Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 45-сон 2019 йил 5 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Харажатларни бошқариш, маҳсулот ишлаб чиқаришда уларни оптималлаштириш учун унинг таннархини шакллантириш лозим. Бунинг учун маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча харажатлар корхонанинг бухгалтерия счётларида жамланади. Ишлаб чиқариш таннархи ҳисобланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар қўшилади. Ушбу кўрсаткич маҳсулотни сотиш харажатларини ҳисобга олмайди.



ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАННАРХИ ҚАНДАЙ

ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ


Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида сотилган, 9100-гуруҳидаги счётларда ҳисобга олинган маҳсулотлар (товарлар, ишлар ва хизматлар) таннархини акс эттиринг.

Уни аниқлаш учун:

1) ишлаб чиқарилган маҳсулот учун харажатларни шакллантиринг;

2) маҳсулот бирлиги таннархини аниқланг.

Маҳсулот бирлиги таннархини сотилганларининг сонига кўпайтириб, сотилган маҳсулот таннархини ҳисобланг.


МИСОЛ. Сотилган маҳсулот таннархини аниқлаш

Ҳисобот даврида корхона 1 000 та маҳсулот бирлигини ишлаб чиқарди. Унинг таннархига қуйидагилар киритилди:

q материаллар қиймати - 40 000 минг сўм;

q ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи - 30 000 минг сўм;

q ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов - 3 600 минг сўм;

q ишлаб чиқариш ускунасининг амортизацияси - 6 400 минг сўм.

Жами 700 та маҳсулот бирлиги сотилди.


Бухгалтерия ҳисоби:

    

Т/р


Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди (1-4-проводкалар):

1


Материаллар қиймати


40 000


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"

1010-"Хом ашё ва материаллар"


2


Ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи


30 000


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


6710-"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш"

3


Ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ЯИТ


3 600


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


6520-"Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар"

4


Ишлаб чиқариш ускунасининг амортизацияси


6 400


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


0230-"Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши"

5


Тайёр маҳсулотлар омборга келиб тушиши акс эттирилди


80 000

(1 000 дона)

2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар"


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"

6


Сотилган маҳсулотлар таннархини ҳисобдан чиқариш

(80 000 / 1 000 х 700)

56 000

(700 дона)

9110-"Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи"

2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар"


     

Тайёр маҳсулотларнинг бутун туркуми таннархи - 80 000 минг сўм. Бироқ фақат сотилган маҳсулотлар таннархи - 56 000 минг сўм 9110-счётга киритилади. Корхона ушбу суммани Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттиради.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатларга қуйидагиларни киритинг:

q ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);

q ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

q ишлаб чиқаришга оид ижтимоий суғуртага ажратмалар;

q ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

q ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.



Аниқлаш усуллари


Ишлаб чиқариш таннархини бир нечта усул ёрдамида аниқлаш мумкин:

q оддий;

q меъёрий;

q буюртма;

q босқичли.


Қайси усулни танлаш:

q маҳсулот тури ва номенклатураси;

q ишлаб чиқариш типи;

q тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжудлиги;

q ишлаб чиқариш циклининг давомийлигига боғлиқ.

Танланган усулни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.


Оддий усул


Қуйидаги ҳолларда оддий усулдан фойдаланинг:

q бир хил маҳсулот ишлаб чиқарсангиз;

q

...
Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск