язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор иловасининг 2-банди иккинчи хатбошиси ва 3-банди 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 697-сон "Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2019 й.

N 697



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада симсиз кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантиришга шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 августдаги

697-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида радиочастота

спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хатбошидаги "уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилган декларацияси билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 7-банднинг:

еттинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақи миқдори" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдори" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти" жадвалининг:

4 ва 5-позициялари чиқариб ташлансин;

9-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"


9.

Маълумотларни симсиз узатиш (2400 - 2483,5 МГц ва 5000 - 5999 МГц радиочастоталари полосаларидаги wi-fi технологиялари бундан мустасно)

70

".

      

3. 8-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


Изоҳ. 2-банднинг иккинчи хатбоши ва 3-банд 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 август