Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 33-сон 2019 йил 13 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Экспертларимиз бухгалтерларга ёрдам сифатида ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ мураккаб масалаларни мисоллар ёрдамида тушунтиришда давом этадилар.



ТОВАРЛАРНИ (ИШЛАРНИ, ХИЗМАТЛАРНИ)

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЖОЙИ

ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ


Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда, фақат Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинган бўлса, ҚҚС тўланг. Уларни республика ҳудудидан ташқарида реализация қилсангиз, солиқ тўлаш керак эмас.

Реализация қилиш жойини аниқлаш қоидалари Солиқ кодексининг 202-моддасида келтирилган, товарлар ва ишлар (хизматлар) учун улар - турлича.

Ишлар ва хизматларни норезидент бажарса (кўрсатса), ҚҚСни ушбу ишлар ва хизматларни олувчи тўлайди (Солиқ кодексининг 200-моддаси).



Товарларни реализация қилиш жойи

қандай аниқланади


Умумий қоидага кўра, қуйидаги шартлардан лоақал биттаси бажарилган бўлса, товарлар Ўзбекистонда реализация қилинган деб ҳисобланади:

q товар Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса ва реализация қилинганда уни тарк этмаса;

q жўнатиш ёки ташиш бошланган пайтда товар Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса.

Сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажарганини тасдиқловчи дастлабки жўнатиш ҳужжатида қайд этилган санага қараб товарлар жўнатилган пайтни белгиланг. Масалан, товар ёки товар-транспорт юкхати тузилган санага қараб.

Кўрсатилган шартлардан бирортаси бажарилмаса, товарларни реализация қилишдан ҚҚС тўламанг. Масалан, қуйидагилар сотилганда солиқни тўлаш керак эмас:

q чет давлат ҳудудида жойлашган бино ёки транспорт воситаси;

q бир чет давлатда сотиб олинган ва бошқа чет давлат ҳудудига Ўзбекистон орқали транзит олиб ўтилаётган товарлар.


ВАЗИЯТ. Ўзбекистон корхонаси Россия компаниясига товар сотади, шу мақсадда уни экспорт божхона режимига жойлаштиради

Бу ҳолда Солиқ кодексининг 202-моддасида белгиланган шартлардан бири бажарилаяпти, яъни - товар жўнатиш ёки ташиш пайтида Ўзбекистон ҳудудида бўлган. Бинобарин, Ўзбекистон уни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади ва Ўзбекистон корхонасида ҚҚС солинадиган объект юзага келади. Бироқ товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинишини инобатга олинг (Солиқ кодексининг 212-моддаси).


ВАЗИЯТ. Ўзбекистон корхонаси Германия ҳудудида бўлган товарни Россия компаниясига сотади

Бу ҳолда Солиқ кодексининг 202-моддасида белгиланган шартлардан бирортаси бажарилмаяпти, чунки товар аввалбошдан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлган. Республика ушбу операция амалга оширилган жой деб ҳисобланмайди, ҚҚС солиш объекти ҳам юзага келмайди.



Ишлар ва хизматларни реализация қилиш

жойи қандай аниқланади


Солиқ кодексининг

...
Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск