Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 35-сон 2019 йил 27 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Бухгалтерларга ёрдам сифатида турли вазиятларда қўшилган қиймат солиғи суммасини қандай қилиб тўғри аниқлаш, ҳисобга олиш ва ҳисобда акс эттиришни тушунтиришда давом этамиз. Бугун экспертларимиз қуйидаги маслаҳатларини берадилар:



ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)

ҚИЙМАТИГА ҚҚСни ҚАЧОН

КИРИТИШ ЛОЗИМ


ҚҚС тўловчиси бўлмаганлар ва соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчилар "кирувчи" ҚҚСни сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматига киритишлари керак.

20%лик ставкада умумбелгиланган тартибда ҚҚС тўловчилар айрим ҳоллардагина солиқ суммасини олинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматига киритадилар (Солиқ кодексининг 219-моддаси):

1) 2019 йилнинг 1 январига қадар сотиб олинган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича;

2) сотиб олинадиган қуйидаги кўчмас мулк бўйича:

q тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланилмайдиган;

q солиқ солинмайдиган айланма мақсадида фойдаланиладиган;

3) ҚҚСдан озод қилинган товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича;

4) Ўзбекистон ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича;

5) текинга олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича. Қуйидаги 2 та вазият бундан мустасно, бунда олиш пайтида ҚҚС тўлашингиз шарт, сўнг уни ҳисобга олишингиз мумкин:

q импорт қилинган товарлар текинга олинганда;

q норезидентдан ишлар ёки хизматлар текинга олинганда;

6) фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегирилмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича (Солиқ кодексининг 147-моддаси).



Активни сотиб олиш санасига қаранг


Фақат 2019 йилнинг 1 январидан кейин сотиб олинган, барпо этилган ёки устав капиталига ҳисса сифатида олинган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олинг (Солиқ кодексининг 218-моддаси 10, 11-қисмлари). 2019 йилнинг 1 январига қадар сотиб олинган узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди.


1-ВАЗИЯТ. 2018 йилда сотиб олинган асосий восита бўйича ҚҚС

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона 2018 йилда 60 000 минг сўмлик, ҚҚС - 10 000 минг сўм, ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олди. Ускунани етказиб берган транспорт ташкилотига 480 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 80 минг сўм тўланган. Ускунани корхона ходимлари монтаж қилдилар, бунинг учун уларга 300 минг сўм иш ҳақи, шунингдек мазкур иш ҳақидан ЯИТ (15%) - 45 минг сўм ҳисобланди.

Ускунани сотиб олиш (етказиб бериш ва монтаж қилиш) билан боғлиқ барча харажатлар унинг бошланғич қийматига киритилди (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди). Етказиб берувчига ва транспорт ташкилотига тўланган ҚҚС суммалари ҳам бошланғич қийматга киритилди ва ҳисобга олинмади.

2018 йилда сотиб олинган асосий восита бўйича ҚҚСни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттириш лозим:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Етказиб берувчидан ускуна келиб тушди


60 000


0820-"Асосий воситаларни харид қилиш"


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

Ускунани етказиб бериш хизматлари кўрсатилди


480


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

Ускунани монтаж қилганликлари учун ходимларга иш ҳақи ҳисобланди

300


6710-"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш"


Ходимларнинг иш ҳақидан ЯИТ ҳисобланди

45


6520-"Давлат мақсадли жамғ

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск