Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 46-сон 2019 йил 12 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Ташкилотлар ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёки харид қилинган товарларни сотиш учун қатор тадбирларни (реклама, маркетинг, логистика ва ҳ.к.) ўтказишлари зарур, бу харажат талаб қилади. "Norma" МЧЖ экспертлари қуйидаги мавзуда тушунтириш берадилар:



СОТИШ ХАРАЖАТЛАРИ ҚАНДАЙ

ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ


Сотиш харажатларини Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 050-сатрида акс эттиринг ва 040-"Давр харажатлари" сатрига киритинг.

Уларни 9410-"Сотиш харажатлари" счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг.

Барча харажатларни бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқланг (Солиқ кодексининг 141-моддаси 2-қисми).


Харажатлар таркиби


Сотиш харажатлари таркибига қуйидагиларни киритинг (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 2.1-бўлими):

Маҳсулотларни, товарларни ташиш харажатлари. Транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар

Ходимларнинг сотиш билан боғлиқ меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, уларнинг МҲТФдан ижтимоий суғуртага ажратмалар

Савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асосий воситаларни ижарага олиш, сақлаш ва таъмирлаш харажатлари

Сотишда фойдаланиладиган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси

Инвентарь ва хўжалик анжомларини ҳисобдан чиқариш ҳамда уларни яроқли ҳолатда сақлаш харажатлари

Газ, ёқилғи ва электр энергияси харажатлари

Товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари

Маркетинг ва реклама харажатлари

Ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг, маҳсулотларнинг йўқотилиши

Товар идишлари, бир марта фойдаланиладиган идишларга харажатлар ва сотиш бўйича бошқа моддий харажатлар

Мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари


Умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш

Касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари

Сотиш бўйича бошқа харажатлар

Айрим харажатлар моддаларини батафсил кўриб чиқамиз.

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск