язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2019 й. 888-сон "Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2019 й.

N 888



ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ

ТАРМОҒИДА МИЛЛИЙ КОНТЕНТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшларда билимлар ахборот маконини шакллантириш, дунёқарашни кенгайтириш ва ижодий салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган маърифий ва фойдали веб-ресурсларни яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2021 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин, Дастур қуйидагиларни назарда тутади:

биринчи - миллий веб-ресурслар сони ўсиши, шунингдек, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;

иккинчи - давлат ахборот веб-ресурсларини, шу жумладан, расмий веб-сайтларни ривожлантириш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида давлат тузилмалари фаолиятига доир матнли, фото-, аудиовизуал материаллар банкини ташкил қилиш ва юритиш, давлат оммавий ахборот воситаларининг оммавий ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлардаги иштирокини кенгайтириш;

учинчи - мактабгача таълим, ўрта ва олий таълим тизимлари учун электрон таълим ресурсларини янада такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий ва жаҳон таълим ресурсларига кириш имкониятини таъминлаш;

тўртинчи - Интернет жаҳон ахборот тармоғида фойдаланувчиларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашадиган замонавий веб-ресурсларни шакллантириш, шунингдек, ахборот маконида Ўзбекистоннинг тарихи, фани, маданияти ва санъатини тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш;

бешинчи - ахборот-кутубхона муассасаларининг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларига, мамлакат архив ва музейларига масофадан кириши имкониятини, ишларнинг самарали ташкил этилишини ва уларга Интернет жаҳон ахборот тармоғида хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

олтинчи - Интернет жаҳон ахборот тармоғининг глобал ва миллий сегменти ривожланиши тенденцияларини мунтазам ўрганиб бориш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


2. Дастурнинг сифатли амалга оширилиши ҳамда унинг тегишли бандлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсий масъулият вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотлар раҳбарларига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билам биргаликда:

Дастур ижроси мониторинги олиб борилишини белгиланган тартибда таъминласин;

мониторинг натижалари бўйича ҳар чораклик асосида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 октябрдаги

888-сон қарорига

ИЛОВА



2019-2021 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида

миллий контентни янада ривожлантириш бўйича

КОМПЛЕКС ДАСТУР

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддатлари

Масъул ижрочилар


I. МИЛЛИЙ ВЕБ-РЕСУРСЛАР СОНИ ЎСИШИ, ШУНИНГДЕК, УЛАРНИ

ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИДА ИЛГАРИ СУРИШ ВА

ОММАЛАШТИРИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ


1

Давлат ва жамият қурилиши, сиёсатшунослик, ижтимоий менежмент, PR- менежмент ва бошқа йўналишлар бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг малакасини ошириш учун миллий олий таълим муассасаларининг масофавий ўқув ресурсларини яратиш.


1. Тадбирлар режасини тасдиқлаш.


2020 йил

1 январь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Тараққиёт стратегияси" маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти


2. Тадбирлар режасини амалга ошириш.


белгиланган муддатларда

2

Электрон ахборот таълим веб-ресурсларини яратиш ва уларга Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали оммавий кириш имкониятини тақдим қилиш.


1. Электрон таълим веб-ресурсларини яратиш учун фанлар рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

1 апрель


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Фанлар бўйича электрон ўқув веб-ресурсларини ишлаб чиқиш ва онлайн-платформага жойлаштириш.


2020 йил

1 июнь

3

Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича мустақил равишда ўқув курсидан ўтиш имкониятини берувчи веб-портални яратиш.


1. Веб-портал концепциясини ва техник топшириғини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 февраль


Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Веб-портални ишга тушириш.


2020 йил

1 апрель


4

Умумтаълим муассасаларида "Информатика" ўқув фани дастури ва ўқитиш методологиясини илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.


1. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида педагоглар, экспертлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2019 йил

1 декабрь


Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. "Информатика" фанини ўқитиш стандартларини қайта кўриб чиқиш.


2020 йил

1 март

5

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қошидаги "Компютерлаштириш маркази" ДУКлар ишини такомиллаштириш.

Ушбу марказларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни юқори малакали мутахассислар билан бутлаш.


Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар режасини тасдиқлаш.


2019 йил

1 декабрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


6

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга уларнинг веб-ресурсларини илғор хорижий қидирув тизимларида оммалаштиришда ташкилий-техник ва методик-методологик кўмаклашиш.


Чора-тадбирлар комплекс режасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

20 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуниканиялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


7

Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайтини яратиш.

Миллий фильмлар веб-порталини яратиш ва уни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш.


1. Веб-сайт учун техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 январь


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Веб-сайт контентини шакллантириш.


2020 йил

1 март

3. Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий фильмларни илгари суриш.


2020 йил

1 июль

II. ДАВЛАТ АХБОРОТ ВЕБ-РЕСУРСЛАРИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН, РАСМИЙ

ВЕБ-САЙТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИДА

ДАВЛАТ ТУЗИЛМАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР МАТНЛИ, ФОТО-, АУДИОВИЗУАЛ

МАТЕРИАЛЛАР БАНКИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЮРИТИШ, ДАВЛАТ ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ОММАВИЙ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ВА

МОБИЛЬ МЕССЕНЖЕРЛАРДАГИ ИШТИРОКИНИ КЕНГАЙТИРИШ

8

Давлат ҳокимияти ва бошкаруви органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини ёритиш, ахборот олиш имкониятини таъминлашда ахборот хизматлари фаоллигини ва самарадорлигини ошириш.


Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уз веб-сайтларини, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлардаги веб-саҳифаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўз вақтида янгилаб бориш бўйича ташкилий чоралар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши.


доимий

Вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


9

Давлат органлари ва йирик жамоат ташкилотлари расмий веб-сайтлари иши ташкил қилинишини веб-сайтларни ахборот билан тўлдириш, контентни янгилаш доимийлиги, сайтга ташриф буюрувчилар билан онлайн режимда мулоқот қилишнинг техник имкониятлари мавжудлиги юзасидан комплекс таҳлил қилиш. Расмий веб-сайтлар ишини жадаллаштириш бўйича долзарб таклифлар тайёрлаш.


"Давлат органлари ва йирик жамоат ташкилотлари расмий веб-ресурсларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.


2020 йил

1 январь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


10

Ҳудудларнинг паспортларини, шу жумладан, ахборот-график кўринишда тайёрлаш ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги веб-ресурсларида жойлаштириш.


Инвестиция салоҳияти ва экспорт статистикаси бўйича маълумотлар жойлаштирилган ҳудудлар паспортларини такомиллаштириш.


2020 йил

1 март


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11

Tradeuzbekistan.com веб-сайтини такомиллаштириш ва тарғиб қилиш.


Савдо майданчаси веб-сайтини тақдим қилинган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш орқали янада такомиллаштириш.


2020 йил

1 март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


12

Оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ахборотни ёритиш орқали аҳоли ўртасида халқ таълими фаолияти соҳасига таллуқли медиа-ресурсларни тарғиб қилиш.


1. Тегишли медиа-ресурсларни яратиш.


2020 йил

1 январь


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


2. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича медиа-режа тайёрлаш.


2020 йил

1 февраль

13

Давлат органлари ва йирик жамоат ташкилотлари расмий веб-сайтлари ўртасида давлат органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини энг зўр ва фаол ёритиш бўйича республика танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.


2020 йил

1 январь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси


14

Мобиль мессенжерларда ҳудудий журналлар ва газеталарнинг ахборот каналларини яратиш ва уларни маълумот билан тўлдириш.


1. Мобиль мессенжерларда ахборот каналларини яратиш.


2. Уларни долзарб маълумот билан мунтазам тўлдириб бориш.


2020 йил

1 январь

Ўзбекистон мустақил босма оммавий

ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди


III. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ, ЎPТА ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМЛАРИ УЧУН

ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, МАҲАЛЛИЙ ВА ЖАҲОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИГА

КИРИШ ИМКОНИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ

15

Илм-фан ва таълим соҳасида плагиатга қарши курашиш мақсадида рефератлар, мақолалар, диссертацияларнинг маълумотлар банкини ташкил қилиш.


Илм-фан ва таълим маълумотларининг ягона ахборот ресурсини яратиш.


2020 йил

1 июль


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси


16

Интерактив материаллар ва дастурлар билан тўлдириш орқали "Электрон академия" (www.e-academy.uz) веб-порталини ривожлантириш ҳамда уни оммалаштиришга кўмаклашиш.


Тадбирлар дастурини тасдиқлаш ва амалга ошириш.


2020 йил

1 июль


Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


17

"Википедия" интернет энциклопедиясига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.


1. Тегишли маълумотлар базасини яратиш.


2019 йил

1 декабрь


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


2. "Википедия" интернет энциклопедиясига маълумотларни жойлаштириш.


2020 йил

1 март

18

"Спорт болалар нигоҳида" мултимедиа веб-порталини яратиш.


1. Веб-портал контентини тўлдириш мақсадида барча спорт федерациялари ва ассоциациялари билан ҳамкорликда аудио ва видеоматериалларни тўплаш.


2020 йил

1 январь


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Веб-портални яратиш бўйича ташкилий-техник чоралар кўриш.


2020 йил

1 апрель

3. Материалларни жойлаштириш.


доимий


19

Интернет жаҳон ахборот тармоғининг UZ доменида фойдали таълимий-маърифий ва мавзули веб-ресурсларни яратувчи муаллифлар ва дастурчиларни рағбатлантириш мақсадида болалар ва ўсмирлар учун яратилган интернет-лойиҳалар республика танловини ўтказиш.


1. Танловни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 март


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш.


ҳар йили

IV. ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИДА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ВА ИЖОДИЙ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

КЎМАКЛАШАДИГАН ЗАМОНАВИЙ ВЕБ-РЕСУРСЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, АХБОРОТ МАКОНИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРИХИ, ФАНИ,

МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

20

Илмий тадқиқотларни долзарб ахборот-библиографик маълумотлар билан тезкор таъминлаш мақсадида, шунингдек, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва илмий журналларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш мақсадида реслубликада чоп этилувчи илмий журналлар матнларини ўзида жамлаган веб-портал яратиш.


1. Веб-портални яратиш бўйича ишчи гуруҳни тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш.


2019 йил

1 декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Веб-портални яратиш.


2020 йил

1 март


21

Фуқаролик жамияти институтлари ривожининг турли йўналишлари бўйича онлайн режимда семинарлар (вебинарлар)ни тизимлаштириш ва юритишни, шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ривожланиши ҳолати ва тенденциялари бўйича янгиликлар блокини назарда тутувчи "Фуқаролик жамияти" веб-порталини яратиш.


1. Тегишли маълумотлар базасини шакллантириш.


2020 йил

1 февраль


Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Тараққиёт стратегияси" маркази


2. Веб-портални яратиш.


2020 йил

1 апрель


22

Ўзбекистон миллий журналистикаси ривожланиш тарихи антологиясини яратиш, унга ривожланишнинг муҳим босқичлари, мамлакатнинг машхур олимлари ва журналистларининг медиа-соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақидаги мақолаларни киритиш.


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси веб-сайтида, шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги веб-саҳифаларида миллий журналистиканинг ривожланиши тарихи ҳақида мақолалар, тарихий фото ва видеоҳужжатлар жойлаштирилган бўлимни яратиш.


2020 йил

1 январь


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси


23

Интернет жаҳон ахборот тармоғида маданият соҳасида ўтказиладиган тадбирлар, танловлар, мусобақалар ва фестивалларни тарғиб қилиш орқали миллий маданиятнинг нодир намуналарини тақдим қилиш.


"Халқаро бахшичилик санъати'", "Шарқ тароналари" ва бошқа мусиқа фестивалларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида хештег ва "challenges"ларини ташкил қилиш ва кенг тарғиб қилиш.


2020 йил

1 ноябрь

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


24

"Википедия" интернет энциклопедиясида Ўзбекистон тўғрисида турли тилларда маълумотлар ҳажмини ошириш, ушбу жараёнга фаол ёшлар орасидан кўнгиллиларни жалб қилиш.


1. Масъул идораларнинг қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


2. Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш.


2019-2020

йиллар

мобайнида


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


V. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИГА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ҚИЛИШ,

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИГА, МАМЛАКАТ

АРХИВ ВА МУЗЕЙЛАРИГА МАСОФАДАН КИРИШИ ИМКОНИЯТИНИ, ИШЛАРНИНГ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИ ВА УЛАРГА ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ

ТАРМОҒИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

25

Ўзбек адабиёти ва санъати мумтоз намояндаларининг асарларига умумий кириш имкониятини таъминлаш учун веб-портал ташкил қилиш.


1. Кутубхоналар, архивлар ва музейлар ресурсларига масофавий кириш юзасидан жаҳон амалиётини ўрганиш.


2. Ўзбек адабиёти ва санъати мумтоз намояндаларининг асарларига умумий кириш имкониятини таъминлаш учун веб-портал яратиш.


2021 йил

1 январь

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


26

Архив муассасалари фаолиятини ёритиш ва улар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.

1. "Ўзархив" агентлигининг расмий веб-сайтида "Ўзбекистон архивлари" ихтисослаштирилган бўлимни яратиш.


2. Архив муассасалари томонидан кўрсатиладиган текин ва пулли хизматлар, архив муассасалари манзиллари, архивларда сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар ва архивларни бутлаш манбалари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.


2021 йил

1 январь

"Ўзархив" агентлиги

27

Архивларда жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатилишини кенгайтириш, шу жумладан, архив ҳужжатлари билан ишлашда уларни интерактив тарзда қидириш имкониятини яратиш.


Архивларда сақланаётган ҳужжатлар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, уни республика даражасида шахсий маълумот билан тўлдириш ва қидириш имкониятини берувчи махсус дастур ёрдамида жойлаштириш.


2021 йил

1 март


"Ўзархив" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


28

Давлат архивлари фаолиятини идоравий архивлар, Миллий архив фондида сақланувчи архив ҳужжатлари билан уйғунлаштиришни таъминлаш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.


1. Архивларнинг уларни шакллантириш манбаи бўлган, шунингдек. Миллий архив фондининг ҳужжатларини шакллантирувчи ташкилотлар билан ўзаро алоқасини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Архив иши ва иш юритиш бўйича ахборот айирбошлашнинг интеграллаштирилган ягона тизимини яратиш, шунингдек, ушбу тизимни архивлар фаолиятига жорий қилиш ишларини амалга ошириш.


2021 йил

1 июнь


"Ўзархив" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


29

Архив ҳужжатлари билан танишишнинг замонавий усулларини, шу жумладан, интернет-кўргазмалар ташкил қилиш орқали жорий қилиш.


Интернет-кўргазмалар ташкил қилиш ва архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини "Ўзархив" агентлигининг расмий веб-ресурсларида жойлаштириш орқали архив ҳужжатларидан фойдаланувчилар сонини ошириш, шунингдек, пулли архив хизматлари соҳасини ривожлантириш.


2021 йил

1 март

"Ўзархив" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

30

Ахборот-кутубхона ресурсларининг мобиль дастурларини яратиш, мобиль мессенжерларда миллий ахборот-кутубхона каналлари, ахборот-ботлари ва гуруҳларини яратиш ва ривожлантириш.


1. Техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

1 март



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Ахборот-кутубхона ресурсларининг мобиль дастурларини яратиш.


2020-2021

йиллар

мобайнида

31

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали музейлар экспонатлари, маданий мерос объектлари ва республиканинг тарихий ёдгорликларини кенгайтирилган тарзда намойиш қилиш имкониятини яратиш.


1. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва улар сонини кўпайтириш.


2. Музейлар фаолиятига замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий қилиш, шунингдек, онлайн-ташриф тизимини жорий қилиш ва йўлга қўйиш.


3. Музейлар экспонатлари, маданий мерос объектлари ва республиканинг тарихий ёдгорликлари ҳақида видеороликлар яратиш орқали музейларга ташриф буюрувчилар, шу жумладан, хорижий ташриф буюрувчилар сонини ошириш, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш.


2021 йил

1 январь

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


32

Ахборот-ресурс марказларида ва кутубхоналарда электрон китоблар базалари ва мамлакат тарихий-маданий мероси объектларининг 3D-форматдаги расмлари коллекцияларини яратиш.


1. Масъул идораларнинг қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


2. Қўшма чора-тадбирлар режасини амалга ошириш.


2019-2020

йиллар

мобайнида


Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


VI. ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИНИНГ ГЛОБАЛ ВА МИЛЛИЙ

СЕГМЕНТИ РИВОЖЛАНИШИ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИНИ МУНТАЗАМ ЎРГАНИБ

БОРИШ, ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИДА МИЛЛИЙ КОНТЕНТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТАКЛИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

33

Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларини таҳлил қилиш ва таклифларни шакллантириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


2020 йил

1 март


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


34

Диний-маърифий тусдаги ахборот ресурсларини яратиш ва оммалаштиришни мунтазам таҳлил қилиш ва таклифларни шакллантиришни ташкил этиш, ушбу йўналишдаги хориж тажрибасини ўрганиш.


Масъул идораларнинг қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


хар йили


Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенги Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


35

Миллий контентни яратиш ва тарғиб қилиш соҳасида истиқболли ва ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳорижий тажрибани ўрганган ҳолда Миллий контентни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


1. Миллий контентни ривожлантириш мақсадида истиқболли ва ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни рағбатлантириш ва амалга ошириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2020 йил

1 март



Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Вазирлар Маҳкамасига ахборот-таҳлилий ҳисобот киритиш.


2020 йил

1 июнь

36

Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментида ахборот маҳсулотларини тарқатиш жараёнида қонунчиликка риоя қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Вазирлар Маҳкамасига ахборот-таҳлилий ҳисобот киритиш.


2020 йил

1 июнь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


37

Давлат, жамият манфаатларини Интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳимоя қилиш, ёшларни уларнинг камол топишига таъсир қилувчи салбий ахборот таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасида самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмларини жорий этишни ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш.


Вазирлар Маҳкамасига ахборот-таҳлилий ҳисобот киритиш.


ҳар чоракда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 октябрь