Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 39-сон 2019 йил 24 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Моддий харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг энг йирик элементи бўлиб, уларнинг таркиби бир-биридан фарқ қилади. Моддий харажатлар харид қилинган материаллар ва хом ашё, ёқилғи; бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар; идишлар; таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар; арзон баҳоли ва тез эскирувчан буюмлар қиймати ва бошқа харажатлардан иборат.

Ушбу тавсияда "Norma" МЧЖ экспертлари қандай қилиб ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларни ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархини аниқлаш, шунингдек уларнинг харид қилиниши ва ҳисобдан чиқарилишини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш лозимлигини тушунтирадилар.



ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

МОДДИЙ ХАРАЖАТЛАР ҚАНДАЙ

ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ


Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар - Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттириладиган ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисмларидан бири (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига илованинг 1.1-банди).

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларни ва маҳсулотларингиз (ишларингиз, хизматларингиз) таннархини қанчалик тўғри аниқласангиз, фойда ва фойда солиғини шунчалик аниқ ҳисоблай оласиз.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.


Моддий харажатлар таркиби


Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг:

Т/р


Харажатлар номи

1


Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таркибига кирувчи хом ашё ва материаллар

2


Нормал технологик жараённи таъминлаш учун фойдаланиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари

3


Монтаж қилишни ёки қўшимча ишлов беришни талаб қиладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар

4


Чет юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек корхонанинг асосий фаолият турига тааллуқли бўлмаган ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган, ишлаб чиқариш тусига эга бўлган ишлар ва хизматлар

5


Табиий хом ашё (ерларни рекультивация қилиш харажатлари, ёғоч, сув ва ҳ.к. учун тўлов)

6


Технологик мақсадларга, барча турдаги энергияни ишлаб чиқаришга, биноларни иситишга, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишларига сарфланадиган ёқилғи

7


Корхонанинг технологик, транспорт ҳамда бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган барча турдаги энергия

8


Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, моддий бойликларнинг яроқсизланиши ва кам чиқиши

9


Идишлар ва ўраб-жойлаш қиймати

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун моддий харажатлар шакллантирилишини шартли равишда 2 босқичга бўлиш мумкин:

1) хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, инвентарь, ёқилғи, энергия ва ҳ.к. (бундан кейин - материаллар) харид қилиш;

2) уларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш.

Харид қилинган барча материаллар жорий ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилмаслиги мумкин. Уларнинг бир қисми омборда қолиб, кейинги даврларда маҳсулот ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин. Материаллардан ноишлаб чиқариш мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Яъни харид қилинган ва ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган материаллар қиймати - бир-бирига тўғри келмаслиги мумкин бўлган турли кўрсаткичлар.



Материалларни харид қилиш


Материалларни харид қилаётганда нафақат уларнинг контракт қийматини, балки харид қилиш билан боғлиқ қуйидаги бошқа харажатларни ҳам ҳисобга олинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар"нинг 13-банди):

q импорт божлари ва йиғимлари;

q харид қилиш билан боғлиқ қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар суммалари;

q материалларни харид қилган таъминот ва воситачилик ташкилотларига тўланадиган воситачилик ҳақи;

q материалларни сертификатлаш ва уларни синовдан ўтказиш харажатлари;

q транспорт-тайёрлов харажатлари;

q бошқалар.


Материалларни харид қилиш чоғида ҚҚС


Материаллар ҚҚС билан харид қилинганда солиқ суммаси:

q материаллар таннархига киритилмайди, балки умумбелгиланган тартибда ҚҚС солинадиган ма

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск