язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2019 й. 955-сон "ZiyoNET" тармоғи ахборот ресурсларининг ягона реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2019 й.

N 955



"ZIYONET" ТАРМОҒИ АХБОРОТ

РЕСУРСЛАРИНИНГ ЯГОНА РЕЕСТРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


"ZiyoNET" таълим ахборот тармоғи фаолиятини янада такомиллаштириш, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар), олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг "ZiyoNET" тармоғидан фойдаланиш сифатини яхшилаш ва ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "ZiyoNET" тармоғи ахборот ресурсларининг ягона реестри тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 ноябрдаги

955-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорининг 4-1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг ""ZiyoNET" ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида" 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбоши ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг ""ZiyoNET" таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 июлдаги 198-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси:

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар), олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг тузилган шартномаларга мувофиқ "ZiyoNET" тармоғининг ахборот ресурсларидан белгиланган тартибда узлуксиз фойдаланишини;

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар), олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий ташкилотларга "ZiyoNET" тармоғидан фойдаланиш хизматларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат ва тарифлар бўйича кўрсатилишини таъминласин".


б) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 ноябрь