Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 29-сон 2019 йил 16 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ


Корхона ёки хусусий тадбиркор бизнесга қўл урар экан, бу соҳада муваффақият қозонишга интилади. Бизнесменлар маҳсулот ишлаб чиқариш, товар сотиб олиш ёки сотиш, хизматлар кўрсатиш чоғида фойда солиғини ҳисоблайдилар. Зеро ушбу солиқ мамлакатимиз Давлат бюджетининг даромад қисмини тўлдирувчи асосий манбалардан бири саналади.



СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


Фойда солиғини қуйидагилар тўлайди:

q корхоналар - муайян шартларга жавоб берадиган Ўзбекистон резидентлари;

q норезидентлар - Ўзбекистон ҳудудида даромад олганда;

q нотижорат ташкилотлари - тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадларидан, тижорат тузилмалари учун белгиланганидек шартларда (Солиқ кодексининг 126-моддаси).

Қонун ҳужжатларида юридик шахс солиқ тўловчининг даромадларидан фойда солиғини ушлаб қолиб, уни бюджетга тўлаши шарт эканлиги ҳам қайд этилган. Ушбу вазиятларда у фойда солиғи бўйича агент ҳисобланади. 



Ўзбекистон резиденти бўлган корхоналар


Солиқ тўлаш шартлари

Қуйидаги ҳолларда юридик шахс - Ўзбекистон резидентида фойда солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади (Солиқ кодексининг 126-моддаси):

а) унинг ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошса. У йил бошидан ортиб борувчи якун билан аниқланади. 1 млрд сўмлик чегаравий миқдордан ошиб кетса, корхона кейинги ойдан фойда солиғи тўловчисига айланади (Солиқ кодексининг 350-моддаси);

б) тушум ҳажмидан қатъи назар, у:

q акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарса. Акциз тўланадиган товарлар рўйхати Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорига 19-иловада келтирилган;

q акциз тўланадиган уяли алоқа хизматларини кўрсатса;

q ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олса (Солиқ кодексининг 350-моддаси).


1-ВАЗИЯТ.

Матбаа корхонасининг жорий йил январь-март ойларидаги ялпи тушуми ҳажми 900 млн сўмни, январь-апрель ойларида эса 1 200 млн сўмни ташкил этди. Корхона апрель ойида 1 млрд сўмлик чегаравий миқдордан ошганлиги сабабли май ойидан бошлаб фойда солиғини тўлайди. Бунда январь-апрель ойлари учун солиқлар қайта ҳисобланмайди.


Йил якунларига кўра белгиланган чегаравий миқдорга етганда ҳам кейинги йил бошидан бошлаб фойда солиғини тўлайсиз.


2-ВАЗИЯТ.

Савдо корхонасининг 2019 йил январь-ноябрь ойларидаги ялпи тушуми ҳажми 950 млн сўм, 2019 йилда - 1 200 млн сўм. Корхона 2020 йил январдан бошлаб фойда солиғини тўлайди.


q Воситачилик ташкилотлари учун 1 млрд сўмлик чегаравий миқдор ялпи тушумга эмас, балки товар айланмасига (битим суммасига) нисбатан қўлланилади.


ВАЗИЯТ.

Воситачи корхонанинг январь-март ойларидаги товар айланмаси 900 млн сўмни, воситачилик ҳақи суммаси 45 млн сўмни ташкил этди. Январь-апрель ойлари учун тегишинча - 1 200 млн сўм ва 60 млн сўм. Корхонанинг тушуми (60 млн сўм) белгиланган чегаравий миқдордан анча кам бўлса-да, май ойидан бошлаб солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқисиз фойда солиғини тўлайди. Сабаби - товар айланмаси ҳажми - 1 200 млн сўм - 1 млрд сўмлик белгиланган чегаравий миқдордан ошган. 



Резидентнинг танлаш ҳуқуқи

Корхона қуйидаги ҳолларда ягона солиқ тўлови ўрнига фойда солиғи тўлашни мустақил равишда танлашга ҳақли:

q давлат рўйхатидан ўтаётганда;

q тушуми 1 млрд сўмдан ошмагунча.


q Қўшилган қиймат солиғини ҳам ўз ичига олувчи солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими доирасидагина фойда солиғи тўланиши мумкин.

  

Корхонани рўйхатдан ўтказаётганда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини танланг, агар:

q маҳсулот етказиб берувчи ва харидорларингиз ҚҚС тўловчиси бўлса;

q рентабеллигингиз (фойда/тушум x 100%) ўрта ҳисобда 30%дан ошмайдиган бўлса.

Бу ҳолда:

q фойда кўрмаган тақдирингизда солиқ тўламайсиз, ЯСТни эса корхона зарар кўриб ишлаётганда ҳам тўлашга тўғри келади;

q фойда олганингизда солиқ суммаси ЯСТга нисбатан камроқ

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск