язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш/ Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 05.04.2018 й. ПҚ-3654-сон қарорига 4-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3654-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими

ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) марказий аппарати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари раҳбарлари ва дипломатик персонали аъзоларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари (кейинги ўринларда - чет эл муассасалари), Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимларига, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, "Дунё" Ахборот агентлиги (кейинги ўринларда - "Дунё" АА) ходимларига, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган бошқа қуйи ташкилотларнинг ходимларига дипломатик мартаба - фарқлаш даражаларини бериш тартибини белгилайди.

Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси раҳбариятига, шунингдек, истисно ҳолларда, меҳнатдаги алоҳида хизматлари учун мазкур бюро ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан белгиланган тартибда ташкил этиладиган Вазирлик тизимига кирувчи бошқа қуйи ташкилотларнинг ходимларига ҳам дипломатик мартабалар берилади.


2. Вазирлик марказий аппаратининг ходимларига, чет эл муассасалари раҳбарлари ва дипломатик персонали ходимларига, Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимларига, шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган, дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган қуйи ташкилотларнинг алоҳида тоифалари ходимларига қуйидаги дипломатик мартабалар берилади:

Фавқулодда ва Мухтор Элчи;

Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил;

Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил;

Биринчи даражали маслаҳатчи;

Иккинчи даражали маслаҳатчи;

Биринчи даражали биринчи котиб;

Иккинчи даражали биринчи котиб;

Биринчи даражали иккинчи котиб;

Иккинчи даражали иккинчи котиб;

Учинчи котиб;

Атташе.


3. Вазирлик марказий аппарати ходимларига, чет эл муассасалари дипломатик персонали аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимларига, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, "Дунё" АА ходимларига, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган бошқа қуйи ташкилотларнинг ходимларига ижобий хизмат тавсифномаси, малакасига, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ олий маълумотга ва иш стажига эга бўлган тақдирда юқорида кўрсатилган кетма-кетликда дипломатик мартабалар берилади.


4. Қуйидаги лавозимларни эгаллаб турган шахсларга дипломатик мартабалар берилади:

Фавқулодда ва Мухтор Элчи

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига, вазир маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбарига.


Биринчи даражали

Фавқулодда ва Мухтор Вакил

-

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг алоҳида топшириқлар бўйича элчисига, вазир маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбарига.


Иккинчи даражали

Фавқулодда ва Мухтор Вакил

-

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига, вазир маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбарига.


Биринчи даражали

маслаҳатчи

-

Бош консулга, маслаҳатчи вакилга, чет эл муассасаси маслаҳатчисига, халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига, халқаро ташкилот раҳбари ўринбосари / маслаҳатчисига (квота асосида), чет эл муассасасининг махсус атташесига, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлар таркибига.


Иккинчи даражали

маслаҳатчи

-

Мустақил бўлим раҳбарига, Вазирлик таркибий бўлинмасининг раҳбарига, таркибий бўлинма бўлими бошлиғига, чет эл муассасасининг махсус атташесига, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлар таркибига.


Биринчи даражали

биринчи котиб

-

Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасаси биринчи котибига, консулига, бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлар таркибига.


Иккинчи даражали

биринчи котиб

-

Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасасининг биринчи котибига, консулига, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлар таркибига.


Биринчи даражали

иккинчи котиб

-

Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасасининг иккинчи котибга, вице-консулига, Вазирликнинг иккинчи котибига, Таҳлил ва прогнозлаштириш марказининг бош илмий ходимига ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига.


Иккинчи даражали

иккинчи котиб

-

Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасасининг учинчи котибига, консуллик агентига, Вазирликнинг учинчи котибларига, Таҳлил ва прогнозлаштириш марказининг бош илмий ходимига ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига.


Учинчи котиб

-

Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаси учинчи котибига, вице-консулига, консуллик агентига, Вазирликнинг учинчи котибига, Таҳлил ва прогнозлаштириш марказининг етакчи илмий ходимига ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига.


Атташе

-

чет эл муассасаси атташесига, Вазирлик атташеси ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига.


      

5. Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил дипломатик мартабалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

Биринчи ва иккинчи даражалардаги маслаҳатчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги биринчи котиб, биринчи ва иккинчи даражалардаги иккинчи котиб, учинчи котиб ва атташе дипломатик мартабалари Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан берилади.


6. Ҳар бир дипломатик мартаба учун дипломатик лавозимни эгаллаб туриш қуйидаги муддатларни ташкил этади:

Атташе


2 йил

Учинчи котиб


2 йил

Иккинчи даражали иккинчи котиб


2 йил

Биринчи даражали иккинчикотиб


2 йил

Иккинчи даражали биринчи котиб


3 йил

Биринчи даражали биринчи котиб


3 йил

Иккинчи даражали маслаҳатчи


4 йил

Биринчи даражали маслаҳатчи


4 йил

          

Бошланғич атташе дипломатик мартабаси Вазирлик тизимидаги дипломатик лавозимда камида бир йил ишлаган шахсга (ходимга) берилади.

Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги Фавқулодда ва Мухтор Вакил мартабалари умрбод муддатга берилади.

Бошқа дипломатик мартабаларга эга бўлган мансабдор шахслар Вазирлик тизимидан пенсияга чиққан тақдирда ушбу дипломатик мартабалар мазкур шахсларда (ходимларда) сақланиб қолади.

Вазирлик йўли билан узоқ муддатга ўқишга юборилган ходимларнинг дипломатик мартабалари сақланиб қолади. Ходим ўқишдан ва дипломатик лавозимдаги меҳнат фаолиятига қайтганидан сўнг навбатдаги дипломатик мартаба ушбу Низомда белгиланган муддатларда берилади.

Илгари дипломатик мартабага эга бўлган ва бошқа давлат ташкилотларига ишга ўтганлиги муносабати билан Вазирлик тизимидан озод қилинган шахслар (ходимлар) Вазирлик тизимига такроран ишга жойлашганида уларнинг ҳозирги дипломатик лавозимда бўлиши муддатини ҳисобга олган ҳолда навбатдаги дипломатик мартабалар берилиши мумкин.

Дипломатик мартабаларга, шу жумладан Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги Фавқулодда ва Мухтор Вакил дипломатик мартабаларига эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, жиноий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ножўя ишларни содир этганликда айбдор деб топилган тақдирда дипломатик мартабадан маҳрум қилиниши мумкин.


7. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, ўз ваколатлари доирасида, қуйидаги ҳолларда алоҳида тартибда дипломатик мартабалар бериш ҳуқуқига эга:

а) мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва республиканинг обрўсини ошириш ишида (тўғридан-тўғри лавозим мажбуриятларидан ташқари) кўрсатган хизматлари учун аввалги дипломатик мартабада белгиланган хизмат муддати тугамасдан аввал, аммо Вазирлик тизимидаги иш даврида кўпи билан икки маротаба;

б) навбатга риоя этилмаган ҳолда, аммо ходим юқорироқ лавозимга кўтарилиш вақтида эга бўлган дипломатик мартабадан кўпи билан икки поғона юқори;

в) дипломатик мартаба беришга илк маротаба тақдим этилган ходимларга у эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганига нисбатан бир поғона паст дипломатик мартаба бериш;

г) хизмат вазифаларини муваффақиятли адо этганлиги ва ишда эришган салмоқли ютуқлари учун Вазирликнинг мустақил, шу жумладан хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари раҳбарларига;

д) илгари Вазирлик тизимида дипломатик лавозимларда ишлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг, Вазирлар Маҳкамасининг, давлат муассасалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациянинг тегишли таркибий бўлинмаси, Вазирлар Маҳкамаси комплекси раҳбарининг, шунингдек, давлат муассасаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг тавсияномалари асосида. Бунда, мазкур органлардаги иш вақти дипломатик мартаба бериш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

8. Бир дипломатик мартабада белгиланган хизмат муддатини ўтаган, бироқ хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликлари бўлган Вазирлик тизими ходимларига навбатдаги дипломатик мартаба берилмайди.


9. Хизмат вазифаларини қўпол равишда бузганлиги ёки мунтазам равишда лозим даражада бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин.


10. Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги Фавқулодда ва Мухтор Вакил мартабасига эга бўлган шахслар (ходимлар)га нисбатан дипломатик мартабани пасайтириш ёки ундан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.


11. Вазирлик марказий аппаратининг ходимларига, чет эл муассасалари дипломатик персонали ходимларига, ҳудудий бўлимлар, шунингдек, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, "Дунё" АА ходимларига, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган бошқа қуйи ташкилотларнинг дипломатик мартабага эга бўлган ходимларига ўрнатилган тартибда белгиланадиган миқдорларда лавозим маошларига қўшимча ҳақ тайинланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 апрель