язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 825-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2019 й.

N 825



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

АГЕНТЛИГИ ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ташкил этмасдан, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги;

"Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Фаолияти парвозлар хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг меҳнатига такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

825-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фаолияти парвозлар хавфсизлиги таъминланишини

назорат қилиш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

раҳбарлари ва ходимларининг меҳнатига такомиллаштирилган

тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари

Лавозимларнинг номланиши


Разрядлар


Агентлик директори


17

Агентлик директорининг ўринбосари


16

Бошқарма бошлиғи*


15

Бўлим бошлиғи*


13

Бош мутахассис - инспектор


11

Етакчи мутахассис-инспектор


10

I тоифали мутахассис-инспектор


9

II тоифали мутахассис-инспектор


8

            

*) Бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарига ЯТС бўйича разрядлар Агентликнинг бошқарма ва бўлим бошлиғи разрядларидан тегишли равишда 5 фоизга кам ставкада белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь