

Жаҳон банкининг комплекс интеллектуал модели асосида солиқ маъмуриятчилигини таҳлил қилиш якунлари бўйича таклифлар тайёрлаш (ҳозирги ҳолатни баҳолаш ва солиқ маъмурчилиги камчиликларини аниқлаш, солиқ ислоҳотлари натижаларини мониторинг қилиш).

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 октябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

31.

Солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини видео-тасвирга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 ноябрь


ДСҚ (Б.Мусаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

32.

Илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, идентификация карточкалари тизимига (IDкарталарига) жисмоний шахснинг идентификация рақами тизимини босқичма-босқич интеграциялаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Таҳлилий маълумотнома

2021 йил

1 январь

ДСҚ (Б.Мусаев), Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тураходжаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков)

33.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек, назорат тадбирларини фақат профилактика чоралари қўлланилгандан сўнг амалга ошириш имконини берадиган тартибни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги  (Т.Ишметов) Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

34.

Сайёр текширишларни камайтириш ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлигининг симсиз усуллари рўйхатини кенгайтирган ҳолда солиқ назорати шаклларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

Солиқ кодексининг янги таҳрири доирасида

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов) Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

35.

Юқори даражадаги даромадга ва мулкка эга бўлган жисмоний шахсларнинг солиқ таваккалчиликларини таҳлил қилиш (High Net Worth Individuals) тизимини жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2021 йил

1 январь

ДСҚ (Б.Мусаев)

IV. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

36.

Солиқ маъмуриятчилиги харажатларини камайтириш ва солиқ назорати сифатини ошириш, шунингдек, уни автоматлаштириш мақсадида солиқ органлари тизимига замонавий бизнес-таҳлиллар моделларини (Business Intellegence) жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

37.

Солиқ тўловчиларга аниқ вақт режимида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини, шу жумладан, экстерриториал принцип асосида кўрсатиладиган хизматларни кенгайтиришга йўналтирилган рақамли технологияларни солиқ маъмуриятчилигига босқичма-босқич жорий этиш, солиқ органларининг ахборот коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантиришва модернизация қилиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

ДСҚ (Б.Мусаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

38.

Солиқ органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги (KPI) кўрсаткичларидан (кўрсатилган хизматларнинг сони ва сифати, хизмат кўрсатиш тезлиги, ходимнинг хушмуомалалиги ва билимидан) келиб чиқиб, уларни моддий рағбатлантириш, хизматда лавозимини ошириш, мукофотлаш, интизомий чоралар қўллаш тизимини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 декабрь


ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


39.

"Холис харидор" тизимини кенг жорий қилиш, "хуфиёна иқтисодиёт" бўйича "ишонч телефонлари"ни ташкил қилиш ва мазкур соҳада тасдиқланган хабарни берган шахсларни ҳамда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш "схема"ларини ва хуфиёна фаолиятларни аниқлаганлик учун солиқ органлари ходимларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 август

ДСҚ (Б.Мусаев)

40.

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг замонавий усуллари, халқаро солиққа тортиш, трансфер нархларни белгилаш, таваккалчиликларни таҳлил қилиш, бизнес-таҳлил технологиялари (Business Intellegence) ва солиқ маъмурчилигида илғор ахборот технологияларини (Big Data) қўллаш асосида солиқ органларининг ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий асосда

ДСҚ (Б.Мусаев)

41.

Солиқ органларига ишга қабул қилишда (вакант лавозимларни эгаллаш) танлов тизимини, шу жумладан, номзодларнинг электрон шаклда мурожаат этиш имкониятини назарда тутган ҳолда жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 февраль

ДСҚ (Б.Мусаев)

V. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

42.

Коррупциянинг олдини олиш тизимини ривожлантириш, ходимларнинг ҳалоллигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва ишга қабул қилиш шартларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда кадрлар сиёсатини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 декабрь

ДСҚ (Б.Мусаев)


43.

Давлат солиқ хизмати органларида коррупцион хавфлар юзага келишининг олдини олиш (назорат қилиш) ва ҳолатни мониторинг қилиш бўйича ходимларни аттестациядан ўтказиш, шунингдек, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ноинсоф ходимларни тизимдан четлаштиришни назарда тутувчи тизимни жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 октябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)

44.

Моддий ва номоддий рағбатлантириш, хизматда ўсиш, билимини ошириш, соғлиғини тиклаш, дам олиш ва бошқа йўналишларни яхшилашни назарда тутувчи меҳнат қилиш шароитларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 август

ДСҚ (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

45.

Коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ солиқ соҳасидаги коррупцион хавфларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ва бизнес-жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


Таҳлилий маълумот

2019 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Б.Мусаев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

46.

Фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтириш ва солиқ органларининг ижобий имижини шакллантириш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий

ДСҚ (Б.Мусаев), "Ижтимоий фикр" маркази (Р.Убайдуллаева)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июль


"Халқ сўзи", 2019 йил 11 июль