Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 48-сон 2019 йил 26 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Бухгалтерия ҳисобига доир амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, корхона оладиган даромадлар товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадларга ва бошқа даромадларга бўлинади.



АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНАДИГАН БОШҚА

ДАРОМАДЛАР ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ


Асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадларни Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 090-сатрида акс эттиринг.

Бошқа даромадларни асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётларда (9300) ҳисобга олинг.


Бошқа даромадларнинг таркиби


Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 090-сатрига қуйидагиларни киритинг:

q асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар;

q ундирилган жарималар ва пенялар;

q ўтган йилларнинг фойдаси;

q оператив ижарадан олинадиган даромадлар;

q кредиторлик ва депонент қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар;

q хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари;

q текин молиявий ёрдам;

q бошқа операцион даромадлар.



АВ ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши


АВ чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани аниқлаш чоғида 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилинг.

Қуйидаги ҳолларда АВ чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани аниқланг:

q тугатилганда;

q реализация қилинганда;

q айирбошланганда;

q текинга берилганда;

q бошқа корхонанинг устав капиталига берилганда;

q молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича берилганда;

q камомад ёки йўқотишлар аниқланганда;

q чиқиб кетаётган муассисга берилганда.

Чиқиб кетишдан кўрилган молиявий натижани қуйидаги формула бўйича аниқланг:

МН = Т - ҚҚ - ҚҚС - Х + М + ҚБ, бунда:

МН - чиқиб кетишдан кўрилган молиявий натижа;

Т - тушум;

ҚҚ - қолдиқ қиймат;

ҚҚС - қўшилган қиймат солиғи;

Х - харажатлар;

М - кирим қилинган материаллар, деталлар, эҳтиёт қисмлар;

ҚБ - чиқиб кетаётган АВга тааллуқли қисмда қайта баҳолаш сальдоси.

Бу - умумий формула. Турли вазиятларда айрим қўшилувчилар нолга тенг бўлиши мумкин.

Бошқа активларнинг (номоддий активлар, материаллар) чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани аниқлаш учун айрим таркибий қисмлар бўлмаслиги мумкинлигини назарда тутган ҳолда ушбу формуладан фойдаланинг.

Тугатиш. Қуйидаги сабабларга кўра АВдан келгусида фойдаланишнинг имкони бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса, у тугатилади:

q тўлиқ амортизация қилиниши;

q ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланиш шароитлари бузилиши;

q маънан эскириши;

q давлат органининг қарори;

q корхонанинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши.

Тугатиш учун раҳбар ёки бош муҳандис раислик қиладиган комиссия тузинг. Унинг таркибига қуйидагиларни киритинг:

q техник мутахассислар;

q бухгалтерия ходимлари;

q моддий жавобгар шахслар.

Таркибини буйруқ билан тасдиқланг.

Комиссия қабул қилган қарор натижаларини 2 нусхада тузилган асосий воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштиринг. Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Биринчи нусхасини бухгалтерияга, иккинчисини АВнинг бут сақланиши учун масъул бўлган шахсга топширинг.

Тугатиш тўғрисидаги далолатнома тасдиқланганидан кейингина АВни қисмларга бўлинг ва демонтаж қилинг.

Тугатишни якунига етказгач, сарфланган харажатлар ва тугатиш натижасида келиб тушган моддий қимматликлар тўғрисида маълумотнома тузинг.

Демонтаж қилинган АВнинг барча яроқли узеллари, деталлари, материалларини тугатиш комиссияси томонидан белгиланадиган эҳтимолий фойдаланиш нархи бўйича кирим қилинг.

АВни тугатишдан кўрилган молиявий натижани қуйидаги формула бўйича аниқланг:

МН = - ҚҚ - Х + М + ҚБ, бунда:

МН - чиқиб кетишдан кўрилган молиявий натижа;

ҚҚ - қолдиқ қиймат;

Х - харажатлар;

М - кирим қилинган материаллар, деталлар, эҳтиёт қисмлар;

ҚБ - чиқиб кетаётган АВга тааллуқли қисмда қайта баҳолаш сальдоси.

МИСОЛ. Дастгоҳни тугатишдан олинадиган даромадни аниқлаш

Дастгоҳ жисмонан ва маънан тўлиқ эскирганлиги сабабли корхона уни балансдан ҳисобдан чиқарди.

Баланс қиймати - 20 000 минг сўм.

Эскириш суммаси - 20 000 минг сўм.

Демонтаж қилиш бўйича харажатлар: иш ҳақи - 3 000 минг сўм ва ЯИТ - 360 минг сўм.

Демонтаж қилишдан кейин кирим қилинган деталлар ва эҳтиёт қисмлар - 2 000 минг сўм.

Қайта баҳолаш сальдоси - 1 500 минг сўм.

Тугатишдан кўрилган молиявий натижани аниқлаймиз:

- 3 360 + 2 000 + 1 500 = 140 минг сўм.

Молиявий натижа - ижобий. У Ҳисоботнинг 090-сатрига киритилади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Дастгоҳнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди


20 000


9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

0130-"Машина ва асбоб-ускуналар"


Дастгоҳнинг эскириш суммаси ҳисобдан чиқарилди


20 000


0230-"Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши"

9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"


...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск