ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2019 й. 718-сон "Андижон вилоятида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2019 й.

N 718




АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

ЁШЛАРНИ МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ

МУАССАСАЛАРИГА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ

ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ

МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Андижон вилоятидаги ёшларни маданият ва санъат муассасаларига ҳамда умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга жалб этиш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда "йўл харитаси" деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Андижон вилоятидаги ёшларни маданият ва санъат муассасаларига ҳамда умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга жалб этиш бўйича "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мониторинг олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) 2-иловага мувофиқ;

Маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар ташкил этиладиган маданият марказлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар ташкил этиладиган умумтаълим мактаблари жойлашган Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Маданият ва санъат муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида тўгаракларни мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа чолғу асбоблари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланадиган муассасалар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳокимликларига маданият ҳамда санъат масалалари бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчиларнинг асосий вазифаси ўзлари бириктирилган ҳудудлардаги ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш юзасидан тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига методик, ижодий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беришдан иборатлиги белгилансин.


3. Белгилансинки, "йўл харитаси"га мувофиқ ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда умумтаълим мактаблари имкониятларидан фойдаланилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда умумтаълим мактабларида барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳамда ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда вилоятдаги ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйсин.

Бунда:

а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:

тўгараклар фаолиятини белгиланган тартибда ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, умумтаълим мактабларида турли тадбирлар, кўрик-танловларни мунтазам ўтказиш, уларнинг мазмундорлигини таъминлаш;

тўгараклар фаолият юритиши, тадбирлар ўтказилиши учун зарур хоналар ажратиш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш, уларга ўқувчи-ёшлар қатновини йўлга қўйиш;

б) Андижон вилояти ҳокимлиги маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида зарур мусиқа чолғу асбоблари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгилансин.


5. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг таклифлари асосида бир ой муддатда маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар учун зарур бўладиган мусиқа чолғу асбоблари ва бошқа жиҳозларни харид қилиш масаласини ҳал этсин.

Белгилаб қўйилсинки, маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, умумтаълим мактабларини зарур мусиқа чолғу асбоблари ва бошқа жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш Андижон вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, муассасаларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Ишчи гуруҳ "йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта таҳлил қилиб, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиб бориш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Рассомлар ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон халқ артистлари клуби ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг:

"Ўзбекистон халқ артисти", "Ўзбекистон халқ рассоми", "Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби", "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист", "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвонларига эга бўлган санъаткорлар, ижодкорлар ва маданият ходимлари, "Ниҳол" мукофоти совриндорларини Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳокимликларига маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктириш;

ижодий маслаҳатчиларни ҳар ойда бир маротаба жойларга хизмат сафарига бориб-келиш учун белгиланган тартибда имтиёзли темир йўл чипталари билан таъминлаш;

ижодий маслаҳатчиларни кутиб олиш ва кузатиш, ички транспорт билан таъминлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳокимлари томонидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳокимликларига маданият ҳамда санъат масалалари бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳокимликлари маслаҳатчи сифатида бириктирилган санъаткорлар, ижодкорлар ва малакали мутахассислар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйсин ҳамда уларнинг жойларда самарали фаолият юритишлари учун етарли шарт-шароитлар яратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:

заруратга кўра Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳокимликлари маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилган ижодкорлар рўйхатига тегишли ўзгартириш киритиш;

олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлмаган тажрибали мутахассисларни маданият марказларида халқ ижодиёти ва ҳунармандчилиги бўйича тўгарак ва машғулотлар ўташга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги 2019 йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳар марказий маданият марказида (ёки умумтаълим мактабида) муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига жамоатчилик шаклида биттадан ҳаваскор театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамблини ташкил этиш чораларини кўрсин.


11. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда умумтаълим мактаблари фаоллар зали ва маданият марказларида ёшларни ватанпарварлик, миллий ғояга садоқат, меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган кинофильмлар намойишлари ташкил қилинишини таъминласин.


12. Республика Маънавият ва маърифат маркази ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда таҳлил қилиб, ёшларнинг тўгаракларга қатнашиши, ўтказилаётган тадбирларнинг мазмундорлиги юзасидан доимий мониторинг олиб борсин ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли тавсиялар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 августдаги

718-сон қарорига

1-ИЛОВА



Андижон вилоятидаги ёшларни маданият

ва санъат муассасаларига ҳамда умумтаълим

мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар ва

бошқа маданий тадбирларга жалб этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Амалга ошириш механизми

Сарф-харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Андижон вилоятидаги 741 та умумтаълим мактабида маданият ва санъатнинг ёшлар қизиққан турлари бўйича 1180 та тўгарак фаолиятини йўлга қўйиш орқали камида 27 250 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019-2020

йиллар давомида, алоҳида режа асосида

1. Мактабларда дарсдан бўш вақтларда тўгараклар фаолияти учун зарур синфхоналар ажратиш.


2. Мактабни зарур мусиқа чолғу асбоблари ва тўгараклар фаолиятини олиб бориш учун кадрлар билан таъминлаш.


3. Умумтаълим мактабларида режа асосида таниқли санъаткорлар ва актёрлар иштирокида маҳорат сабоқлари, концерт дастурлари, кино ва театр томошаларини ташкил этиш.

Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ

Андижон вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, муассасаларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

2.

Андижон вилоятидаги мавжуд 29 та болалар мусиқа ва санъат мактабида торли чолғулар, анъанавий ижрочилик, эстрада хонандалиги, академик хонандалик, эстрада чолғу ижрочилиги, дамли ва зарбли чолғулар, театр санъати, амалий санъат йўналишлари бўйича қўшимча 109 та синф очиш орқали 945 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019 йил

сентябрь

1. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида янги йўналишларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2. Аниқланган эҳтиёждан келиб чиқиб янги синфларни очиш.


3. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида янги очиладиган синфларга Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари ҳамда Андижон вилоятидаги ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактабларининг битирувчи мутахассис кадрларини жалб этиш.

Асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ

болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

3.

Андижон вилоятидаги мавжуд 71 та маданият марказида вокал чолғу ансамбли, эстрада хонандалиги, хореография, халқ чолғулари, тасвирий санъат, театр санъати йўналишлари бўйича 378 та тўгарак ташкил этиш орқали қўшимча 3 780 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019 йил

сентябрь

1. Марказларда янги йўналишларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2. Аниқланган эҳтиёждан келиб чиқиб янги тўгаракларни очиш.


3. Марказлардаги янги очиладиган тўгаракларга Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари битирувчи мутахассис кадрларини жалб этиш.

-

Маданият марказлари учун ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги,

Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Андижон вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

4.

Умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказларида ташкил этиладиган тўгаракларга Андижон ихтисослаштирилган санъат мактабининг 223 нафар ҳамда олий таълим муассасаларининг 180 нафар, жумладан, Ўзбекистон давлат консерваториясининг 9 нафар, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 4 нафар, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 4 нафар, Андижон давлат университети ва бошқа олий таълим муассасаларининг 163 нафар андижонлик битирувчиларини тўгарак раҳбари сифатида ишга қабул қилиш чораларини кўриш ва уларни фаолият туридан келиб чиқиб соҳада бошқа иш билан таъминлаш орқали жами 403 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019 йил

сентябрь

1. Битирувчиларни ўзи туғилиб ўсган туман ва шаҳарлар бўйича тақсимлаш.


2. Уларнинг йўналишига мос равишда тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.


3. Улар билан тегишли шартномалар имзолаш ва ишга қабул қилиш.

-

-

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Андижон вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

5.

Ҳар бир туман (шаҳар) маданият бўлимида "Ёшлар клуби"ни ташкил этиш орқали 400 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019 йил

сентябрь

1. Клуб фаолиятини ташкил этиш бўйича вазирлик томонидан алоҳида низомни ишлаб чиқиш ва 18 ёшдан 31 ёшгача бўлган ёшларни шаҳар ва туманлардаги маданият бўлимларига клуб аъзолигига қабул қилиш.


2. Клуб аъзолари иштирокида турли семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш.


3. Туман ва шаҳарларда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида таниқли ёзувчи ва шоирлар, театр ва кино актёрлари, эстрада хонандалари иштирокида маданий-маърифий ва оммавий тадбирларни ташкил этиш.

-

-

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Андижон вилояти ҳокимлиги

6.

"Хонобод таровати" ёшлар фестивалини ўтказиш орқали истеъдодли ёшларни танлаб олиш ва рағбатлантириш.

Ҳар йили

октябрь ойида

1. Фестиваль ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Фестиваль доирасида кўрик-танловлар ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


3. Оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

Режа асосида

Ҳомийлик хайриялари

Андижон вилояти ҳокимлиги

7.

Ҳар бир туман (шаҳар) марказий маданият марказларида иқтидорли ёшлардан иборат "Бойчечак" болалар, "Парвоз" ўсмирлар, "Ифтихор" ёшлар ижодий жамоаларини ташкил этиш ва 960 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019 йил

октябрь-ноябрь

1. Маданият марказларида ижодий жамоаларга номзодларни саралаб олиш ишларини ташкил этиш.


2. Ижодий жамоаларнинг концертларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқиб, ҳудуддаги маданият марказлари, истироҳат боғлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида режа-жадвалга мувофиқ белгиланган муддатларда ижодий жамоаларнинг концерт дастурларини ташкил этиш.

-

Муассасанинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Андижон вилояти ҳокимлиги

8.

16 та шаҳар ва туманда ҳаваскорлик театр студияларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2019 йил

давомида

1. Театр-студияларни ташкил этиш.


2. Истеъдодли ёшларни жалб этиш.


3. Спектаклларни саҳналаштириш ва намойишларини ташкил этиш.

-

-

Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

9.

Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари Андижон вилоятида жойлашган 3 та театрда ёшларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган бепул спектакллар намойишини ташкил этиш орқали 25 000 нафар ёшларни жалб этиш.

Доимо

1. Спектаклларга ёшларни жалб этиш бўйича шаҳар ва туманлар бўйича алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Спектакллар намойишига ўқувчи-ёшлар, бандлиги таъминланмаган ва корхона-ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмлардаги ёшларни кенг жалб этиш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

-

-

Маданият вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МТРК,

Андижон вилоят ҳокимлиги

10.

Ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган ўсмирларнинг вилоятдаги 1 та музей ва унинг 4 та бўлими ҳамда 1 та филиалига ташриф буюришини ташкил этиш орқали камида 40 000 нафар ёшларни жалб этиш.

Режа-жадвал ишлаб чиқиш - сентябрь, амалга ошириш - режа-жадвал асосида

1. Таълим муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти ҳамда давлат музейи ҳамкорлигида режа-жадвал ишлаб чиқиш.


2. Режа-жадвал асосида 18 ёшгача бўлган болаларнинг музейларга ташрифини уюштириш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

-

-

Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

11.

Андижон вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туманларига Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерлари, соҳанинг малакали мутахассислари, таниқли санъаткорлар, хонанда ва созандалар, рақс санъати намояндаларини бириктириш ва улар иштирокида ижодий учрашувлар, мулоқот ва "маҳорат дарслари"ни ташкил этиб бориш.

Режа ишлаб чиқиш - сентябрь, амалга ошириш - режа асосида

1. Вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманига маданият ва санъат намояндаларини бириктириш режасини ишлаб чиқиш.


2. Махсус режа асосида маданият муассасаларида ижодий учрашувлар, жонли мулоқот ва "маҳорат дарслари"ни ташкил этиш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги,

Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси,

МТРК,

Андижон вилояти ҳокимлиги

12.

Умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида "Men Andijonni kelajakda qanday tasavvur qilaman" мавзусида расмлар чизиш вилоят кўрик-танловини ташкил қилиш.

2019 йил сентябрь

1. Кўрик-танлов ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Шаҳар ва туман босқичларини ўтказиш ва вилоят финал босқичига тайёргарлик кўриш.


3. Вилоят финал босқичини кўтаринки руҳда ўтказиш.

Алоҳида смета ҳужжатлари асосида

Ҳомийлик хайриялари ва Андижон вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари

Ўзбекистон Бадиий академияси, Андижон вилояти ҳокимлиги,

Халқ таълими вазирлиги

13.

Андижон шаҳри ва туманларида Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмасининг концерт дастурини ташкил этиш ва ўтказиш орқали камида 25 000 нафар ёшларни вақтинча жалб этиш.

2019 йил сентябрдан бошлаб

1. Концертни юқори савияда ўтказиш юзасидан зарур ташкилий чораларни кўриш.


2. Концерт дастурига таълим муассасалари, маҳалла, ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмдаги ёшлар ва аҳолини кенг жалб этиш.


3. Концерт дастурини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

14.

Ҳар бир туман (шаҳар)даги маданият марказларида жамоатчилик шаклида ҳаваскорлик театр жамоалари, ансамбллар ва намунали болалар ансамбли ташкил этиш ва уларнинг концерт дастурларни ўтказиш орқали камида 1 500 нафар ёшларни жалб этиш.

2019 йил сентябрдан бошлаб

1. Жамоаларни шакллантириш.


2. Ташкил этилган жамоаларга белгиланган тартибда унвон бериш.


3. Жамоаларнинг тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


4. Тадбирлар режасига асосан белгиланган муддатларда тадбирларни ташкил этиш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

15.

Ҳар ҳафтада маданият марказларидаги ижодий жамоаларнинг концерт дастурларини ўтказиш орқали 20 000 нафар ёшларни жалб этиш.

2019 йил сентябрдан бошлаб мунтазам

1. Маданият марказларидаги ижодий жамоаларнинг тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Режага кўра тадбирларни ўтказиш ва ёшларни кенг жалб қилиш.


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

16.

Шаҳар ва туманлардаги мавжуд маданият ва истироҳат боғларида ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари эстрада вокал чолғу ансамбллари иштирокида ёшлар учун маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш орқали 22 000 нафар ёшларни қамраб олиш.

Режа ишлаб чиқиш - 1 сентябрь, амалга ошириш - режа асосида

1. Маданият ва истироҳат боғларида кўнгилочар тадбирларни ташкил қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Режага кўра тадбирларни ўтказиш ва ёшларни кенг жалб қилиш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

17.

Шаҳар ва туманлардаги мавжуд кинотеатрлар ва маданият марказларида ёшларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган кинофильмлар намойиш этиш орқали камида 10 000 нафар ёшларни жалб этиш.

Марказларни аниқлаш - 1 сентябрь, амалга ошириш - режа асосида

1. Ҳар бир шаҳар ва туманда кинофильмлар намойиш этиш имкони мавжуд камида 3 та кинотеатр ёки маданият марказларини аниқлаш.


2. Маданият марказларини кинофильмлар намойиш этиш учун махсус техник воситалар билан таъминлаш.


3. Аниқланган кинотеатр ва маданият марказларини кинофильмлар билан мунтазам таъминлаб бориш.


4. Мазкур кинотеатр ва маданият марказларида ҳар куни камида 2 марта кинофильм намойишини йўлга қўйиш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

18.

Маданият марказларида тегишлилиги бўйича халқ ижодиётининг фольклор санъати, достончилик, халфа қўшиқлари, бахшичилик санъати, шунингдек, чанқовуз, сибизға, қўшнай, бўламон, қўбиз, ноғора сингари қадим чолғулар тўгаракларини ташкил этиш орқали 2000 нафар ёшларни қамраб олиш.

Режа ишлаб чиқиш - сентябрь, амалга ошириш - режа асосида

1. Маданият марказларида халқ ижодиётининг фольклор санъати бўйича тўгараклар ташкил этиш бўйича махсус режа ишлаб чиқиш.


2. Тўгараклар фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассисларни жалб қилиш.


3. Тўгараклар фаолияти юзасидан омма орасида тарғибот ишларини олиб бориш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

19.

Андижон вилоятидаги музейларда "Ёш тарихчи", "Ёш археолог", "Ёш санъатшунос", "Ёш этнограф", "Ёш гид" клубларини ташкил этиш ва натижада 200 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб доимо

1. Тўгараклар очиладиган музейларни белгилаш.


2. Маданият вазирлиги томонидан "Ёш тарихчи", "Ёш археолог", "Ёш санъатшунос", "Ёш нумизматик" тўгараклари ўтказиш бўйича намунавий низом лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Низомга асосан тўгаракларни ташкил этиш ва ўтказиш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Андижон вилояти ҳокимлиги

20.

Ҳафтанинг шанба кунлари Андижон шаҳрининг Регистон майдони ҳамда шаҳар ва туманларнинг маданият ва истироҳат боғларида "Андижон оқшоми" сайилларини ўтказиш.

Сценарий ва концерт дастурини тайёрлаш - 1 сентябрь, амалга ошириш режа асосида

1. Сценарий ва концерт дастурини тайёрлаш.


2. Сайил ўтадиган жойларни етарли кучланишга эга овоз кучайтириш мосламалари билан таъминлаш.


3. Сайилларни юқори савияда ўтказиш.

Режа асосида

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги

21.

Вилоятда миллий урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб этиш орқали ёшлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида "Дўппи сайли" фестивалини ўтказиш.

Режа ишлаб чиқиш - 1 сентябрь, амалга ошириш - режа асосида

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Сайилларни юқори савияда ўтказиш.


3. Оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

Режа асосида

Андижон вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги

22.

Вилоятдаги театрлар ҳузурида "Ёш драматург", "Ёш режиссёр", "Ёш рассом", "Ёш композитор", "Саҳна нутқи ва маданияти", "Ёш вокалист", "Саҳна ҳаракати" ижодий клубларини ташкил қилиш орқали 300 нафар ёшларни қамраб олиш.

2019 йил декабрь

1. Тўгараклар очиладиган театрларни белгилаш.


2. Маданият вазирлиги томонидан "Ёш драматург", "Ёш режиссёр", "Ёш рассом", "Ёш композитор" ва "Саҳна нутқи ва маданияти" тўгараклари ўтказиш бўйича намунавий низом лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Низомга асосан тўгаракларни ташкил этиш ва ўтказиш.

-

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

23.

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш мақсадида "Cover" танловини ўтказиш.

Ҳар йили

1. Кўрик-танлов ўтказиш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Танловнинг шаҳар, туман ва вилоят босқичларини ўтказиш ҳамда ғолибларни рағбатлантириш.


3. Оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

Режа асосида

Андижон вилояти ҳокимлиги

маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари

Андижон вилояти ҳокимлиги

24.

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида ўтказилаётган "Тарих" дарсларининг тегишли мавзулари бўйича музейлар, тарихий обидалар, қадамжолар ва театрларда очиқ сайёр дарслар ўтказилишини таъминлаш.

Ҳар чорак якунлари бўйича

1. Мавзуга мос жойларда очиқ сайёр дарслар ўтишни ташкил қилиш.


2. Ўқувчиларни қадимий маданий мерос объектларига олиб бориш ва дарс ўтиш.


3. Оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

Режа асосида

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

25.

Андижон намунаси сифатида вилоятдаги умумтаълим мактабларида "Қўғирчоқ" теат? жамоаларини ташкил қилиш ва ушбу гуруҳлар иштирокида вилоят кўрик-танловини ўтказиш.

Ҳар чорак якунлари бўйича

1. Барча умумтаълим мактабларида кичик қўғирчоқлар ўйнатувчи гуруҳлар ташкил қилиш.


2. Туман ва шаҳарлар бўйича ушбу гуруҳлар чемпионатини ўтказиш.


3. Туман ва шаҳарлар ўртасида вилоят кўрик-танловини ташкил қилиш.

Режа асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

26.

Вилоятдаги барча таълим муассасаларда бошқарма бошлиғи ҳамда ректор соврини учун ўқувчи ва талабалар ўртасида "Андижон полькаси" миллий рақслар кўрик-танловини ўтказиш.

Ҳар йили бир марта

1. Кўрик-танлов ўтказиш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


2. Вилоятдаги барча таълим муассасаларида кўрик-танловларни ташкил қилиш.


3. Кўрик-танловнинг финал қисмини ўтказиш.

Режа асосида

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

27.

Вилоятнинг барча шаҳарлар ва туманлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида вилоятда ижод қилаётган рассомлар иштирокида "Биеннале" ташкил қилиш.

Ҳар йили икки марта, режа асосида

1. Алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.


2. Тадбирга мос равишда майдон тайёрланади.


3. Вилоятдаги барча рассомлар иштирокида кўргазмалар ташкил қилинади.

Режа асосида

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси, Андижон вилояти ҳокимлиги





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 августдаги

718-сон қарорига

2-ИЛОВА



Андижон вилоятидаги ёшларни маданият ва санъат

муассасаларига ҳамда умумтаълим мактабларида ташкил

этиладиган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга жалб

этиш бўйича "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар

амалга оширилишини ташкил этиш ва мониторинг

олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Б. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2. Ш. Абдураҳмонов

Андижон вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3. Ш. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

4. И. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

5. А. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

6. Ф. Зокиров

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори

7. Р. Абдуллаев

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

8. Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

9. А. Саъдуллаев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

10. Ў. Шукуров

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 августдаги

718-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар

ташкил этиладиган маданият марказлари ҳамда

болалар мусиқа ва санъат мактаблари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Муассасалар номи

Тўгараклар сони

Тўгараклар номи

Форте-

пиано

Торли чолғу-

лар

Эстрада чолғу

ижро-

чилиги:

форте-

пиано, торли чолғу-

лар;

дамли ва зарбли чолғулар

Халқ чолғу-

лари

Дамли ва зарбли чолғу-

лар

Анъа-

навий

чолғу ижрочи-

лиги

Анъа-

навий хонан-

далик

Академик хонан-

далик

Эстрада хонан-

далиги

Хорео-

графия

Тасви-

рий санъат

Ама-

лий санъат

Театр санъ-

ати

Бахши-

чилик санъати

Фольк-

лор

Аския-

чилик

Андижон шаҳри

1.

Андижон шаҳар марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


2.

"Истиқлол" маданият маркази

8




+





+

+

+


+

+

+

+

3.

Андижон шаҳар махсус кўзи ожизлар маданият маркази

4




+





+




+



+

4.

1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

5






+

+

+




+


+



5.

2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

2








+






+



6.

3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4






+


+




+


+



7.

28-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

5


+




+



+




+

+



Андижон тумани

8.

Андижон тумани марказий маданият маркази

6



+

+





+

+

+


+




9.

"Орол" маданият маркази

2




+





+








10.

"Гулистон" маданият маркази

1




+













11.

"Гулшан" маданият маркази

1









+








12.

12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4







+


+




+

+



13

16-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

1














+



Асака тумани

14.

Асака тумани марказий маданият маркази

6



+

+





+

+

+


+




15.

"Илғор" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




16.

"Кужган" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




17.

"Зарбдор" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




18.

"Мустаҳкам" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




19.

Асака тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

5




+





+




+

+

+


20.

11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4






+


+

+





+



21.

22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

5


+

+




+


+





+



22.

29-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

6



+




+

+

+




+

+



Балиқчи тумани

23.

Балиқчи тумани марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


24.

"Олимбек" маданият маркази

7



+

+





+

+

+


+

+



25.

"Ўрмонбек" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




26.

"Чинобод" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




27.

"Жасорат" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




28.

"Маллачек" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




29.

19-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

5


+




+


+

+





+



Булоқбоши тумани

30.

Булоқбоши тумани марказий маданият маркази

5



+






+

+

+






31.

"Ширмонбулоқ" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




32.

"Шарқ юлдузи" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




33.

"Кулла" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




34.

"Майариқ" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




35.

14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4



+






+




+

+



Бўз тумани

36.

Бўз тумани марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


37.

"Холдевонбек" маданият маркази

6



+

+





+

+

+


+




38.

"Ховос" маданият маркази

6




+





+

+

+


+


+


39.

15-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4


+




+



+





+



Жалақудуқ тумани

40.

Жалақудуқ тумани марказий маданият маркази

7



+

+





+

+

+


+


+


41.

"Бештол" маданият маркази

5




+





+

+

+




+


42.

"Қатортол" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




43.

"Жанубий оламушук" маданият маркази

5




+





+

+

+




+


44.

"Ойим" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




45.

"Жалақудуқ" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




46.

Жалақудуқ тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

3




+





+






+


47.

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

3


+







+





+



48.

18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

3


+







+





+



49.

20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

3







+


+





+



Избоскан тумани

50.

Избоскан тумани марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


51.

"Намуна" маданият маркази

7




+





+

+

+


+


+

+

52.

"Шерматобод" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




53.

"Избоскан" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




54.

6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

2








+






+



Марҳамат тумани

55.

Марҳамат тумани марказий маданият маркази

5



+

+





+

+

+






56.

"Бобохуросон" маданият маркази

6




+





+

+

+


+


+


57.

"Восилий" маданият маркази

6




+





+

+

+


+


+


58.

"Қорақўрғон" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




59.

"Шукурмерган" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




60.

Марҳамат тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

3




+





+




+




61.

5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

3









+



+


+



62.

26-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

2







+







+



Олтинкўл тумани

63.

Олтинкўл тумани марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


64.

"Қўштепа" маданият маркази

7




+





+

+

+


+

+

+


65.

"Маслаҳат" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




66.

17-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4


+

+



+








+



Пахтаобод тумани

67.

Пахтаобод тумани марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


68.

"Уйғур" маданият маркази

6




+





+

+

+


+


+


69.

"Пахтакор" маданият маркази

6




+





+

+

+


+


+


70.

"Бўстон" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




71.

"Андижон" маданият маркази

5



+

+


+



+

+







72.

"Навоий" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




73.

7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

2







+







+



74.

25-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4


+

+



+








+



Улуғнор тумани

75.

Улуғнор тумани марказий маданият маркази

6



+

+





+

+



+


+


76.

"Гулистон" маданият маркази

3




+





+

+







77.

"Теракзор" маданият маркази

3




+





+

+







78.

"Шалола" маданият маркази

3




+





+

+







79.

21-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4


+

+



+








+



Хўжаобод тумани

80.

Хўжаобод тумани марказий маданият маркази

7



+

+





+

+

+


+

+



81.

"Олтин водий" маданият маркази

6




+





+

+

+


+


+


82.

"Дилкушод" маданият маркази

2




+





+








83.

9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

3


+

+














Шаҳрихон тумани

84.

Шаҳрихон тумани марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


85.

"Абдубий" маданият маркази

7




+





+

+

+


+

+

+


86.

"Найнаво" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




87.

Шаҳрихон тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

5




+





+

+



+


+


88.

10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4


+




+

+







+



89.

24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

5



+


+

+


+






+



Қўрғонтепа тумани

90.

Қўрғонтепа тумани марказий маданият маркази

8



+

+





+

+

+


+

+

+


91.

"Дардоқ" маданият маркази

7




+





+

+

+


+


+

+

92.

"Қорасув" маданият маркази

7




+





+

+

+


+


+

+

93.

"Савай" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




94.

"Маъмуробод" маданият маркази

5




+





+

+

+


+




95.

Қўрғонтепа тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

3




+





+




+




96.

4-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

3






+







+

+



97.

23-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

6


+

+



+


+





+

+



98.

27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

4



+


+



+






+



Хонобод шаҳри

99.

Хонобод шаҳар марказий маданият маркази

6



+

+





+

+

+


+




100.

8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

5


+

+



+


+






+







Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 августдаги

718-сон қарорига

4-ИЛОВА



Маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар

ташкил этиладиган умумтаълим мактаблари жойлашган

Андижон вилоятининг туманлари ва шаҳарлари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Туман (шаҳар)

номи

Умумтаълим мактаблари сони

Тўгараклар сони

Шундан:

Ғижжак

Дутор

Доира

Рубоб

Пианино

Хор

Рақс

Фольклор жамоаси

Тасвирий ва амалий санъат

Драма театри тўгараги

Вилоят бўйича жами

741

2846

64

81

188

264

43

367

742

742

181

181

1.

Андижон шаҳар

52

199

5

12

2

25

2

25

52

52

12

12

2.

Хонобод шаҳар

7

34

1

2

2

4

2

4

7

7

2

3

3.

Андижон тумани

56

211

7

7

6

20

3

28

56

56

14

14

4.

Асака тумани

66

242

10

10

6

18

1

33

66

66

16

16

5.

Балиқчи тумани

56

182

3

2

5

2

2

28

56

56

14

14

6.

Булоқбоши тумани

34

128

2

5

4

14

2

17

34

34

8

8

7.

Бўз тумани

29

136

5

4

22

17

2

14

29

29

7

7

8.

Жалақудуқ тумани

53

233

5

8

30

30

2

26

53

53

13

13

9.

Избоскан тумани

52

233

5

8

30

30

2

26

53

53

13

13

10.

Марҳамат тумани

44

145

2

2

5

2

2

22

44

44

11

11

11.

Улуғнор тумани

25

90

1

2

5

2

2

13

26

26

6

7

12.

Олтинкўл тумани

54

201

2

2

12

21

2

27

54

54

14

13

13.

Пахтаобод тумани

49

190

5

6

7

22

6

24

49

49

12

10

14.

Хўжаобод тумани

37

124

2

2

5

2

2

18

37

37

9

10

15.

Шаҳрихон тумани

68

275

7

8

30

30

2

33

67

67

16

15

16.

Қўрғонтепа тумани

59

223

2

1

17

25

2

29

59

59

14

15





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 августдаги

718-сон қарорига

5-ИЛОВА



Маданият ва санъат муассасалари ҳамда

умумтаълим мактабларида тўгаракларни мазмунли

ташкил этиш мақсадида мусиқа чолғу асбоблари ва

бошқа жиҳозлар билан таъминланадиган муассасалар

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Муассасалар номи

Мусиқа асбоблари (дона)

Амалий санъат йўналиши дастгоҳлари

(комплект)

Доира

Пианино

Ғижжак

Дутор

Рубоб

Тасвирий санъат

Ҳайкалтарошлик

Кулолчилик

Зардўзлик

Каштачилик

Андижон шаҳар

1.

Андижон шаҳар марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1





2.

Андижон шаҳар "Истиқлол" маданият маркази

1


1

1


1



1


3.

Андижон шаҳар махсус кўзи ожизлар маданият маркази

1


1

1

1






4.

52 та умумтаълим мактаби

52

3

45

52

30


5




Андижон тумани

5.

Андижон тумани марказий маданият маркази

1


1

1

1

1





6.

Андижон тумани "Орол" маданият маркази

1


1

1




1



7.

Андижон тумани "Гулистон" маданият маркази

1


1

1







8.

Андижон тумани "Гулшан" маданият маркази










1

9.

56 та умумтаълим мактаби

56

2

56

56

5

56



1


Асака тумани

10.

Асака тумани марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1



1


11.

Асака тумани "Илғор" маданият маркази

1


1

1

1

1





12.

Асака тумани "Кужган" маданият маркази

1


1

1

1

1





13.

Асака тумани "Зарбдор" маданият маркази

1


1

1

1

1





14.

Асака тумани "Мустаҳкам" маданият маркази

1


1

1

1

1




1

15.

Асака тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

1


1

1

1

1





16.

66 та умумтаълим мактаби

66

5

46

66

6


1


15


Балиқчи тумани

17.

Балиқчи тумани марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1





18.

Балиқчи тумани "Олимбек" маданият маркази

1


1

1

1

1





19.

Балиқчи тумани "Ўрмонбек" маданият маркази

1


1

1

1

1





20.

Балиқчи тумани "Чинобод" маданият маркази

1


1

1

1

1


1



21.

Балиқчи тумани "Жасорат" маданият маркази

1


1

1

1

1




1

22.

Балиқчи тумани "Маллачек" маданият маркази

1


1

1

1

1





23.

56 та умумтаълим мактаби

56

2

56

56

15






Булоқбоши тумани

24.

Булоқбоши тумани марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1





25.

Булоқбоши тумани "Ширмонбулоқ" маданият маркази

1


1

1

1

1





26.

Булоқбоши тумани "Шарқ юлдузи" маданият маркази

1


1

1

1

1



1


27.

Булоқбоши тумани "Кулла" маданият маркази

1


1

1

1

1





28.

Булоқбоши тумани "Майариқ" маданият маркази

1


1

1

1

1


1



29.

34 та умумтаълим мактаби

34

1

15

34

34

10




12

Бўз тумани

30.

Бўз тумани марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1





31.

Бўз тумани "Холдевонбек" маданият маркази

1


1

1

1

1



1


32.

Бўз тумани "Ховос" маданият маркази

1


1

1

1

1





33.

29 та умумтаълим мактаби

5

1

29

2

5

2



14


Жалақудуқ тумани

34.

Жалақудуқ тумани марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1





35.

Жалақудуқ тумани "Бештол" маданият маркази

1


1

1

1

1





36.

Жалақудуқ тумани "Қатортол" маданият маркази

1


1

1

1

1


1



37.

Жалақудуқ тумани "Жанубий оламушук" маданият маркази

1


1

1

1

1




1

38.

Жалақудуқ тумани "Ойим"маданият маркази

1


1

1

1

1





39.

Жалақудуқ тумани "Жалақудуқ" маданият маркази

1


1

1

1

1

1




40.

Жалақудуқ тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

1


1

1

1






41.

53 та умумтаълим мактаби

53

2

5

53

10

1



25


Избоскан тумани

42.

Избоскан тумани марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1




1

43.

Избоскан тумани "Намуна" маданият маркази

1


1

1

1

1





44.

Избоскан тумани "Шерматобод" маданият маркази

1


1

1

1

1





45.

Избоскан тумани "Избоскан" маданият маркази

1


1

1

1

1


1


1

46.

51 та умумтаълим мактаби

29

1

30

25

3

2



10


Марҳамат тумани

47.

Марҳамат тумани марказий маданият маркази

1


1

1

1

1





48.

Марҳамат тумани "Бобохуросон" маданият маркази

1


1

1

1

1





49.

Марҳамат тумани "Восилий" маданият маркази

1


1

1

1

1





50.

Марҳамат тумани "Қорақўрғон" маданият маркази

1


1

1

1

1



1


51.

Марҳамат тумани "Шукурмерган" маданият маркази

1


1

1

1

1




1

52.

Марҳамат тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

1

1

1

1

1






53.

44 та умумтаълим мактаби

44

5

33

44

15

44



10


Олтинкўл тумани

54.

Олтинкўл тумани марказий маданият маркази

1


1

1

1

1


1



55.

Олтинкўл тумани "Қўштепа" маданият маркази

1

1

1

1

1

1





56.

Олтинкўл тумани "Маслаҳат" маданият маркази

1


1

1

1

1




1

57.

54 та умумтаълим мактаби

54

2

18

50

30

13





Пахтаобод тумани

58.

Пахтаобод тумани марказий маданият маркази

1


1

1

1

1





59.

Пахтаобод тумани "Уйғур" маданият маркази

1


1

1

1

1

1




60.

Пахтаобод тумани "Пахтакор" маданият маркази

1

1

1

1

1

1



1


61.

Пахтаобод тумани "Бўстон" маданият маркази

1


1

1

1

1





62.

Пахтаобод тумани "Андижон" маданият маркази

1


1

1

1

1


1



63.

Пахтаобод тумани "Навоий" маданият маркази

1


1

1

1

1





64.

49 та умумтаълим мактаби

49

5

35

40

10

25





Улуғнор тумани

65.

Улуғнор тумани марказий маданият маркази

1


1

1

1





1

66.

Улуғнор тумани "Гулистон" маданият маркази

1


1

1

1






67.

Улуғнор тумани "Теракзор" маданият маркази

1


1

1

1






68.

Улуғнор тумани "Шалола" маданият маркази

1


1

1

1



1



69.

24 та умумтаълим мактаби

24

3

15

25

20

5





Хўжаобод тумани

70.

Хўжаобод тумани марказий маданият маркази

1

1

1

1

1

1





71.

Хўжаобод тумани "Олтин водий" маданият маркази

1


1

1

1

1





72.

Хўжаобод тумани "Дилкушод" маданият маркази

1


1

1

1



1



73.

37 та умумтаълим мактаби

10

1

10

10

5

3





Шаҳрихон тумани

74.

Шаҳрихон тумани марказий маданият маркази

1


1

1

1

1



1


75.

Шаҳрихон тумани "Абдубий" маданият маркази

1


1

1

1

1


1



76.

Шаҳрихон тумани "Найнаво" маданият маркази

1

1

1

1

1

1





77.

Шаҳрихон тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

1


1

1

1






78.

68 та умумтаълим мактаби

68

1

45

68

5

65





Қўрғонтепа тумани

79.

Қўрғонтепа тумани марказий маданият маркази

1


1

1

1

1





80.

Қўрғонтепа тумани "Дардоқ" маданият маркази

1

1

1

1

1

1





81.

Қўрғонтепа тумани "Қорасув"маданият маркази

1


1

1

1

1



1


82.

Қўрғонтепа тумани "Савай" маданият маркази

1

1

1

1

1

1





83.

Қўрғонтепа тумани "Маъмуробод" маданият маркази

1


1

1

1

1


1



84.

Қўрғонтепа тумани махсус кўзи ожизлар маданият маркази

1


1

1

1






85.

59 та умумтаълим мактаби

59

2

40

59

30

15





Хонобод шаҳри

86.

Хонобод шаҳар марказий маданият маркази

1


1

1

1

1



1


87.

7 та умумтаълим мактаби

7

1

7

7

7

7

7








Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 августдаги

718-сон қарорига

6-ИЛОВА



Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари

ҳокимликларига маданият ва санъат масалалари

бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар

РЎЙХАТИ


Т/р

Туман (шаҳар) номи

Ижодий маслаҳатчилар Ф.И.О.

Унвони

Иш жойи

1.

Андижон шаҳри

Шерали Жўраев

Ўзбекистон халқ артисти

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси (хонанда)

2.

Андижон тумани

Гулмира Мадраҳимова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ўзбекистон давлат филармонияси "Навбаҳор" ашула ва рақс ансамбли (бадиий раҳбар)

3.

Асака тумани

Ёдгор Мирзажонов

"Ниҳол" мукофоти совриндори

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси (хонанда)

4.

Балиқчи тумани

Ҳилола Хамидова


"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси (хонанда)

5.

Бўз тумани

Хакимахон Атаханова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри (актриса)

6.

Булоқбоши тумани

Муножат Йўлчиева

Ўзбекистон халқ артисти

Ўзбекистон давлат консерваторияси (кафедра мудири)

7.

Жалақудуқ тумани

Хосиятхон Хусанова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ўзбек Миллий академик драма театри (актриса)

8.

Избоскан тумани

Муножатхон Тешабаева

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ўзбекистон давлат драма театри (актриса)

9.

Қўрғонтепа тумани

Тожибар Азизова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

эркин ижодкор

10.

Марҳамат тумани

Машҳурбек Раимжонов

"Ниҳол" мукофоти совриндори

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси (хонанда)

11.

Олтинкўл тумани

Ширин Маматова

"Зулфия" мукофоти совриндори

А. Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри (солист)

12.

Пахтаобод тумани

Фурқат Аширалиев

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ўзбек миллий мақом санъати маркази (хонанда)

13.

Улуғнор тумани

Одина Нарзуллаева

Ўзбекистон халқ артисти

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри (актриса)

14.

Хонобод шаҳри

Элмурод Ахмедов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ўзбек миллий мақом санъати маркази (хонанда)

15.

Хўжаобод тумани

Эркинбой Комилов

Ўзбекистон халқ артисти

Ўзбек Миллий академик драма театри (актёр)

16.

Шаҳрихон тумани

Мирмуҳсин Ғапуров

Доцент

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби (проректор)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 август








































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск