Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 37-сон 2019 йил 10 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*



Бугун экспертларимиз қандай қилиб турли вазиятларда реализация қилишдан олинган даромадларга ва қўшилган қиймат солиғи суммаларига тузатиш киритиш ҳамда ушбу операцияларни ҳисобда тўғри акс эттириш ҳақида сўз юритадилар.



ҚЎШИМЧА ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ


Расмийлаштириш муддати


Қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг (Солиқ кодексининг 205-моддаси):

q сотиб олувчи товарларингизни тўлиқ ёки қисман қайтарганда;

q битим шартлари ўзгарганда;

q нарх ўзгарганда ёки сотиб олувчи чегирмадан фойдаланганда;

q буюртмачи бажарилган ишлардан ёки кўрсатилган хизматлардан воз кечганда.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мумкин:

q кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича - кафолат муддати давомида;

q кафолат муддати белгиланмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича - асосий ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган санадан бошлаб 1 йил ичида.


Эслатиб ўтамиз: товар сифатининг кафолати олди-сотди шартномасида назарда тутилади. У сотиб олувчи белгиланган вақт (кафолат муддати) давомида товарнинг яширин камчиликларини аниқлаганда сотувчига даъво билдириши мумкинлигини англатади. Сотувчи эса сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномаси шартларига мос келадиган товарни топшириши шарт (ФКнинг 403-моддаси).



Шакли ва тўлдириш тартиби


Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг махсус шакли мавжуд эмас. У қоғозда ёки электрон кўринишда оддий ҳисобварақ-фактура шаклида расмийлаштирилади (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатинг (Солиқ кодексининг 222-моддаси):

q рақами ва тузилган санаси;

q тузатиш киритилишига асос бўлган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

q ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товарни юклаб жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартноманинг рақами ва санаси;

q ўзининг ва сотиб олувчининг реквизитлари: номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИР, ўзининг ва сотиб олувчининг (у ҚҚС тўловчиси бўлса) ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди;

q тузатиш киритилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) номи ва уларнинг ўлчов бирликлари (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса);

q ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда етказиб бериш қийматига (солиқ солинадиган базага) тузатиш киритиш миқдори - салбий ёки ижобий;

q ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори - салбий ёки ижобий;

q ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қийматига тузатиш киритишнинг умумий миқдори - салбий ёки ижобий.


ҚҚС тўловчи сотиб олувчининг рўйхатдан ўтиш кодини ҚҚС тўловчиларнинг ягона реестридан топишингиз мумкин:

ДСҚ сайтида (www.soliq.uz) "ҚҚС тўловчиларни аниқлаш" тугмасини танлаб;

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталида (https://my.soliq.uz/nds/home).

Контрагентингиз ҳақида маълумот олиш учун қидирув функциясидан фойдаланинг. Тегишли дарчада вилоят, туман номини танлаб, контрагент номини ёхуд унинг СТИРини киритинг. "Қидириш" тугмасини босиб, қуйидаги маълумотларни оласиз:

q контрагентнинг номи;

q СТИРи ва давлат рўйхатидан ўтган санаси;

q ҚҚС тўлашга ўтган санаси;

q ҚҚС тўловчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома санаси ва 2019 йилдан бошлаб ҳисобварақ-фактурада кўрсатиладиган 12 белгили рўйхатдан ўтиш коди;

q ҚҚС бўйича охирги ҳисоб-китобни (қайта ҳисоб-китобни) тақдим этиш санаси;

q охирги ҳисоб-китобга кўра ҳисобланган ҚҚС суммаси;

q ҚҚС бўйича охирги тўлов суммаси ва уни амалга ошириш санаси.


Бухгалтерия ҳисобини дастур орқали юритсангиз ва ҳисобварақ-фактуралардаги контрагент бўйича маълумотларни автоматик равишда тўлдирсангиз, дастурчилар ёрдамида ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш кодини ҳам уларга қўшишни тавсия этамиз.

Мисол учун, 1UZ бухгалтерия дастурида (https://1uz.uz) ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш чоғида контрагент бўйича барча маълумотлар, шу жумладан ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди (ушбу солиқни тўласа) "Контрагентлар" маълумотномасидан автоматик равишда киритилади.

Ушбу маълумотноманинг "СТИР" дарчасига контагентнинг 9 белгили СТИРини киритинг. Кейин пайдо бўлган дарчада маълумотларни автоматик равишда ёки қўлда тўлдиришни танланг. Автоматик равишда тўлдиришни танласангиз, "Контрагент бўйича маълумотларни оласизми?" деган саволга тегишли тугмани босиб, "Ҳа" дея жавоб беринг. Шундан сўнг ҳисобварақ-фактура контрагентнинг қуйидаги маълумотлари билан автоматик равишда тўлдирилади:

q номи;

q ҳудуди;

q юридик манзили;

q ИФУТ;

q ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди;

q асосий ҳисобрақами ва банк коди.

ҚҚС тўловчиларнинг реестри реал вақт режимида ишлаши ва мунтазам янгиланиб туриши сабабли контрагентлар бўйича маълумотларни автоматик равишда тўлдириш функцияси фақат Интернетга уланганда ишлайди.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурада бошланғич ҳужжатнинг ўзгарган позицияларинигина акс эттиринг.

Ўзгартиришлар битта контрагентга бир нечта етказиб беришга тааллуқли бўлса, ҳар битта бошланғич ҳужжат учун алоҳида қўшимча ҳисобварақ-фактура тузинг.


Товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура олганлигини ўз имзоси билан тасдиқлаши шарт (Тартибнинг 11-банди, 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).



Рўйхатдан ўтказиш


Қўшимча ҳисобварақ-фактурани Тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисобини юритиш журналига мувофиқ рақамланг. Уни тузатиш киритилган ҳисобот (солиқ) даврида Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрининг (Сотиш реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қўшимча варағида рўйхатдан ўтказинг.


МИСОЛ. Қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санани аниқлаш

Май ойида корхона товар туркумини реализация қилди. 5 июлда сотиб олувчи товарнинг

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск