Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (II қисм) (СБХ, 30-сон 2019 йил 23 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*

(II ҚИСМ)



Фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдиришдан аввал корхона фаолиятининг молиявий натижасини аниқлаш лозим. Бунинг учун барча бухгалтерия маълумотлари муайян шаклда қайд этилади, улар асосида корхона фойда ёки зарар кўриб ишлаётгани ҳақида бир хулосага келиш мумкин бўлади. Даромаднинг ўзини ҳисоблаш - энг мураккаб ишлардан бири.



СОЛИҚ ТЎЛАНГУНГА ҚАДАР ФОЙДА

ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ


Фойда солиғи суммасини тўғри аниқлаш учун ҳар чоракда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни (2-сон шакл, 2-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тўлдиринг. Корхонангиз кичик корхоналар жумласига кирса, солиқ органларига ҳар чоракда Ҳисобот тақдим этиш керак эмас. Кичик бизнес корхоналари молиявий ҳисоботни йил якунлари бўйича тақдим этадилар.

Сизга Ҳисоботдан фақат фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (Ҳисоботнинг 240-сатри) керак бўлади. Бироқ уни аниқлаш учун юқоридаги барча сатрларни тўлдиришга тўғри келади.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот минг сўмда йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади.


Ҳисоботнинг ҳар бир сатрини кўриб чиқамиз.



Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни

сотишдан соф тушум (010-сатр)


Реализация қилишдан олинадиган тушумни товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланг (Солиқ кодексининг 130-моддаси).

Улар:

q ҳисобварақ-фактура;

q ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида далолатнома;

q квитанция;

q чек;

q товарлар жўнатилганлиги далилини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Тушумни пул келиб тушганлиги далили бўйича эмас, балки товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш далили бўйича аниқланг (Солиқ кодексининг 130-моддаси).


МИСОЛ. Корхона I чоракда шартнома бўйича 50 000 минг сўм олдиндан тўлов олди. II чоракда 120 000 минг сўмлик ишлар бажарилди, шу жумладан ҚҚС - 20 000 минг сўм. Тушум ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган. Шу чоракда бажарилган ишлар учун қолган сумма 70 000 минг сўм олинди.

Корхона 100 000 минг сўмлик суммадаги (ҚҚСни чегирган ҳолда) ишлар бажарилганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланган II чоракдагина 010-сатрда соф тушумни акс эттиради.


Ҳисоботнинг 010-сатрида маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни реализация қилишдан тушган тушумни қуйидагиларни чегирган ҳолда кўрсатинг:

q қўшилган қиймат солиғи;

q акциз солиғи;

q қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотлар қиймати;

q сотиш нархларидан харидорларга берилган чегирмалар.

010-сатрни асосий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга олувчи счётлардаги (9000) маълумотлар асосида тўлдиринг (Қоидаларнинг 97-банди, 7-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Соф тушумни аниқлаш учун 9010-9030-счётлардаги кредит айланмаларини қўшиб, 9040 ва 9050-счётлардаги дебет айланмаларини чегиринг.


1-МИСОЛ. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона уяли алоқа хизматларини кўрсатади. Ҳисобот даврида тушум 138 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан ҚҚС - 23 000 минг сўм, акциз солиғи - 15 000 минг сўм.


Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, минг сўм


Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Реализация қилишдан соф тушум олинди


100 000


4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

9030-"Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар"

Акциз солиғи ҳисобланди


15 000


6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарз (акциз солиғи)"

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобланди


23 000


6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)"

    

Реализация қилишдан

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск