ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 13.11.2019 й. ПҚ-4519-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4519-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг (кейинги ўринларда - Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш, унинг мақсадлари, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.


2. Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлмаган маслаҳат органи ҳисобланади ва унга Раис - Ўзбекистон Республикаси Президенти раислик қилади.


3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Кенгаш давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини юритувчи инвесторларнинг, шу жумладан хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда - ХМИ/ХҲМТ) ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни шакллантирадиган, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштириладиган институционал платформа ҳисобланади.


5. Кенгаш ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, экспертлар ҳамжамиятлари ва бошқа тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


6. Кенгаш таркиби ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган органлар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалар вакиллари орасидан тасдиқланади. Шу билан бирга, Кенгашнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралари раҳбарлари киради.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш;

қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда, маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ҳудудларга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш мақсадида сармоя киритишларини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини шакллантиришда бевосита иштирок этиш, шунингдек, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга ва ўзаро манфаатли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;

давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий компаниялар, банклар, инвестиция ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;

инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаоллигига тўсқинлик қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республикада қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити сақлаб туришни таъминланиш;

давлат органлари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмаларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан инвестиция жараёнларига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга қаратилган самарали таклифларни ишлаб чиқиш;

экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга, савдо инфратузилмасини, электрон тижорат тизимини изчил ривожлантиришга, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шароитлар яратишга, самарали транспорт йўлаклари, замонавий логистика занжирини шакллантиришга кўмаклашиш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлашнинг босқичма-босқич чораларини кўриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш жараёнларига ижобий хорижий тажрибани жорий этиш;

Ўзбекистон Республикасида инвестициявий фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро имижини, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.



3-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


9. Кенгаш фаолияти қуйидаги тузилмалар доирасида амалга оширилади:

ялпи мажлис - Кенгашнинг асосий бошқарув органи;

оралиқ мажлис - Кенгашнинг ёрдамчи бошқарув органи;

ижроия қўмитаси - Кенгашнинг ижро органи;

ишчи гуруҳлар - Кенгаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун маслаҳатлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича асосий тузилма;

Котибият - Кенгашнинг ишчи органи.


10. Кенгаш ишида иштирок этиш учун юридик ёки жисмоний шахс ушбу Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган асосий (техник) мезонларнинг камида битта ва 12-бандида кўрсатилган қўшимча (сифат) мезонларнинг камида иккитасига мос келиши шарт.


11. Асосий (техник) талаблардан бирини қондириш учун:

а) юридик шахс:

хорижий корхона;

30 фоиздан кўп хорижий сармояга эга қўшма корхона;

хорижий корхонанинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ёки шўъбаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосан чет эл инвесторларига консалтинг хизматларини кўрсатувчи, ходимлар сони 15 тадан кам бўлмаган корхона;

ўз фаолияти орқали халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган ва Кенгашнинг мақсадларини қабул қиладиган ХМИ/ХҲМТ, хорижий бирлашма, ваколатхона ёки ўқув муассасаси бўлиши лозим;

б) жисмоний шахс (жамоат арбоби, олим, дипломат ва бошқалар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ва умуман мамлакатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин.


12. Қўшимча (сифат) талабларни қондириш учун юридик ёки жисмоний шахс:

катта тажриба ва юқори тадбиркорлик мавқеига эга бўлиши;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун муҳим бўлган фаолиятни амалга ошириши;

фаол инвестиция фаолиятини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб бориши ва фаолиятини стратегик кенгайтиришга тайёр бўлиши;

Ўзбекистон Республикасининг ижобий инвестиция имижини чет элда тарғиб қилишда фаол иштирок этиши;

Кенгаш ишчи гуруҳи фаолиятида фаол иштирок этиши лозим.


13. Кенгаш иштирокчилари, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ходимларидан ташқари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Кенгаш ижроия қўмитасига ариза тақдим этишлари шарт. Аризалар Ижроия қўмитасининг ҳар бир иштирокчисига алоҳида юборилиши керак. Аризалар 15 календарь куни ичида кўриб чиқилади.


14. Берилган аризалар асосида Кенгаш ижроия қўмитаси Кенгаш таркибига киритиш учун номзодларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради ва Кенгаш Раисига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Берилган аризалар асосида Кенгашнинг потенциал иштирокчиларини танлашда Кенгаш ижроия қўмитаси кенг вакиллик тамойилига амал қиладики, бунда ҳар бир стратегик соҳа ва инвестициялар келиб чиққан мамлакат бир ёки бир нечта иштирокчи вакил орқали акс эттирилиши таъминланади. Кенгаш ишида қатнашувчилар ўз компаниялари ёки шахсий манфаатларини эмас, балки бутун соҳа ва инвесторларнинг кенг ҳамжамияти манфаатларини ҳисобга олишлари керак.


15. Кенгаш иштирокчиларининг якуний таркиби Кенгаш ижроия қўмитасининг тақдимномасига биноан Кенгаш Раиси томонидан тасдиқланади.


16. Кенгашнинг биринчи ялпи ёки оралиқ мажлисидан икки йил ўтгач, Кенгаш ижроия қўмитаси янги аъзоларни киритиш зарурати, шунингдек, мавжуд иштирокчиларнинг фаолияти натижалари ва уларнинг Кенгаш иши самарадорлигига қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, ҳар икки йилда бир марта Кенгаш иштирокчиларининг ротация схемасини тасдиқлаш учун Кенгаш Раисига тақдим этиши мумкин.

Кенгашнинг хорижий иштирокчилари Кенгаш ижроия қўмитасига ва Кенгаш Котибиятига ёзма хабар бериш орқали Кенгаш таркибидан чиқишлари мумкин.


17. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларига Кенгаш иштирокчилари ҳисобланмайдиган давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий компаниялар ва бизнес уюшмалар, ХМИ/ХҲМТ, хорижий компаниялар, банклар, бизнес уюшмалар ва бошқа тузилмаларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.


18. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлислари натижалари қабул қилинган қарорлар ва тавсиялар рўйхатини ўз ичига олган баённомалар шаклида расмийлаштирилади.


19. Кенгаш Раиси раислик қиладиган Кенгашнинг ялпи мажлиси йилида бир марта ўтказилади.


20. Кенгашнинг оралиқ мажлислари ҳар йили камида икки марта, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигида Кенгашнинг ялпи мажлиси ўртасида ўтказилади.


21. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларида Кенгаш иштирокчилари Кенгаш Котибияти томонидан Кенгаш иштирокчиларининг таклифлари асосида тайёрланган кун тартибидаги масалаларни муҳокама қиладилар. Ҳар бир ялпи ва оралиқ мажлисда олдинги мажлис қарорларининг бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш мажбурий ҳисобланади. Тегишли мажлисдан олдин кун тартиби Кенгаш ижроия қўмитаси ва тегишли мажлис раиси билан келишилади.


22. Кун тартибидаги масалалар тегишли ҳуқуқий ёки иқтисодий таҳлил (тадқиқотлар, баҳолар), шунингдек, ислоҳотлар концепциялари ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўринишидаги қарорлар (тавсиялар) билан бирга шакллантирилади.


23. Кенгашнинг оралиқ мажлиси Кенгашнинг ялпи мажлиси билан бир қаторда мустақил равишда қарорлар қабул қилиш ваколатларига эга, шу билан бирга ялпи мажлислар ишида устувор стратегик масалалар кўриб чиқилади, мазкур жараёнда Кенгаш иштирокчилари бўлган инвесторларнинг дунё (глобал) миқёсидаги вакилларининг иштироки фойдали бўлади.


24. Кенгашнинг ижроия қўмитаси:

Кенгаш Котибияти ва Раиси ўртасидаги, шу жумладан Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлислари орасида асосий боғловчи бўғин ҳисобланади;

Кенгаш ишини умумий мувофиқлаштиради ва ташкилий-амалий томондан қўллаб-қувватлайди;

Котибият ишини йўналтиради, Котибият ва Кенгаш иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишда ёрдам беради;

Кенгаш Раиси кўриб чиқиши учун Кенгаш иштирокчилари таркиби бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва мазкур иштирокчиларнинг ушбу Низомнинг 11- ва 12-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдиради.


25. Кенгашнинг ижроия қўмитаси таркибига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири (вазир бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларига масъул биринчи ўринбосари) - Кенгашнинг ижроия қўмитаси раҳбари;

Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари;

Кенгаш Котибиятининг раҳбари.


26. Кенгашнинг ижроия қўмитаси ўз фаолияти давомида қарор қабул қилиш жараёнида келишувга (консенсус) эришишга ҳаракат қилиши лозим.


27. Кенгаш иштирокчилари томонидан ялпи ва оралиқ мажлисларга тақдим этилган масалалар бўйича ўрганиш ва тадқиқотлар ўтказиш, таҳлилий материаллар, таклиф ва тавсиялар тайёрлаш, фикр ва баҳоларни умумлаштириш, шунингдек, Кенгашнинг бошқа вазифаларини амалга ошириш учун унинг ҳузурида ишчи гуруҳлар ташкил этилади.


28. Кенгашнинг ишчи гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий компаниялар ва бизнес уюшмалари, ХМИ/ХҲМТ, хорижий компаниялар, банклар, бизнес уюшмалари ва бошқа тузилмалар вакиллари киради.

Ҳар бир ишчи гуруҳ таркибига Кенгаш Котибиятининг битта ходими киради, улар эксперт ёрдамидан ташқари тегишли ишчи гуруҳ фаолиятини ташкилий ва амалий қўллаб-қувватлайди. Кенгаш ишчи гуруҳларининг таркиби Кенгаш иштирокчиларининг таклифлари асосида тузилади ва Кенгаш ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.


29. Кенгаш Котибияти - Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этиладиган, Кенгашнинг кундалик фаолиятини техник қўллаб-қувватлаш учун жавобгар ташкилий орган ҳисобланади. Кенгаш Котибиятида штатлар жадвали 6 та лавозимдан (раҳбар ва 5 ходим) иборат бўлиб, Кенгаш ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Ижроия қўмита Кенгаш Котибиятининг штат жадвалига бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳажми ва мавжуд молиялаштиришини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиши мумкин.


30. Кенгаш Котибиятининг раҳбарлари ва ходимлари Кенгаш ижроия қўмитаси назорати остида тегишли молиялаштириш манбалари билан боғлиқ бўлган қоидаларга мувофиқ очиқ танлов асосида танланади.


31 Кенгаш Котибиятининг фаолияти, шу жумладан жойлашиши, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Кенгаш Котибияти учун хоналар тегишли молиялаштириш манбаси билан боғлиқ қоидаларга мувофиқ танланади.


32. Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Котибиятга юклатилган вазифаларни бажариш учун қўшимча мутахассислар жалб этиш ҳуқуқига эга.


33. Кенгаш Котибияти қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Кенгаш фаолияти доирасидаги устувор масалаларни аниқлаш ва ҳал қилиш учун доимий равишда Кенгаш иштирокчилари ва инвесторларнинг кенг доираси, айниқса чет эл инвесторлари билан мунтазам маслаҳатлашади;

Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлислари, ишчи гуруҳлари ва Кенгашнинг бошқа тадбирлари ишини ташкиллаштиради ва зарур бўлганда Кенгашнинг ижроия қўмитасини олдиндан хабардор қилган ҳолда, Кенгаш фаолиятида иштирок этиш учун учинчи томонларни таклиф қилади;

Кенгаш ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ва Кенгаш иштирокчилари, шунингдек, инвесторларнинг кенг жамияти томонидан тақдим этилган таклифлар асосида Кенгаш иштирокчиларига Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлиси кун тартибини тасдиқлаш учун таклиф қилади, шунингдек, Кенгаш иштирокчилари ва мажлисларда иштирок этадиган бошқа шахсларга кун тартибидаги масалалар бўйича материалларни Кенгашнинг тегишли ялпи ёки оралиқ мажлисидан камида 10 кун олдин жўнатади;

Кенгаш ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда Кенгаш ишчи гуруҳларини шакллантирилиши ва уларнинг фаолият юритишига кўмаклашади, Кенгашнинг ялпи ёки оралиқ мажлисларида муҳокама қилиш учун тақдим этилиши лозим бўлган масалалар ва тавсиялар тўлиқ ишлаб чиқилишини таъминлаш учун тегишли тадқиқотлар, баҳолар ва шарҳлар ўтказади;

Кенгашнинг Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувларни ташкил этади;

Кенгаш Котибиятига тақдим этилган айрим қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ташаббусларни муҳокама қилиш ва таҳлил қилишда кўмаклашади, Кенгашнинг кейинги мажлислари кун тартиби учун олинган тегишли таклифлар тўғрисида Кенгашга маълумот киритади;

Кенгашнинг обрўсини ошириш мақсадида кенг ишбилармон доиралари, миллий ва халқаро шериклар билан Кенгаш фаолиятини мувофиқлаштиради;

Кенгашнинг тегишли ялпи ёки оралиқ мажлислари баёнларини тайёрлайди ва улар ўтказилганидан сўнг 5 кун муддат ичида тасдиқлаш учун Кенгаш иштирокчиларига юборади;

ҳар ойда Кенгашнинг ялпи ёки оралиқ мажлисларида қабул қилинган қарорлар (тавсиялар) нинг бажарилишини мониторинг қилади ва Кенгаш иштирокчиларини, шунингдек бошқа манфаатдор томонларни қарорларни (тавсияларни) бажаришда эришилган натижалар тўғрисида хабардор қилади;

Кенгашнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни, шу жумладан Кенгашнинг ялпи ёки оралиқ мажлислари кун тартиби ва баённомалари, шунингдек, Кенгаш фаолияти тўғрисидаги бошқа материалларни Инвестиция портали ва бошқа майдончаларга жойлаштириш орқали хабардор қилади;

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бизнес ҳамжамияти, бизнес уюшмалари, донорлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар ва бошқа миллий ёки халқаро ташкилотлар вакиллари билан фаол алоқаларни йўлга қўяди;

хорижий инвесторларнинг бошқа институтлари (кенгашлари) билан ҳамкорлик қилади, илғор халқаро тажрибалар билан алмашади;

Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар тўғрисида даврий нашрларни ишлаб чиқади ва тарқатади;

Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида бошқа функцияларни амалга оширади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


34. Кенгашни тугатиш Кенгаш Раисининг қарори билан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Кенгаш иштирокчилари таркибига кириш учун Кенгаш ижроия қўмитаси ариза бериш.

-





2- босқич

Кенгашнинг ижроия қўмитаси

1. Кенгаш иштирокчилари таркибига кириш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш.


2. Кенгаш таркибига киритиш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш.


3. Кенгаш таркибига киритиш учун номзодлар рўйхатини Кенгаш Раисига тасдиқлаш учун тақдим этиш.

15 кун





3- босқич

Кенгаш Раиси

Кенгаш иштирокчилари рўйхатини тасдиқлаш.

Тақдим этилганидан сўнг





4- босқич

Кенгаш иштирокчилари

Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш.

Доимий





5- босқич

Кенгаш Котибияти

1. Кенгаш иштирокчиларининг таклифларини тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш.


2. Кенгаш ишчи гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг ишини ташкил этиш.

Кенгаш мажлисларининг оралиқ даврида





6- босқич

Ишчи гуруҳлар

Тадқиқотлар ўтказиш, шарҳлар ва баҳолашларни, шунингдек, таклифлар ва тавсияларни тайёрлаш.

Кенгаш мажлисларининг оралиқ даврида





7- босқич

Кенгаш Котибияти

1. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлислари кун тартибини шакллантириш.


2. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисларига материаллар тайёрлаш.


3. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисларининг муддатлари ва кун тартиби ҳамда якуний материалларни Кенгашнинг ижроия қўмитаси билан келишиш.


4. Кенгаш иштирокчиларига Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисларига таклифномалар, кун тартиблари ва якуний материалларни юбориш.

Кенгаш мажлисидан 10 кун аввал





8-босқич

Кенгаш Котибияти,

Кенгашнинг ижроия қўмитаси

Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш.

Белгиланган муддатда





9-босқич

Кенгаш Раиси,

Кенгаш иштирокчилари,

Кенгашнинг ижроия қўмитаси,

Кенгаш Котибияти

1. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларини ўтказиш.


2. Олдинги мажлис натижаларига кўра, Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар (тавсиялар) ижросининг бугунги ҳолати ва эришилган амалий натижаларини кўриб чиқиш.


3. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш.


4. Кун тартибидаги масалалар бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш.

1 йилда 1 марта - ялпи мажлис

1 йилда камида 2 марта - оралиқ мажлис





10-босқич

Кенгаш Котибияти

1. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлиси натижалари бўйича баённома лойиҳасини тайёрлаш.


2. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисининг якуний баённомасини Кенгаш иштирокчилари билан келишиш.


3. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлиси натижалари бўйича баённома тасдиқланишини таъминлаш.


4. Баённомани Кенгаш иштирокчилари ва Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ижро учун юбориш.

5 кун ичида





11-босқич

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари

Кенгашнинг баённома қарорлари (тавсиялари) ижросини таъминлаш ҳамда тегишли маълумотларни Кенгаш Котибиятига тақдим этиш.

Ҳар ой





12-босқич

Кенгаш Котибияти

Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларида қабул қилинган қарорлар (тавсиялар) ижросини тизимли мониторинг қилиш.

Ҳар ой

   





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Хорижий инвесторлар кенгаши иштирокчилари

таркибига кириш учун ариза шакли

1. Халқаро ташкилот (компания) номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.:

2. Почта манзили:

3. Келиб чиқиш давлати:

4. Халқаро ташкилот/хорижий компания/жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги ва хориждаги фаолияти тўғрисида қисқача маълумот (фаолият соҳаси):

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашида иштирок этиш мезонларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот (Низомнинг 11 ва 12-бандларига мувофиқ):

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 863-модда

































Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск