Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 36-сон 2019 йил 2 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ

ҚОИДАЛАРИ*


Чегириладиган харажатлар деб эътироф этиладиган, қилинган харажатлар миқдорига камайтирилган даромадлар фойда солиғини тўловчи ташкилотлар учун фойда ҳисобланади. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган даромадлар таснифлагичига мувофиқ фойдага солиқ солиш мақсадида даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар ва бошқа даромадлар киради.

Ушбу тавсияда "Norma" МЧЖ экспертлари айрим фаолият турларида ҳамда вазиятларда тушумни аниқлаш хусусиятларини кўриб чиқадилар.



РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН ОЛИНГАН

ТУШУМ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ


Реализация қилишдан олинган тушумни товарларни жўнатиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар (Солиқ кодексининг 130-моддаси 2-қисми), яъни қуйидагилар асосида белгиланг:

q ҳисобварақ-фактуралар;

q бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномалари;

q квитанциялар;

q чеклар;

q товарлар жўнатилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Реализация қилишдан олинган соф тушум (ёки даромад) қуйидагиларни чегирган ҳолда аниқланади:

q қўшилган қиймат солиғи;

q акциз солиғи;

q қайтариб берилган товарлар ва тайёр маҳсулотлар қиймати;

q харидорларга сотиш нархидан берилган сийловлар.



Воситачилик хизматлари кўрсатилганда


Ташкилот воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида:

q комитентнинг (топшириқ берувчининг) товарларини (ишларини, хизматларини) реализация қилиши;

q комитент (топшириқ берувчи) учун товарларни (ишларни, хизматларни) ўз номидан ёки топшириқ берувчи номидан харид қилиши мумкин.

Воситачилик ташкилотлари учун тушум - тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага асосан кўрсатилган хизматлар учун олиниши лозим бўлган ҳақ суммаси (Солиқ кодексининг 130-моддаси 3-қисми).

Комиссияга берилган товарни реализация қилиш шартномасида воситачининг счётига нафақат унинг воситачилик ҳақи, балки комиссияга берилган товарни реализация қилишдан олинган тушум тўлиқ тушишини белгилаш мумкин. Бироқ у - комитентнинг, товар эгасининг тушуми.

Сиз эса воситачи сифатида тушумни фақат ўз воситачилик ҳақингиз миқдорида акс эттирасиз. Одатда шартномада тарафлар воситачининг воситачилик ҳақи фоизини кўрсатадилар. Комитентнинг тушумини эса воситачилик ҳақини чегирган ҳолда, шартномада ана шундай ўзаро ҳисоблашиш тартиби назарда тутилган бўлса, унинг счётига ўтказасиз.

Бунда воситачилик ҳақи ҚҚСни ўз ичига олади. Уни 20%лик ставкада тўлаётган бўлсангиз, у ҳолда:


Реализация қилишдан соф тушум =

воситачилик ҳақи /120 х 100


МИСОЛ. Воситачилик ташкилотининг соф тушумини аниқлаш

Корхона унга 80 000 минг сўмлик қийматда комиссияга берилган товарни реализация қилади. Ҳисобот даврида товарни реализация қилишдан олинган тушум 120 000 минг сўмни ташкил этди. Шартнома бўйича воситачилик ҳақи фоизи - 10%. Воситачилик ҳақи 12 000 минг сўмни (120 000 х 10%) ташкил этади, шу жумладан:

хизматларни реализация қилишдан олинган соф тушум - 10 000 минг сўм;

ҚҚС - 2 000 минг сўм.

Шартнома шартларига кўра товарни реализация қилишдан олинган тушум воситачининг счётига келиб тушади, ҳисобот даври якунларига кўра эса воситачилик ҳақи чегирилган ҳолда комитентнинг счётига ўтказилади.

Воситачида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск