язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2019 й. 864-сон "Хорижий инвесторлар учун инвестиция визаси жорий этилганлиги ҳамда улар ва уларнинг оила аъзоларининг республика ҳудудида бўлиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2019 й.

N 864



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР

УЧУН ИНВЕСТИЦИЯ ВИЗАСИ ЖОРИЙ

ЭТИЛГАНЛИГИ ҲАМДА УЛАР ВА УЛАРНИНГ

ОИЛА АЪЗОЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА

БЎЛИШИ УЧУН ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хорижий инвесторлар ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 октябрдаги

864-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида:


а) 2-банднинг "б" кичик банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади.

Бунда инвесторнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандалари) инвестиция визаси амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади";


б) қуйидаги мазмундаги 6-2-банд қўшилсин:

"6-2. Инвестиция визаси ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.

Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига инвестиция визаси билан келган тақдирда уни узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Хорижий фуқаро инвестиция визасини олиш ва узайтириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб ва миллий паспортини кўрсатиб белгиланган шаклдаги анкета билан мурожаат қилади.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир";


в) қуйидаги мазмундаги 6-3-банд қўшилсин:

"6-3. Инвестиция визаси берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ва тегишли реестрни юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ва "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонасига хар ойда тегишли маълумотларни юборади.

Иштирокчилар улушлари ўзгарганлиги билан боғлиқ устав ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси кейинчалик инвестиция визасининг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади";


г) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд қўшилсин:

"13-1. Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш учун илтимос қилувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

Инвестиция визаси Ўзбекистон Республикасининг чет эддаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда белгиланган шаклдаги виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин - халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида берилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган давлатлардан келган шахсга илтимосномани расмийлаштирувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона инвестиция визасини келганидан кейин халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмийлаштириш масаласини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан олдиндан ишлаб чиқади.

Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштирилганда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 46-модда):


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Республика олий таълим муассасалари талабалари бўлган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари олий таълим муассасаларида таълим олаётганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия олишга ҳақлидирлар";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) иловага изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан қўшилсин:

"Республика олий таълим муассасаларининг талабалари бўлган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия тўланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда):


а) 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси -хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) мурожаат қилганида, киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири ариза-анкетага илова қилинади.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади. Чет эл фуқароси ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда мурожаат қилганида, ТШИИБ МваФРБ амалда киритилган инвестициялар ҳақидаги маълумотни текширади.

Текшириш натижалари бўйича ТШИИБ МваФРБ ҳужжатларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИББ МваФРБ деб аталади) ёки Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб аталади) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

Зарурат бўлганда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ва бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига белгиланган тартибда сўровнома юбориши мумкин";


в) 5-банднинг биринчи хатбоши биринчи жумласига "ушбу Низомнинг 6-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


г) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби, шунингдек, сўровга хорижий давлатнинг ваколатли органларининг жавоби (жавоб уч ой мобайнида олинганда) олинган тақдирда, ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси билан келишмасдан қарор қабул қилади.

ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг ижобий қарори бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади";


д) 7-1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7-1. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида яшаш гувоҳномаси:

чет эл фуқароларига - 5 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида назарда тутилган чет эл фуқароларига - 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

60 ёшга тўлган чет эл фуқароларига - миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади";


е) 13-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган аҳоли пунктида вақтинча прописка қилишда, улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлганда вақтинча пропискани қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди";


ж) 15-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги маълумотлар - инвестиция лойиҳаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида амалга оширилган тақдирда хорижий инвесторлар, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


з) 23-1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида вақтинча прописка қилиш хорижий инвесторлар томонидан ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган ҳолларда визанинг амал қилиш муддатига (улар учун халқаро шартномалар асосида визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари учун - доимий яшаш жойидан ўчирмасдан 1 йил муддатга) амалга оширилади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштиришда ТШИИББ МваФРБ томонидан яшил рангли штамп қўйилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда):


а) 1-илованинг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий ўқув юртидан кейинги ташкилотларга ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир";


б) 2-иловада:


5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий ўқув юртидан кейинги ташкилотларга ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир";


50-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин;

"Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий ўқув юртидан кейинги ташкилотларга ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 472-модда) 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси -хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) мурожаат қилганида, киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири ариза-анкетага илова қилинади.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади";


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади. Чет эл фуқароси ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда мурожаат қилганида, ТШИИБ МваФРБ амалда киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотни текширади.

Ўрганиш натижалари бўйича ТШИИБ МваФРБ ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ҚР ИИВ МваФРБ деб аталади) ёки вилоятлар ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб аталади) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

Зарурат бўлганда ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ва бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига сўровнома юбориши мумкин";


в) 10-банднинг биринчи хатбошига "ушбу Низомнинг 11-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


г) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан қўшилсин:

"11-1. Ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида қўрсатилган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби, шунингдек, сўровга хорижий давлатнинг ваколатли органларининг жавоби (жавоб уч ой мобайнида олинганда) олинган тақдирда, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда ИИВ МваФРББ билан келишмасдан қарор қабул қилади.

ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг ижобий қарори бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади";


д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси:

чет эл фуқароларига - 5 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган чет эл фуқароларига - 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

60 ёшга тўлган чет эл фуқароларига - миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади";


е) 22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган аҳоли пунктида вақтинча прописка қилишда, улар бошқа вилоят ҳудудида бўлганда вақтинча пропискани қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди";


ж) 24-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги маълумотлар - вилоят ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга оширилган тақдирда хорижий инвесторлар, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


з) 33-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини вилоят ҳудудида вақтинча прописка қилиш хорижий инвесторлар томонидан ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган ҳолларда - визанинг амал қилиш муддатига (улар учун халқаро шартномалар асосида визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари учун - доимий яшаш жойидан ўчирмасдан - 1 йил муддатга) амалга оширилади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштиришда ТШИИББ МваФРБ томонидан яшил рангли штамп қўйилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 октябрь