Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (III қисм) (СБХ, 31-сон 2019 йил 30 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ

(III ҚИСМ)*


ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ бухгалтер учун муаммоли масалаларни мисоллар ёрдамида ўрганишда давом этамиз.



ҚҚС ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ


Комитент томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) воситачи орқали реализация қилинганда


Сотиш бозорини кенгайтириш ва маблағлар айланишини жадаллаштириш учун воситачилик шартномасидан фойдаланинг (ФКнинг 832-моддаси). Ушбу шартнома бўйича ўз товар (иш, хизмат)ларингизни мустақил равишда эмас, балки воситачи орқали сотасиз, у:

q ўз номидан битим тузади;

q харидорларни излайди;

q ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Воситачилик операциялари ҳисобини юритиш ва расмийлаштиришда Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-бўлимига амал қилинг.



Воситачидан ҳисобот олиш


Воситачига воситачилик ҳақини тўлашдан олдин сотувлар тўғрисидаги ҳисоботини олинг. Унда қуйидагиларни кўрсатиши шарт:

q реализация қилишдан тушган тушумдан ҳисобланган, ҚҚС суммасини кўрсатган ҳолда реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори ва қиймати. Шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва реализация қилинганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхалари ҳисоботга илова қилиниши керак;

q воситачилик шартномасига мувофиқ сиз унга тўлаб беришингиз лозим бўлган, у сарфлаган харажатлар қиймати. Мазкур харажатларни тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар, чеклар, квитанциялар) ҳисоботга илова қилиниши керак;


Харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирдагина ушбу суммаларни ўз харажатларингиз таркибига кирита оласиз.

Ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатларни расмийлаштиришга ҳам эътибор беринг (Солиқ кодексининг 222-моддаси). Уларда ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган бўлса, уни ҳисобга олишга ҳақли бўласиз. Бунда Солиқ кодексининг 218-моддасида назарда тутилган шартларга риоя этишингиз шарт.


q шартнома шартларига мувофиқ ўз воситачилик ҳақи суммасини (у ҚҚС тўловчиси бўлса, ҚҚСни ҳам);

q олинган аванслар суммасини;

q қолган қарз суммасини (Тартибнинг 23-банди).

Ҳисоботдан ташқари, воситачи ўз воситачилик ҳақи суммасига ёзилган ҳисобварақ-фактурани ва воситачилик хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиради. У далолатномада шартнома шартларига мувофиқ сиз унга тўлаб беришингиз лозим бўлган маблағлар суммасини ҳам кўрсатади. Далолатномани имзолаб, муҳр қўйинг (агар мавжуд бўлса) ва бир нусхасини воситачига қайтаринг. Воситачилик ҳақи суммасига ёзилган ҳисобварақ-фактурани Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова, 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) рўйхатдан ўтказинг, унда акс эттирилган ҚҚСни эса ҳисобга олинг (ҳисобга олиш шартларига риоя этган ҳолда).



Реализация қилишдан тушган тушумни аниқлаш


Воситачи товар (иш, хизмат)ларингизни реализация қилаётганда харидорларга ўз номидан ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиради. "Етказиб берувчи" сатрида ўз номига қўшимча равишда "Воситачи" дея қайд этади. Ўзининг ва харидорнинг реквизитларидан ташқари, сизнинг реквизитларингизни ҳам кўрсатиши мумкин (Тартибнинг 26-банди).

Воситачи товар (иш, хизмат)ларингизни сотадиган нархларни воситачилик шартномасида белгиланг. Шунингдек унда воситачи шартномада кўрсатилганидан ҳам фойдалироқ шартлар асосида битимлар тузишга ҳақли эканлигини кўрсатиш мумкин (ФКнинг 834-моддаси).


Воситачи қатъий белгиланган воситачилик ҳақидан ташқари реализация қилишдан қўшимча наф олса, уни тақсимлаш тартибини белгиланг. Масалан, у томонлар ўртасида тенг миқдорда ёки бошқача нисбатда тақсимланиши, комитентга тўлиқ берилиши, воситачининг тасарруфида қолиши мумкин.


Воситачи тақдим этган реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги ҳисобот ва унга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар нусхалари асосида унинг номига ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиринг. Уларда харидорларга тақдим этилган воситачининг ҳисобварақ-фактураларида акс эттирилган ўша кўрсаткичларни қайд этинг. Бунда "Етказиб берувчи" сатрида қўшимча равишда "Комитент" дея қайд этинг. Ушбу ҳисобварақ-фактураларни Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) рўйхатдан ўтказинг.


Воситачи харидорга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилган қийматдан келиб чиқиб тушумни белгиланг. Бунда товарни воситачига берган пайтда эмас, балки у товарни харидорга сотган ва ҳисоботни тақдим этганда даромадни тан олинг (Мисолларнинг 2.3-банди, АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон БҲМСга илова).


МИСОЛ. 2019 йил апрель ойида комитент корхона воситачига ўз товарларини реализация қилиш учун берди. Воситачилик шартномаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномасига мувофиқ уларнинг қиймати 20% ҚҚСни ҳисобга олганда 9 960 минг сўмни ташкил этди. Воситачи товарларни ушбу қийматдан паст бўлмаган нархда реализация қилиш мажбуриятини олди. Шу йилнинг май ойида у барча товарларни ҚҚСни ҳисобга олганда 12 000 минг сўмга сотди ва 4 июнь куни комитентга ҳисобот тақдим этди.

Комитент май ойида реализация қилишдан тушган соф тушумни 10 000 минг сўм (12 000 / 120 х 100) миқдорида тан олади.



Воситачининг воситачилик ҳақини ҳисобга олиш


Воситачига тўланган воситачилик ҳақини сотиш харажатларига киритинг. Воситачи ҚҚС тўловчиси бўлса, воситачилик ҳақи бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олинг (Солиқ кодексининг 218-моддаси шартларига риоя этган ҳолда). Воситачи томонидан ўзининг воситачилик ҳақи суммасига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказинг.


1-ВАЗИЯТ. 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи комитент ўз товарларини  соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи воситачи орқали реализация қилади

Шартнома шартларига кўра харидорлар товар ҳақини воситачига тўлайдилар. Воситачи воситачилик ҳақи суммасини ушлаб қолиб, қолган пул маблағларини комитентга ўтказади.  

Воситачига берилган товар таннархи 40 000 минг сўмни ташкил этади.

Товарни реализация қилишнинг келишилган қиймати ҚҚСни ҳисобга олганда - 60 000 минг сўм. Воситачилик ҳақи реализация қилинган товар қийматининг 5%и - 3 000 минг сўмни (60 000 х 5%) ташкил этади. Шартномага кўра воситачи товарни комитент учун фойдалироқ шартлар асосида: 3 000 минг сўмдан қимматро

...
Время: 0.0350
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск