ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.10.2019 й. 3187-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 26.08.2019 й. 324-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 3 октябрда 3187-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Администрацияси

ҳузуридаги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар агентлиги

директорининг

2019 йил 26 августдаги

324-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот

хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон

Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки

унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни

аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини

баҳолаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизмати раҳбарларини (бундан буён матнда ахборот хизмати раҳбари деб юритилади) лавозимга тайинлаш масаласини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари билан келишиш, шунингдек уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;


ҳудудий бошқармалар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари;


давлат органлари ва ташкилотлари - давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда республика аҳамиятига молик идора, муассаса ва ташкилотлар.

2. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари Агентлик билан келишилган ҳолда, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари ҳудудий бошқармалар билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ҳамда улар томонидан аттестациядан ўтказилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИНИ ЛАВОЗИМГА

ТАЙИНЛАШ МАСАЛАСИНИ КЕЛИШИШ


3. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинлашга тақдим этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш уларнинг тавсия этилган лавозимга лаёқатини ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.


4. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзод тавсия этилиши мумкин.


5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

номзоднинг анкетаси;

олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;

Ахборот хизмати раҳбари лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.


6. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар электрон имзо билан тасдиқланган ёки "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.


7. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.


8. Ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан ахборот хизматлари фаолияти соҳасига доир суҳбат ўтказилади.


9. Суҳбат тегишлича Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади, бунда комиссия таркиби Агентликда директор томонидан, ҳудудий бошқармаларда эса бошқарма бошлиқлари томонидан камида беш кишидан иборат таркибда тасдиқланади.


10. Агентликда директорнинг соҳа бўйича масъул ўринбосари, ҳудудий бошқармаларда бошқарма бошлиқлари комиссия раиси ҳисобланади.


11. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар ишчи орган томонидан амалга оширилади. Агентликнинг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, ҳудудий бошқармаларда ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори тегишли комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.


12. Ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни келишиш давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган санадан бошлаб ўн беш кун ичида амалга оширилади.


13. Ишчи орган томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказилишидан камида беш кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.


14. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, улар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган санадан бошлаб беш куни ичида ишчи орган томонидан камчиликлар кўрсатилган ҳолда номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига хабар юборилади.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилишлари зарур.


15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.


16. Суҳбат номзод билан унинг касбий фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, ахборот хизматларига оид масалалар, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, давлат ва жамият ўртасида мулоқотни шакллантириш ва такомиллаштиришда кенг жамоатчилик назоратини ўрнатиш, замонавий ахборот майдонида кечаётган тенденцияларга оид таҳлилий ёндашув каби масалалар бўйича ўтказилади.


17. Суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат ўтказиш варақасида акс эттирилади.


18. Комиссия суҳбат натижалари юзасидан номзодни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


19. Комиссия қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


20. Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар комиссиянинг ишчи органини хабардор қилишлари лозим. Бунда номзодлар комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйилади.


21. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган икки иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.


22. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин.


23. Суҳбатнинг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида, уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир Агентлик ва ҳудудий бошқармаларда уч йил мобайнида сақланади.


24. Ахборот хизмати раҳбари лавозимидан озод этилганда, давлат органи ва ташкилоти ўн иш куни муддатида Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларини хабардор қилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА

ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ РАҲБАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


25. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари тегишли равишда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтади.

Биринчи марта лавозимга тайинланган ахборот хизмати раҳбари ушбу лавозимда уч йил ишлаганидан кейин аттестациядан ўтади. Бунда, ушбу ахборот хизмати раҳбари уч ойлик муддат ичида аттестациядан ўтказилиши керак.

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар икки ойлик муддат ичида аттестациядан ўтиш керак.


26. Ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 9-11-бандларига мувофиқ тартибда аттестация комиссияси ташкил этилади.

Аттестация комиссиялари таркибига давлат органлари ва ташкилотлари, муассасалар вакиллари ҳам киритилиши, шунингдек ҳудудий бошқармаларидаги аттестация комиссиялари таркибига Агентлик вакиллари киритилиши мумкин.


27. Аттестация комиссияси раиси:

аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;

аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;

аттестациядан ўтувчиларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди;

аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.

Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини раис ўринбосари бажаради.


28. Аттестация комиссиясининг ишчи органи:

аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;

аттестациядан ўтувчиларнинг анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;

аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтувчиларга етказади;

аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.


29. Аттестация комиссияси ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.


30. Аттестация комиссиясининг қарорлари, унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


31. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиши учун Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига хат юборади. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

аттестациядан ўтувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аттестациядан ўтувчининг анкетаси.

Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.


32. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ бўлганда, аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилади, бунда аттестация ўтказилишидан камида беш иш куни олдин аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари хабардор қилиниши лозим.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ бўлганда, аттестация улар тақдим этилган кундан бошлаб икки ой мобайнида ўтказилади.


33. Аттестацияга кела олмайдиган аттестациядан ўтувчилар аттестация бошлангунга қадар аттестация комиссиясининг ишчи органини хабардор қилишлари лозим. Бунда аттестациядан ўтувчилар аттестация комиссиясининг навбатдаги йиғилишига қўйилади.


34. Аттестациядан ўтувчи билан унинг касбий фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан ахборот хизматлари фаолияти соҳасига доир суҳбат ўтказилади.

Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва аттестациядан ўтувчининг жавоблари, суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат ўтказиш варақасида акс эттирилади.

Аттестацияда бериладиган саволлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


35. Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:

аттестациядан ўтувчини аттестациядан ўтган деб топиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;

аттестациядан ўтувчини аттестациядан ўтмаган деб топиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


36. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.


37. Аттестация натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади.


38. Аттестация шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида, уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир Агентлик ва ҳудудий бошқармаларда уч йил мобайнида сақланади.


39. Аттестациядан ўтган деб топилган ахборот хизмати раҳбарига аттестациядан ўтгандан кейин икки кун муддатда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.


40. Аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳномаларни ҳисобга олиш Агентлик томонидан амалга оширилади.


41. Ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтмаган деб топилганда давлат органи ва ташкилоти мазкур ходимни такроран аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач мурожаат қилиши мумкин.


42. Аттестация комиссияларининг қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


43. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш ахборот хизмати раҳбарининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида амалга оширилади.

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар ахборот хизмати раҳбари ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.


44. Қайта расмийлаштириш пайтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши лозим, бунда аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.


45. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ахборот хизмати раҳбарининг аризасига кўра, ўн иш куни ичида унинг дубликати берилади.


46. Дубликатни беришда ахборот хизмати раҳбарига Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан "ДУБЛИКАТ" белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.


47. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.



4-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ


48. Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган мезонлар асосида баҳолайди ҳамда уларнинг рейтингини юритади.


49. Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш учун Агентлик директорининг буйруғи асосида баҳолаш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия таркиби камида беш кишидан иборат бўлади. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


50. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.


51. Комиссия мажлиси натижасида ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш ҳақида қарор қабул қилинади ва баённома тузилади.


52. Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш учун ахборот хизмати раҳбарлари томонидан Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган мезонлар бўйича маълумот тақдим этилади.


53. Комиссия ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган мезонлар бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолайди ва уларнинг рейтингини тузади.


54. Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш натижасида тўпланган балларнинг умумий йиғиндиси асосида қуйидагича эътироф этилади:

кўрсаткич миқдори 55 баллгача бўлса - паст даражада;

кўрсаткич миқдори 56 баллдан 71 баллгача бўлса - қониқарли даражада;

кўрсаткич миқдори 72 баллдан 85 баллгача бўлса - ўрта даражада;

кўрсаткич миқдори 86 баллдан 100 баллгача бўлса - юқори даражада.

55. Ахборот хизмати раҳбарлари рейтинги ахборот хизмати раҳбари томонидан тўпланган балларининг умумий йиғиндисидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал кўринишида тузилади.


56. Агентлик ахборот хизмати раҳбарлари рейтингини рейтинг тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.


57. Комиссиянинг қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


58. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


59. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси, исми, отасининг исми

2. Туғилган йили (санаси)

3. Маълумоти

4. Мутахассислиги

5. Умумий иш стажи ____, шу жумладан журналистика, ахборот хизматида

6. Бошқа маълумотлар:

7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:

1) савол:

жавоб:

2) савол:

жавоб:

...

8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари:

9. Овоз бериш натижалари:

ёқлаганлар


қаршилар


10. Суҳбат ўтказилган сана:

   

11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:

Комиссия раиси


(Ф.И.О., имзо)

Комиссия раисининг ўринбосари


(Ф.И.О., имзо)

Комиссия аъзолари:

1.



(Ф.И.О., имзо)


2.



(Ф.И.О., имзо)


3.




(Ф.И.О., имзо)


Ишчи орган масъул ходими



(Ф.И.О., имзо)

Суҳбат варақаси билан танишдим:



(номзоднинг Ф.И.О., сана ва имзоси)





Низомга

2-ИЛОВА

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани

олиш учун аттестациядан ўтувчининг

АНКЕТАСИ

3 х 4 см ўлчамли

фотосурат

учун жой

1. Фамилияси

Исми

Отасининг исми

2. Туғилган санаси (йил, кун ва ой)

3. Паспортнинг серияси, тартиб рақами,

берилган санаси:

4. Яшаш жойи:

вилоят ___________________________

кўча _____________________________

телефон __________________________

шаҳар (туман) ____________________________

уй, квартира рақами ______________________

эл. почта манзили ________________________

5. Маълумоти

Таълим муассасасининг номи

Мутахассислиги

6. Меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот ва лавозими

Ташкилот жойлашган жой

ишга кирган вақти

ишдан бўшаган вақти

1.





2.





7. Ахборот хизмати раҳбари сифатидаги меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот ва лавозими

Ташкилот жойлашган жой

тайинланди

озод қилинди

1.





2.






Тўлдирилган сана________________

Имзо _________________

Комиссия аъзолари:

1.



(Ф.И.О., имзо)


2.



(Ф.И.О., имзо)


3.




(Ф.И.О., имзо)


Ишчи орган масъул ходими



(Ф.И.О., имзо)

Суҳбат варақаси билан танишдим:



(номзоднинг Ф.И.О., сана ва имзоси)





Низомга

3-ИЛОВА

Ахборот хизмат раҳбари аттестациядан ўтганлиги ҳақида

ГУВОҲНОМА

________________-сон

(серияси)


Ушбу билан


(фамилияси, исми, отасининг исми)

да аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади.

(аттестацияни ўтказган ташкилот номи)


Гувоҳнома

гача амал қилади.


(йил, кун ва ой)


Аттестация комиссияси раиси:



(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



Ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти

самарадорлигини баҳолаш мезонлари

Т/р

Мезонлар

Баллар*

Тўпланди**

А

Б

С

Д

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ ФАОЛИЯТИ ИШ ҲАЖМИ


Матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар,

тақдимотлар ва бошқа тадбирлар (пресс-тадбирлар) сони

1

6 ва ундан ортиқ пресс-тадбир

10


5 та пресс-тадбир

8

4 та пресс-тадбир

6

3 та пресс-тадбир

4

2 ва ундан кам пресс-тадбир

0


Ижтимоий тармоқларда онлайн эфирлар сони

2

6 ва ундан ортиқ онлайн эфир

10


5 та онлайн эфир

8

4 та онлайн эфир

6

3 та онлайн эфир

4

2 ва ундан кам онлайн эфир

0


АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ ИШ ФАОЛИЯТИ СИФАТИ

Матбуот анжуманларида, брифинглар ва бошқа

пресс-тадбирларда раҳбарларнинг иштироки***

3

раҳбар иштирок этса

10


раҳбарнинг биринчи ўринбосари иштирок этса

8


раҳбарнинг ўринбосари иштирок этса

6


раҳбарлар иштирок этмаса

0



Ахборотни етказиб бериш шакли (ҳар ойда

бир мартадан кам бўлмаган ҳолда)


4

инфографика тарзида

10


фото, видео шаклида

8


матн шаклида

6


ахборот эълон қилинмаса

0


АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ ИШ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

Ахборотнинг қамров миқёси

5

радио/телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши

10


фақат ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши

8

фақат радио/телевидение ва газетада эълон қилиниши

6

радио, телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ёки веб-сайтда эълон қилиниши

4

ахборот эълон қилинмаса

0

Соҳага оид муаммоларни ёритиш

6

биринчи манба сифатида ёритиш

10


эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдириш

5

биринчи манба сифатида ёритмаса ёки эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдирмаса

0

Танқидий материалларга муносабат билдиришнинг тезкорлиги

7

Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 5 соат ичида

10


Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат ичида

8

Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида

4

Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соатдан кейин

0


Тадбирлар ҳақидаги ахборотларнинг расмий веб-сайт, мессенжерлар ва

ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши тезкорлиги

8

тадбир якунлангандан кейин 1 соат ичида

10


тадбир якунлангандан кейин 5 соат ичида

8

тадбир якунлангандан кейин 12 соат ичида

4

тадбир якунлангандан кейин 12 соатдан кейин

0

Раҳбар ёки ахборот хизмати раҳбарининг муайяан ахборот

воқелиги муносабати билан расмий баёнот бериши

9

видео форматида

10


матн шаклида

5

баёнот берилмаса

0

Хорижий оммавий ахборот воситаларида

материаллар эълон қилиниши

10

ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинса

10


ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинмаса

0


Ёндашилган меъзонлар сони

10


Умумий балл (Д1+Д2+Д3+Д4+Д5+Д6+Д7+Д8+Д9+Д10)

100


     

*) Жами 100 балл, ҳар бир мезон 10 баллдан баҳоланади.


**) Ушбу устунда ҳисоблаш натижасида аниқланган баллар кўрсатилади.


***) Юқорироқ лавозимдаги шахс иштирок этганлиги учун балл берилади (масалан, биринчи раҳбар иштирок эса 10 балл берилади, унинг ўринбосарлари ёки бошқа ходим иштирок этганлигидан қатъий назар).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 759-модда



































Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск