Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.09.2019 й. 756-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 сентябрдаги

756-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт

қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам

кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга республикада ва хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш, кўргазма стендларини яратиш, халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этиш, шу жумладан анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли бозорларга олиб чиқиш учун тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш, шунингдек, халқаро тендер ва танловларда иштирок этишда молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бизнес-тренинглар - ходимлар кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган ўқитиш шакли;


бизнес-форум - бизнес вакилларининг маълум бир соҳадаги бизнес масалаларини муҳокама қилишга бағишланган вакиллик йиғилиши ёки съезди;


кўргазма-ярмарка тадбирлари - халқаро, минтақалараро, вилоят кўргазмалари, конфренциялари, фестиваллари, форумлари, бизнес учрашувлари, ярмаркалари ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт имкониятларини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирлар;


бизнес-семинарлар - ишбилармонлик соҳасига оид тажриба, билим ва маълумотлар билан алмашиш мақсадида ўтказиладиган интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли;


экспорт қилувчи ташкилот - Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари;


реклама кампанияси (тақдимот) - маълум бир даврга мўлжалланган, маҳсулотларни (хизматларни) бозорда таклиф этиш учун маркетинг вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бир-бири билан боғлиқ бўлган кенг қамровли реклама тадбирларини амалга ошириш;


стандартлаштириш - мавжуд ёки амалга ошириш мумкин бўлган вазифаларга нисбатан умумий ёки кўп маротаба фойдаланиш учун қоидалар белгилаш орқали муайян соҳада тартибга солишнинг мақбул даражасига эришишга қаратилган фаолият;


сертификатлаш - маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар, мувофиқликни баҳолаш органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолият;


ташқи бозорларда маҳсулотни сертификатлаш - маҳсулотнинг ташқи бозорларда қўйиладиган мажбурий талабларга мувофиқлигини баҳолаш, шу жумладан техник хусусиятларини такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида ўтказиладиган ҳамда маҳсулот учун техник ҳужжатларни тайёрлаш (ишлаб чиқиш, қайта ишлаш, таржима қилиш), тажриба намуналарини транспортировка қилиш, сақлаш, синаш ва утилизация қилишни (кейинги ўринларда мувофиқликни баҳолаш деб аталади) ўз ичига олган комплекс тадбирлар;


савдо миссиялари - маҳсулотнинг салоҳиятли харидорлари билан алоқалар ўрнатиш, шунингдек, маҳсулот тақдимотларини ўтказиб, савдо миссиялари ўтказиладиган мамлакатда салоҳиятли харидорлар ва тегишли давлат идоралари билан келгусидаги экспорт битимининг тафсилотларини муҳокама қилиш жараёни.


3. Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибида кўрсатилади:

шартномага мувофиқ халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий этиш;

шартномага мувофиқ тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли савдо бозорларига олиб чиқиш учун ўтказиш;

шартномага мувофиқ халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш;

шартномага мувофиқ хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;

хорижий мамлакатларда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;

кўргазма - ярмарка тадбирларида иштирок этиш харажатларини қоплаш.

Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок учун кўрсатиладиган молиявий ёрдам экспорт қилувчи ташкилотнинг бир нафар вакили ҳисобга олинган ҳолда қоплаб берилади.


4. Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ ОЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР


5. Молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилот томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ молиявий ёрдам тўғрисида ариза ва тўлдирилган анкета-талабномани қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:

экспорт қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ўтган ва жорий молиявий йилдаги харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан молиявий ёрдам бериш мақсадларига мос келадиган шартномалар (битимлар), тўлов ҳужжатлари ва (ёки) бажарилган ишлар далолатномаси нусхалари;

хорижий мамлакатлардаги кўргазма-ярмаркалар, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда ҳақиқатда қатнашганликни тасдиқловчи кафолат хати;

экспорт қилувчи ташкилотнинг солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетлар намуналари (кўргазма ёки ярмаркада иштирок этганда);

товарлар, ишларни (хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобат варақаси (анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли бозорларга олиб чиқиш учун тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказишда).

Қайта ташкил этиш, банкротлик ва (ёки) тугатиш босқичидаги экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


6. Ташқи бозорларда маҳсулотларни сертификатлаш (стандартлаштириш), шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўрта муддатли ҳисоб-китоб қилинган кўрсаткичларини ўз ичига олган лойиҳанинг бизнес режаси, маҳсулотни экспортга етказиб бериш муддатлари ҳамда ҳажмлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган режа-жадвалини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдам ҳақида ариза берган экспорт қилувчи ташкилот ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қуйидагиларни ҳам тақдим этади:

баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларни берадиган аккредитацияланган (нотификацияланган) синов лабораториялари ва (ёки) сертификатлаш ташкилотлари билан мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ бажарилган ишлар (хизматлар) ҳақида экспорт қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган контракт нусхаси;

маҳаллий (хорижий) аккредитацияланган синов лабораториялари (марказлари) ва (ёки) сертификатлаш ташкилотлари томонидан, зарур ҳолларда, нотариал тасдиқланган ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси билан юқори технологияли маҳсулотларнинг ташқи бозорларда муваффақиятли мослашганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.


7. Экспорт қилувчи ташкилотдан ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ва хорижий мамлакатларда ташкил этилган бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш учун кўрсатиладиган молиявий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган смета асосида кўрсатилади.


8. Экспорт қилувчи ташкилот томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.


9. Бевосита тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана белгиси билан экспорт қилувчи ташкилотга берилади.


10. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик экспорт қилувчи ташкилот зиммасига юкланади.



3-БОБ. ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


11. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.


12. Агентлик аризани ип ўтказиб боғланган, саҳифалари рақамланган ва муҳр билан тасдиқланган рўйхатга олиш журналида рўйхатга олади.


13. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини, шунингдек уларнинг молиявий ёрдам шартлари ва мақсадларига мувофиқлигини текширади.


14. Молиявий ёрдам тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.

Агентлик бир иш куни давомида почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали қабул қилинган қарор тўғрисида экспорт қилувчи ташкилотга билдиришнома юборади.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.


15. Ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ келадиган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган миқдордаги харажатларни қоплаш учун товарлар, ишлар (хизматлар) етказиб берувчининг банк ҳисобрақамига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса - қарор қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобрақамига маблағлар ўтказиш орқали молиявий ёрдам кўрсатилади.


16. Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра молиявий ёрдам кўрсатиш учун белгиланган шартлар бузилганлиги аниқланган тақдирда (тегишли шартларни таъминламаслик, ваколатли орган билан экспорт қилувчи ташкилот ўртасида имзоланган шартноманинг ёки кафолатининг хати йўқлиги), тегишли маблағлар Агентлик томонидан юборилган ёзма билдиришнома қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни давомида экспорт қилувчи ташкилот томонидан қайтарилиши керак.

Экспорт қилувчи ташкилот, ваколатли орган ва Агентлик ўртасидаги шартнома шартларининг бузилиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.



4-БОБ. МАҚСАДЛИ МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ

СОҲАСИ ВА ПРЕДМЕТИ


17. Молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун кўрсатилади:

1) халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш соҳасида:

хорижий давлатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартларини олиш;

республикада ва хорижда маҳсулотларни сертификатлаш;

мувофиқликни баҳолаш;

омологация;

республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш талабларни ишлаб чиқиш;

2) тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан салоҳиятли бозорларга миллий маҳсулотлар ва брендларни олиб чиқиш учун ўтказиш соҳасида:

реклама баннерлари, интерактив ва ёруғлик диодли кўча экранларни, шу жумладан аэропорт терминалларида ўрнатиш, тарқатма материалларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар (рақобат варақаси асосида);

қидирув машиналари асосида сайтни оптималлаштириш хизматлари ҳақини тўлаш (Search Engine Optimization - SEO) (рақобат варақаси асосида);

қидирув маркетингини ўтказиш (Search Engine Marketing - SEM) (рақобат варақаси асосида);

материалларни жамоатчилик ҳамжамиятлар, форумлар, ижтимоий тармоқлар, шу жумладан хештеггингда нашр этиш орқали ижтимоий хизматларда сайтни тарғиб қилиш хизматлари ҳақини тўлаш (рақобат варақаси асосида);

рақамли рекламани тайёрлаш ҳамда хорижий телевидение ва радиода, ижтимоий тармоқлар, мобиль иловалар, мессенжерлар, онлайн ўйинларда жойлаштириш, шунингдек, чет элдаги газеталарда, бизнес журналларда ва каталогларда нашр қилиш харажатларини қоплаш (танлов варақаси асосида);

3) халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш соҳасида:

рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш;

тендер ҳужжатларини олиш;

4) хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида, хусусан:

ихтисослашган озиқ-овқат маҳсулотлари;

янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари;

парфюмерия ва косметика маҳсулотлари;

болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган маҳсулотлар;

давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур бўлган бошқа маҳсулотлар;

5) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш соҳасида:

биноларни ижарага олиш;

теник таъминот;

қўшимча ускуналарни ўрнатиш ва демонтаж қилиш харажатлари;

ўтказиладиган тадбир ҳақида ахборотни тарқатиш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг хизматлари ҳақини тўлаш;

жалб қилинган хорижий ташкилотлар, хорижий мутахассис-мураббийлар хизматлари ҳақини тўлаш (шу жумладан меҳмонхона, транспорт харажатлари, вакиллик харажатлари, сувенирлар);

таржимон хизмати ҳақини тўлаш;

ахборот-тақдимот материаллари, буклетлар тайёрлаш;

кофе-брейкларни ташкил қилиш;

маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш (шу жумладан транспорт харажатлари);

6) хорижий мамлакатларда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш соҳасида:

ўқитиш бўйича хорижий компаниялар, бизнес мактаблари ва мутахассисларнинг хизматлари ҳақини тўлаш (шу жумладан бинони ижарага олиш, теник таъминот, ахборот-тақдимот материаллари, сувенирлар, кофе-брейклар, вакиллик харажатлари ва бошқалар);

делегацияга чет элда ҳамроҳлик қилиш бўйича хизматлари ҳақини тўлаш (учрашув, трансфер, кузатиш, таржимон, гид хизматлари ва бошқалар);

яшаш харажатларини тўлаш;

белгиланган жойгача транспорт харажатларини тўлаш (ҳаво йўллари ва темир йўллари);

хорижий ишлаб чиқарувчи-компанияларга, шунингдек, ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга ташрифларни ташкил этиш.

7) кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш соҳасида:

рўйхатга олиш йиғимларни тўлаш;

кўргазма майдонларини (шу жумладан стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш;

стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш, қўшимча кўргазма ускуналари ва мебелларни ижарага олиш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш (шу жумладан фриз ёзуви ва стенд дизайни учун);

электр таъминоти манбаларига уланиш;

кўргазма экспонатларини етказиб бериш учун транспорт харажатлари;

қўшимча кўргазма хизматлари ҳақни тўлаш (стендни тозалаш ва қўриқлаш, алоқа воситаларини улаш ва бошқалар);

салоҳиятли импорт қилувчи харидорларни топиш учун хорижий ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилиш;

тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетларни тайёрлаш қисми бўйича харажатларни қоплаш.



5-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ


18. Харажатларни қоплаш бўйича молиявий ёрдам ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш - 100 фоиз, лекин 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан салоҳиятли савдо бозорларга миллий маҳсулотлар ва брендларни олиб чиқиш учун ўтказиш - 100 фоиз миқдорда, лекин бир корхона учун календарь йилининг бир чорагида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш - 50 фоиз миқдорда;

хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш - 100 фоиз миқдорда, лекин 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

Ўзбекистон Республикасида, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ;

келгусидаги кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш - 100 фоиз миқдорида ҳақиқий харажатлар бўйича чекланмаган миқдорда.

Хорижий валютадаги харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдамни ҳисоб-китоб қилишда қоплаш миқдори тегишли тўлов топшириғида кўрсатилган тўловлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада асосан аниқланади.



6-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ РАД ЭТИШ


19. Қуйидагилар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

экспорт қилувчи ташкилот томонидан ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик;

экспорт қилувчи ташкилот тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.


20. Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан номувофиқлик сабаб молиявий ёрдам кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.


21. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида экспорт қилувчи ташкилотга Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган рад этиш сабаблари, шунингдек, экспорт қилувчи ташкилот кўрсатилган сабабларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун топшириш муддати кўрсатилган ҳолда асосли хулосани юборади.


22. Экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда белгиланган муддатда ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.


23. Агар экспорт қилувчи ташкилот белгиланган муддатда молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этса, ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.


24. Аризани қайта кўриб чиқишда Агентлик томонидан рад этишнинг илгари ёзма равишда айтилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.


25. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.


26. Экспорт қилувчи ташкилотлар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



7-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИДАН МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


27. Экспорт қилувчи ташкилотларга харажатларни қоплаш бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам билан боғлиқ Агентликнинг харажатлари Агентлик учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Молиявий йил давомида тадбиркорлик субъектларининг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган базавий сметага ўзгартиришлар киритиш мумкин.


28. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ Агентликнинг тасдиқланган смета бўйича буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.


29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ молиялаштирилади.


30. Хориждаги шартномалар бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорига мувофиқ валютани конверсиялаш йўли билан молиялаштирилади.


31. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.


33. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Агентликка юклатилади.


34. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги экспорт қилувчи ташкилотларга ушбу Низомга мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолиятининг самарадорлигини мониторинг қилади ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот киритади.






Низомга

1-ИЛОВА



Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


1-босқич

Экспорт қилувчи ташкилот


Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва тўғридан-тўғри, почта орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этиш, жумладан:

экспорт қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ўтган ва жорий молиявий йилдаги харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан молиявий ёрдам бериш мақсадларига мос келадиган шартномалар (битимлар), тўлов ҳужжатлари ва (ёки) бажарилган ишлар далолатномаси нусхалари;

хорижий мамлакатлардаги кўргазма-ярмаркалар, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда ҳақиқатда қатнашганликни тасдиқловчи кафолат хати;

экспорт қилувчи ташкилотнинг солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетлар намуналари (кўргазма ёки ярмаркада иштирок этганда);

товарлар, ишларни (хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобат варақаси (анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли бозорларга олиб чиқиш учун тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказишда).


Экспорт қилувчи ташкилотнинг ихтиёрига кўра










2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этишни кўриб чиқади ва бу ҳақида қарор чиқаради.


Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечикмасдан










3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Экспорт қилувчи ташкилотга қарор тўғрисида билдиришнома юборади.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида










4-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдам кўрсатади.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечикмасдан



        





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги

Молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

АРИЗА

______________________________ (экспорт қилувчи ташкилотнинг номи) _________________________ (маҳсулот номи) ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва _________ йилдан буён ўз фаолиятини олиб боради.


Қуйидагиларда молиявий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз*:

q


стандартлар (сертификатлар) олиш

(стандарт, сертификат номи)


q




тақдимот ва реклама компаниялари ўтказиш


(батафсил маълумот кўрсатилади)


q



халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш

(батафсил маълумот кўрсатилади)


q




ваколатли органларида

(давлат номи)

рўйхатдан ўтказиш

(маҳсулот номи)


q




Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес - семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес - форумларда иштирок этиш

(тадбирлардан бири, унинг номи ва ўтказиш санаси кўрсатилади)


q




хорижий мамлакатларда бизнес - семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес - форумларда иштирок этиш

(тадбирлардан бири, унинг номи ва ўтказиш санаси кўрсатилади)


q



хорижий кўргазма (ярмарка)да иштирок этиш

(кўргазма (ярмарка)нинг номи, ўтказиш жойи ва санаси)

    

*) Бандлардан бирини кўрсатиш керак.

  

   




раҳбари








Ф.И.О.

      





Низомга

3-ИЛОВА



БУЮРТМАНОМА-АНКЕТА

1.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг номи:



2.

Экспортни қилувчи корхонанинг веб-сайти (агар мавжуд бўлса):



3.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг ташкил топган йили:



4.

Жойлашган жойи (почта манзили):



5.

Штат (ишчилар сони):



6.

Ишлаб чиқариш ҳажми (миқдорий ва қиймат жиҳатдан):



7.

Йиллик оборот (млн.сўм):



8.

Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими):



9.

Боғланиш учун маълумотлар (тел., E-mail):



10.

Шунга ўхшаш тадбирларда неча марта ва қайси бирида иштирок этган (охирги икки йилда):



11.

Тадбирда намойиш этиладиган маҳсулотларнинг рўйхати:



12.

Тақдим этилаётган маҳсулот сертификатлашни талаб қиладими:



13.

Ташкил этиладиган учрашувларда ташриф буюрганларнинг қайси тоифасини (мақсадли аудитория) кўришни хоҳлайсиз (дистрибьютерлар, давлат ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар, консалтинг компаниялар, ассоциациялар вакиллари ва бошқалар):



14.

Маҳсулотлар экспорт қилинадиган мамлакатлар:



15.

Йиллик экспрот ҳажми (минг долларда):



16.

Тадбир ўтказиладиган мамлакатда маҳсулот сотиб оладиган ҳамкорлар мавжудми (хорижий давлатлардаги кўргазмалар-ярмаркалар, бизнес- семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар доирасида):



17.

Тақдим этилган маҳсулотларнинг асосий рақобат устунлигини санаб беринг:



Экспорт қилувчи ташкилот раҳбари

    

Лавозими



   

Ф.И.О.



   

Имзо



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 сентябрь






































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск