язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2004 й. 290-сон "Ўзбекэнерго" АЖ фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2004 й.

N 290



"ЎЗБЕКЭНЕРГО" АЖ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика иқтисодиёти тармоқларини ва аҳолисини энергия билан узлуксиз таъминлаш, республиканинг энергетика ва кўмир тармоқларини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш, уларни барқарор ва мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш, электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармонида белгиланган энергетика соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий принциплари ва устувор йўналишларини амалга ошириш "Ўзбекэнерго" АЖ фаолиятини бошқариш ва ташкил этишни такомиллаштиришнинг энг муҳим мақсадли вазифалари ҳисоблансин.

2. Ўзбекэнерго" АЖ энергетика тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг қабул қилинган бош дастурига мувофиқ энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, тармоқнинг энергия ишлаб чиқаришни (ИЭС, ИЭМ), уни узатишни (магистрал электр тармоқлари), уни тақсимлашни ва сотишни таъминловчи (ҳудудий электр тармоқлари) ягона электр энергетика тизими корхоналари функцияларини аниқ белгилаш, уларнинг ўзаро боғлиқ, мутаносиб ва ўзаро ҳамкорлиги бўйича ишларни изчил амалга оширсин.

Бунда тармоқнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш корхоналари ишлаб чиқариш потенциалини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилсин.

Электр энергетикасида ялпи харажатларни янада камайтириш, республика кўмир ресурсларидан оқилона фойдаланиш, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг энергетика қувватлари ва кўмир саноатининг мутаносиб ривожлантирилишини таъминлаш учун "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига аниқ ёрдам кўрсатилсин, бунда жадал муддатларда уни замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш назарда тутилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тармоқдаги электр энергетикаси корхоналарини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани хусусийлаштириш ва акциялаштириш бўйича ишлар суст амалга оширилаётганлиги қайд қилиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда:

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарорида ҳамда 2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг тасдиқланган дастурида белгиланган энергетика тармоғи объектларини хусусийлаштириш бўйича топшириқларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;

икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига, хусусийлаштириш тўғрисида, уни ўтказиш муддатларини, электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарини (ИЭС, ГЭС, ИЭМ) кўрсатган ҳолда таклифлар киритсинлар.


4. Қуйидагилар "Ўзбекэнерго" АЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика иқтисодиёти ва аҳолисини электр энергияси билан барқарор таъминлаш, республика энергия тизими иш режимларини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш;

электр энергетикасини (гидроэнергетикадан ташқари) ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ҳамда мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини шакллантиришда қатнашиш;

замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар негизида, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқарувчи қувватларни (гидроэнергетикадан ташқари) ва электр тармоқларини реконструкция қилиш, модернизациялаш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;

электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан устун даражада фойдаланиш, энергиянинг тикланадиган (гидроэнергетикадан ташқари), шу жумладан ноанъанавий манбаларини ривожлантириш ва жорий этиш;

республика корхоналари ва ташкилотлари билан биргаликда электр энергияси ва кўмирни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларнинг исроф бўлишини камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, тармоқ корхоналарига ички ва ташқи бозорларда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг рақобатга бардошли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, уларнинг жаҳон бозорларига чиқишида кўмаклашиш;

"Ўзбекэнерго" АЖнинг ташкилий тузилмасига кирадиган корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш;

электр энергетикаси (гидроэнергетикадан ташқари) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

5. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг:

электр энергиясини узатиш ва электр узатиш линияларидан ҳамда ёрдамчи станциялардан фойдаланиш билан шуғулланувчи магистраль электр тармоқларининг ҳудудий филиалларини қайта ташкил этиш ва улар негизида "Ўзэлектртармоқ" ягона унитар корхонасига бирлаштирилган 5 та зонал филиаллар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бунда уларнинг асосий мақсади электр энергияси истеъмолчиларига барқарор ва узлуксиз хизмат кўрсатиш ва энергия тармоқларининг техник жиҳатдан тайёрлигини доимо юқори даражада сақлаш эканлиги;

"Ўзэнергияалоқа" ва "ЭнергоАБТсозлаш" корхоналарини "Ўзэлектртармоқ" унитар корхонаси филиаллари этиб қайта ташкил этиш;

"Ўзэнергиясотиш" корхонасини "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси филиалига айлантириш;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясини таркибий қайта ўзгартиришни давом эттириш бўйича 1-иловага мувофиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда 2004 йил 1 октябргача, белгиланган тартибда:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг устав фондини акцияларнинг 6-иловага мувофиқ давлатга тегишли пакетларини (улушларни) бериш ҳисобига кўпайтирсин;

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондини унга "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига 7-иловага мувофиқ унинг филиаллари сифатида бирлаштириладиган акциядорлик жамиятларининг соф активларини киритиш ҳисобига кўпайтирсин, шунингдек "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилишини ва унинг акциялари эмиссияси проспекти рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

қайта ташкил этилаётган корхоналар акциялари пакетларининг таркибига мазкур корхоналар кирадиган акциядорлик жамиятлари акцияларига алмаштирилишини, шунингдек акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини, улар профессионал бошқарувчи компанияларга танлов асосида бериладиган давргача ишончли бошқарувга берилишини 8-иловага мувофиқ таъминласин;

энергетика тармоғи корхоналарининг устав сармояларини ушбу қарорга мувофиқ ўзгартириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекэнерго" АЖ корхоналари балансига балансдан текин бериладиган ва қабул қилинадиган ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий фондлар қиймати даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.

9. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси кенгаши янги таҳрирдаги уставни тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


10. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш учун 9-иловага мувофиқ таркибда ишчи комиссия тузилсин.

Ишчи комиссия 2004 йилнинг 1 октябригача "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш юзасидан мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 27 майдаги 271-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июндаги

290-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясини

таркибий ўзгартиришни давом эттириш чора-тадбирлари

РЎЙХАТИ


1. 35 ва 110 киловольтли тақсимлаш тармоқларини "Ўзэлектртармоқ" корхонаси балансидан электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўйича минтақавий корхоналар балансига бериш.


2. "Ўзэлектртармоқ" корхонасининг Андижон ва Самарқанд филиаллари таркибига кирувчи ГЭС каскадларини "Тошкент ГЭСлари каскади" корхонаси балансига бериш.


3. "Шаҳрисабз электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамиятини "Қашқадарё электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.


4. "Ўзэнергиясотиш" корхонасини, унинг ходимлари сонини қўшган ҳолда, филиал сифатида "Ўзбекэнерго давлат-акциядорлик компаниясига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.


5. "Кўмир" акциядорлик бирлашмасини, акциялар пакетининг 51 фоизини давлат тасарруфида сақлаб қолган ҳолда "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш.


6. "Кон-технология асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи", "Кўмирқурилиш", "Кўмирэнерго", "Белазкўмир" ва "Алоқакўмир" очиқ акциядорлик жамиятларини "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига унинг филиаллари сифатида бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.


7. "Бойсункўмир" очиқ акциядорлик жамиятини "Шарғункўмир" очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июндаги

290-сон қарорига

6-ИЛОВА



Акцияларнинг давлатга тегишли пакетлари (улуши)

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси устав

фондига бериладиган очиқ турдаги акциядорлик

жамиятлари ва корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи

"Ўзбекэнерго"

давлат-акциядорлик

компанияси устав

фондига бериладиган

акциялар пакети

(улуши), фоизларда


Жойлашган ўрни


1.

"Ўзбеккўмир" ОАЖ


26

Тошкент шаҳри

2.

"Ўзбекгидроэнергоқурилиш" ОАЖ


51

Тошкент шаҳри

3.

"Ўзбекэнерготаъмир" ОАЖ


51

Тошкент шаҳри

4.

"Ўзэнерготаъминлаш" ОАЖ


51

Тошкент шаҳри

5.

"Ходимлар тайёрлаш маркази" МЧЖ


51

Тошкент шаҳри

6.

"Гидролойиҳа" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

7.

"ОРГРЭС" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

8.

"Энерготаъмир" ИТК ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

9.

"Электрқишлоққурилиш" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

10.

"Қишлоқэлектрқурилиш" ОАЖ


25

Самарқанд вилояти

11.

"Электртармоққурилиш" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

12.

"Махсусэлектртармоққурилиш" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

13.

"4-Монтаж бошқармаси" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

14.

"Гидромахсусқурилиш" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

15.

"Энергоимпэкс" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

16.

"Энергомахсусавто" ОАЖ


25

Тошкент шаҳри

17.

"Иссиқликэлектрлойиҳа" ОАЖ


17

Тошкент шаҳри





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июндаги

290-сон қарорига

7-ИЛОВА



Соф активлари "Ўзбеккўмир" ОАЖ устав фондига бериладиган

тугатилаётган очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ


1. "Кўмирэнерго" ОАЖ


2. "Кон-технология асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи" ОАЖ


3. "Белазкўмир" ОАЖ


4. "Кўмирқурилиш" ОАЖ


5. "Алоқакўмир" ОАЖ






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июндаги

290-сон қарорига

8-ИЛОВА



I. Корхоналар ва ташкилотларнинг қайта ташкил

этилишини ҳисобга олган ҳолда акциядорларига

акциялар алмаштириб бериладиган

КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР

Т/р

Қайта ташкил этилаётган

акциядорлик жамиятлари номи


Акцияларига алмаштириб бериладиган

акциядорлик жамиятлари номи


1.

"Шаҳрисабз электр тармоқлари" ОАЖ


"Қашқадарё электр тармоқлари" ОАЖ

2.

"Кон-технология асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи" ОАЖ

"Кўмирқурилиш" ОАЖ "Кўмирэнерго" ОАЖ

"Белазкўмир" ОАЖ "Алоқакўмир" ОАЖ


"Ўзбеккўмир" ОАЖ

3.

"Бойсункўмир" ОАЖ


"Шарғункўмир" ОАЖ


II. Акцияларининг давлатга тегишли пакетлари улар танлов

асосида профессионал бошқарувчи компанияларга берилгунга

қадар ишончли бошқарувга бериб қўйиладиган

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ:

Т/р

Акциядорлик

жамияти номи


Устав фондидаги

давлатга тегишли

улуш миқдори, %


Акцияларнинг давлатга тегишли

пакети ишончли бошқарувга

бериладиган ташкилот


1.

"Ўзбеккўмир" ОАЖ


25

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


2.

"Еростигаз" ОАЖ


25

"Ўзбеккўмир" ОАЖ






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июндаги

290-сон қарорига

9-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси ташкилий

тузилмасини такомиллаштириш ишларини

мувофиқлаштириш бўйича ишчи комиссия

ТАРТИБИ

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси, комиссия раисининг ўринбосари

Клименко А.И.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси бош директори

Абдуллаев Х.Н.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари

Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Абдурашидов А.А.

-

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ашрафхонов Б.Б.

-

Молия вазирининг ўринбосари

Содиқов Х.М.

-

Адлия вазирининг ўринбосари





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июндаги

290-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 4-бандда:

учинчи хатбошидаги "шўъба" сўзи "унитар" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"электр энергияси сотиш миқдоридан (уни етказиб бериш бўйича хизматларан) Республика йўл жамғармасига ва Пенсия жамғармасига тўловлар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг корхоналари томонидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган ставкалар бўйича фақат охирги истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш миқдори қисмига амалга оширилади";

в) 6-банднинг учинчи хатбошидаги "7" рақами "6" рақами билан, "6" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;

г) 4-иловада:

илова номидан "шўъба" сўзи чиқариб ташлансин;

бешинчи устуннинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активларида сақланадиган улуш, * фоизларда";

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"*) акцияларнинг қолган пакетлари уларни инвесторларга сотгунга қадар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активлари ҳисобланади;

д) 5-иловада:

бешинчи устуннинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активларида сақланадиган улуш, * фоизларда";

1-бўлимдан олтинчи сатр (Шаҳрисабз ЭТК) чиқариб ташлансин;

2 ва 3-бўлимлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"*) акцияларнинг қолган пакетлари уларни инвесторларга сотгунга қадар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активлари ҳисобланади. Бунда акциядорлик жамиятининг устав фондидаги 5 фоизгача акциялар меҳнат жамоасига сотилиши назарда тутилади";

е) 9-иловада:

илова номидан "шўъба" сўзи чиқариб ташлансин;

8, 9 ва 11-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002-2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши, 3 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:

а) 3-иловада:

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси" сўзлари "Ўзбеккўмир" очиқ турдаги акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги 46-1-позицияси қўшилсин:

46-1

9

"Ўзбеккўмир"

Тошкент шаҳри

26,0

25,0

****

39-43, 45, 46-позициялардаги олтинчи устундан "25,0" рақами бешинчи устунга ўтказилсин;

52, 53, 55-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"**** сотиладиган акциялар пакети, "Ўзбеккўмир" очиқ турдаги акциядорлик жамиятига унинг филиаллари сифатида бирлаштириладиган акциядорлик жамиятларининг акциялар пакетлари алмаштирилгандан кейин аниқланади";

б) 4-иловада:

109-113-позициялардаги "51,0" рақами олтинчи устундан бешинчи устунга ўтказилсин;

122, 124-126-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

123-позициядаги "Шарғун" шахтаси" сўзлари "Шарғункўмир" ОАЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига 1-иловадаги 12 ва 14-позициялар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 25-сон, 288-модда.