Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 38-сон 2019 йил 17 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*



Ушбу тавсияда "Norma" МЧЖ экспертлари қандай ҳолларда даромадга тузатиш киритиш, тузатиш киритилишини қачон ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш, буни қандай расмийлаштириш лозимлигини тушуниб олишда ёрдам берадилар.



РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАДГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ

ТУЗАТИШ КИРИТИЛАДИ


Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритинг:

q товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

q битим шартлари ўзгарганда;

q баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;

q бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.


Даромадга бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида тузатиш киритиш мумкин.


Товар қайтарилган, битим шартлари ўзгарган ва шу каби ҳолатлар юз берган солиқ даврида даромадга тузатиш киритинг (Солиқ кодексининг 131-моддаси 4-қисми). Худди шу даврда реализация қилишдан соф тушумни Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 010-сатрида акс эттираётганингизда даромадга тузатиш киритиш суммаларини инобатга олинг.


МИСОЛ. Даромадга тузатиш киритишни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш

Корхона 2018 йил октябрда 120 000 минг сўмлик товарни реализация қилди, шу жумладан ҚҚС - 20 000 минг сўм. 2019 йил май ойида товарнинг 24 000 минг сўмлик қисми қайтарилди, шу жумладан ҚҚС - 4 000 минг сўм.

Реализация қилишдан олинган 100 000 минг сўм даромадни 2018 йилги ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирамиз, товарнинг қайтарилиши ва даромаднинг 20 000 минг сўмга камайишини эса - 2019 йилда.


Даромадга тузатиш киритиш чоғида қўшимча ҳисобварақ-фактура тузинг. У товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланган бўлиши лозим (Солиқ кодексининг 222-моддаси).


Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларни қайд этинг:

q ҳужжат рақами ва тузилган санаси;

q ҳисобварақ-фактурани тўлдириш чоғида зарур бўлган реквизитлар;

q тузатиш киритилишига асос бўлган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

q ҚҚСсиз қийматга тузатиш киритиш суммаси;

q ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси;

q ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қийматга тузатиш киритиш суммаси.



Товар қайтарилганда


Етказиб бериш шартномасида товарни тўлиқ ёки қисман қайтариш эҳтимоли назарда тутилиши мумкин:

q у қайд этилган кўрсаткичларга ёки умумэътироф этилган стандартларга мувофиқ келмаганда;

q брак аниқланганда;

q сотиб олувчида бутун туркум учун қарздорликни сўндиришга етарли маблағ бўлмаса;

q бошқа ҳолларда.

Товар қайтарилишини 9040-"Сотилган товарларнинг қайтиши" счётининг дебети бўйича акс эттириб, бу билан жорий ҳисобот давридаги реализация қилишдан олинган даромадни камайтиринг.


МИСОЛ. Маҳсулот қисман қайтарилганда даромадга тузатиш киритиш

2019 йил 15 январдаги 21-сон шартномага 21-сон ҳисобварақ-фактурага асосан 2019 йил 21 январда 120 000 минг сўмлик 1 000 та маҳсулот бирлиги берилди, шу жумладан ҚҚС - 20 000 минг сўм. Маҳсулот бирлигининг таннархи - 80 минг сўм. 24 май куни 24-сон ҳисобварақ-фактурага асосан 24 000 минг сўмлик 200 та маҳсулот бирлиги қайтарилди, шу жумладан ҚҚС - 4 000 минг сўм.

Маҳсулотни қайтариш учун қўшимча ҳисобварақ-фактурани тўлдирамиз:


2019 йил 15 январдаги

21-сон шартномага

(2019 йил 21 январдаги

21-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

2019 йил 24 майдаги 24-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА


Етказиб берувчи: "Наврўз" МЧЖ

Манзил: Таллимаржон кўчаси - 2/1

Еткзиб берувчининг идентификация рақами (СТИР)

267368369

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди 326326326326

Сотиб олувчи: "Тинчлик" МЧЖ

Манзил: Мирзо Улуғбек кўчаси - 12

Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР)

265266268

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди 365365365365

     

Т/р


Товар (иш ва хизмат)лар номи


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси


суммаси



1


2


3


4


5


6


7


8

1

Маҳсулот

дона


-200


100 000


-20 000 000


20%


-4 000 000


-24 000 000



Жами тўлашга: минус йигирма тўрт миллион сўм

-20 000 000



-4 000 000


-24 000 000


   

Раҳбар ______________________________

Бош бухгалтер _______________________

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Товарни бердим ________________________

(етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси)

Олдим __________________________________

(сотиб олувчи ёки ваколатли вакилнинг имзоси)

   

Ҳисобварақ-фактурани етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтери имзолайди. Товар

...
Время: 0.0029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск