ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 932-сон "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририятининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N 932




"ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ВА ИНСОН

ҲУҚУҚЛАРИ" ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририятининг фаолиятини самарали ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририяти мустақил юридик шахс мақомига эга бўлмаган, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) таркибий бўлинмаси эканлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сон қарори билан "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журналининг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

ходимлари умумий чекланган сони 18 нафар бўлган "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририяти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририяти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директорига, зарур ҳолларда, "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририятининг (кейинги ўринларда таҳририят деб аталади) тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Марказ директорига:

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида таҳририят ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фондини ташкил қилишга;

моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан юқори касб маҳоратига эга бўлган ва таҳририят фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшаётган ходимларнинг лавозим маошларига устамалар белгилаш ҳамда таҳририят ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга рухсат берилсин.


4. Белгилансинки:

"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журналини сотиш ва рекламадан тушадиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар таҳририят фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

таҳририят фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари таҳририят харажатларининг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади;

2019 йил 1 декабрдан бошлаб ҳақ тўлаш разрядларига кўра таҳририят ходимлари лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,7 баравар кўпайтирилган миқдорда қўлланилади.


5. Марказ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таҳририятнинг моддий-техник базасини янгилаш учун зарур бўлган мебель, инвентарлар, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан "Damas" русумли 1 та автотранспорт воситасини сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратсин ва сақлаш учун лимит белгилансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

932-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари"

журнали таҳририяти

ТУЗИЛМАСИ

    



Бош муҳаррир

Масъул котиб










Бош муҳаррир ўринбосари


Ахборот-коммуникация технологиялари ва босма нашрларнинг электрон шакли хизмати бўлими

2

Бухгалтерия

2








Кадрлар бўйича инспектор


Ташкилий ижодий гуруҳ

3









Маркетинг, реклама ва тарғибот бўлими

3












Хўжалик ишлари мудири









Таҳририятнинг техник гуруҳи

3


















































Таҳририят ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

932-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари"

журнали таҳририяти ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим


Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари


1.

Бош муҳаррир


16

2.

Бош муҳаррир ўринбосари


15

3.

Масъул котиб


14

4.

Бош ҳисобчи


13

5.

Ижодий (техник) гуруҳ раҳбари


13

6.

Бўлим бошлиғи


13

7.

Катта таҳрирчи


11

8.

Катта муҳаррир


11

9.

Таржимон


11

11.

Бош мутахассис


11

12.

Етакчи мутахассис


10

13.

Мутахассис (иқтисодчи)


9

14.

Техник мутахассис


6

15.

Кадрлар бўйича инспектор


4

16.

Хўжалик ишлари мудири


3

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь




















































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск