Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 34-сон 2019 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*



Экспертларимиз бухгалтерларга ёрдам сифатида ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ мураккаб масалаларни мисоллар ёрдамида тушунтиришда давом этадилар.



СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ВА СОЛИҚ

СОЛИНМАЙДИГАН ОБОРОТЛАР МАВЖУД

БЎЛГАНДА ҚҚС ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ


Нима учун алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш керак


ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларингиз мавжуд бўлса, уларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби юритилишини ташкил этинг. Қуйидагилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритинг:

q товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича;

q товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича.

У бюджетга тўланадиган ҚҚСни тўғри ҳисоблашингиз учун керак бўлади. Бунинг учун барча солиқ солинадиган оборотлар бўйича солиқни ҳисобланг ва ҳисобга олишингиз мумкин бўлган ҚҚС суммасини аниқланг.


Эслатиб ўтамиз: товарларни (ишларни, хизматларни) қуйидаги реализация қилиш оборотлари солиқ солинмайдиган оборотдир (Солиқ кодексининг 200-моддаси):

q ҚҚСдан озод қилинган (Солиқ кодексининг 208-210-моддалари);

q реализация қилинган жойи Ўзбекистон бўлмаган (Солиқ кодексининг 202-моддаси).


Реализация қилиш оборотларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш - ҳисобга олинадиган ҚҚСни тақсимлаш учун асос. Бухгалтер алоҳида-алоҳида юритилган ҳисоб маълумотлари асосида харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСнинг қандай суммаси солиқ солинадиган оборотларга, шу жумладан ноль даражали ставкада солиқ солинадиган оборотларга, қай бири эса солиқ солинмайдиган оборотларга киришини аниқлайди. Биринчи қисмини ҳисобга олиш мумкин, иккинчисини эса харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар қийматига киритиш лозим.


Эслатиб ўтамиз: фақат 20%лик ставкада солиқ тўловчилар "кирувчи" ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. У соддалаштирилган тартибда тўланганда ҳисобга олиниши назарда тутилмаган (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси).



Реализация қилиш оборотларининг

алоҳида-алоҳида ҳисоби қандай юритилади


ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишнинг аниқ услубияти мавжуд эмас. Шу сабабли бундай оборотларни фарқлаш имконини берувчи исталган тартибда ҳисоб юритишингиз мумкин.

Масалан, солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар ҳисобини даромадларни ҳисобга олувчи счётларда махсус очилган субсчётларда юритинг. Аналитик ҳисоб маълумотларидан (махсус қайдномалар, жадваллар, маълумотномалар ва ҳ.к.) ёки Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш журнали ва Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестридаги (Сотиш реестри, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) маълумотлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин.



"Кирувчи" ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида

ҳисоби қандай юритилади


Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) 3 та гуруҳи бўйича "кирувчи" ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби юритилишини ташкил қилинг:

1) ҚҚС солинадиган оборотлар учун фойдаланиладиган;

2) солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланиладиган;

3) солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар учун фойдаланиладиган.

Харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлардан қуйидагилар учун фойдаланилса, улар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин (Солиқ кодексининг 221-моддаси):

q ҚҚС, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборотлар учун (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-1-банди);

q корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун, фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажатлар сифатида қаралса

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск