Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 32-сон 2019 йил 6 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Экспертларимиз бухгалтерларга ёрдам сифатида ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ мураккаб масалаларни мисоллар ёрдамида тушунтиришда давом этадилар.



ҚҚС ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ


Узоқ муддатли активларни реализация қилишда


Асосий воситаларни (АВ), номоддий активларни (НМА) ва қурилиши тугалланмаган объектларни реализация қилиш чоғида харидорга ҚҚСни уларни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланг. Бироқ бюджет билан ҳисоблашишда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

1) ҚҚСни ҳисоблашнинг қандай - умумбелгиланган (20%лик ставка бўйича) ёки соддалаштирилган (фаолият турига боғлиқ бўлган, фарқланган ставкалар бўйича) тизимини қўллашингизни;

2) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати ва қолдиқ (баланс) қийматининг нисбатини.


Эслатиб ўтамиз:

Қолдиқ (баланс) қиймати - жамғарилган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситанинг ёки номоддий активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати.

Қурилиши тугалланмаган объектнинг баланс қиймати унинг ҳақиқий таннархи ҳисобланади.



Умумбелгиланган тартибда ҚҚС тўловчи

томонидан узоқ муддатли активлар реализация

қилинганда солиқни ҳисоблаш


Харидорга тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада объектни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб ҚҚСни ҳисобланг. Бироқ бюджет билан ҳисоблашишда солиқ солиш базаси унинг қолдиқ (баланс) қийматидан паст бўлиши мумкин эмаслигини инобатга олинг.

АВ, НМА ёки қурилиши тугалланмаган объектни реализация қилишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) қуйидаги формула бўйича аниқланади:


МН = Т - Ққий - ҚҚС + Сқ - Хреал, бу ерда:


Т - реализация қилишдан тушум;


Ққий - реализация қилинаётган объектнинг қолдиқ (баланс) қиймати, у АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ва ҳисобланган амортизация ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади;

ҚҚС - қўшилган қиймат солиғи;

Сқ - 8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётининг кредити бўйича ҳисобга олинадиган, реализация қилинаётган объектнинг қайта баҳолаш сальдоси;

Хреал - объектни реализация қилиш харажатлари.

Объектни реализация қилиш қийматига қараб ҚҚСни ҳисоблаш тартибини кўриб чиқамиз.

Объектни реализация қилиш қиймати


20%лик ставкада ҚҚСни ҳисоблаш тартиби

ҳисобварақ-фактурада

ҳисоботда


ҚҚС суммасини ўз ичига олмайдиган қолдиқ қиймат (Ққий) бўйича


Ққий х 20%


Ққий х 20%

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган қолдиқ қиймат бўйича


Ққий / 120 х 20


Ққий х 20%

ҚҚСхаридордан < ҚҚСбюджетга

Қолдиқ қийматдан паст. Реализация қилиш қиймати (Қреал) ҚҚС суммасини ўз ичига олади


Қреал / 120 х 20


Ққий х 20%

ҚҚСхаридордан < ҚҚСбюджетга

Қолдиқ қийматдан юқори. Реализация қилиш қиймати ҚҚС суммасини ўз ичига олади


Қреал / 120 х 20


Қреал / 120 х 20

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

         

1-ВАЗИЯТ. 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи асосий воситани қолдиқ қиймати бўйича ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилади

АВнинг бошланғич қиймати - 50 000 минг сўм, ҳисобланган эскириш - 40 000 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси - 5 000 минг сўм, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматга тенг - 10 000 минг сўм (50 000 - 40 000).

Харидорга тақдим этиладиган ҚҚС 2 000 минг сўмни (10 000 х 20%) ташкил этади.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС - 2 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситанинг қолдиқ қиймати бўйича реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

50 000


9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"


0100-"Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"


...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск