ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.2019 й. ПФ-5777-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
31.07.2019 й.
N ПФ-5777
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 29 НОЯБРДАГИ
ПФ-5587-СОН "МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ
ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда экспорт салоҳиятини янада ошириш, ипакчилик тармоғидаги экспорт қилувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда рақобатбардош экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига илованинг 14-позицияси "ТИФ ТН коди" устунидаги "5001 - 5003" рақамлари "5001, 5003 (ипак момиғидан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 1 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 5 август, 31-сон, 538-модда