Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 49-сон 2019 йил 3 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Чегирилмайдиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги ҳақиқий фойдани камайтиради.

Ушбу харажатлар корхонанинг асосий фаолиятига бевосита алоқадор эмас. Ишлаб чиқариш натижалари ҳам уларга боғлиқ эмас.



ЧЕГИРИЛМАЙДИГАН ХАРАЖАТЛАРНИНГ

ТАВСИФИ ВА ТАРКИБИ


Чегирилмайдиган харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига (1-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-"Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага қайта қўшиладиган харажатлар)" иловасида акс эттиринг.


Уларга қуйидагиларни киритинг (Солиқ кодексининг 147-моддаси):

моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидаги ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар

умумий овқатланиш корхоналарига ёки бошқа чет ташкилотларга жойларни бепул бериш харажатлари, улар учун коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш

жисмоний шахсларга моддий наф тарзидаги тўловлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси)

дала таъминоти, хизмат мақсадида ходимнинг шахсий автотранспортдан фойдаланганлиги учун белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тўловлар

пенсияларга устамалар ва қўшимчалар

ходимларга тўланадиган моддий ёрдамнинг айрим турлари

бадаллар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзидаги маблағлар

белгиланган нормалардан ортиқ ҳолда атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари

кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча бўлган, тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар

лойиҳалардаги ва ҚМИдаги камчиликларни, шунингдек ташиб келтирилиши чоғида юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича қопланмаган харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш харажатлари, бошқа шунга ўхшаш харажатлар

ўғирликлар ва камомадлардан кўрилган қопланмаган зарарлар

солиқ тўловчининг асосий воситалари чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар, айрим зарарлар бундан мустасно

хўжалик шартномалари шартларини ва қонун ҳужжатларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пеня ҳамда бошқа турдаги санкциялар

Ўзбекистон норезиденти ва бошқа шахслар учун тўланган солиқлар

текширувлар натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирлар (соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият тадбирлари, дам олишни ташкил этиш ва ҳ.к.) учун харажатлар

касаба уюшмаси қўмиталарига ёрдам кўрсатиш

маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни (хизматларни) бажариш учун харажатлар (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар)

Чегирилмайдиган харажатлар рўйхати - ёпиқ. Яъни қолган барча харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Бунда улар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.



Моддий қимматликларнинг табиий камайиши

нормаларидаги ортиқча йўқотишлар

ва бузилишлар


Табиий камайиш - товар-моддий қимматликларнинг суви қочиши, сочилиб камайиши, куйиши (термик ишлов бериш натижасида вазни камайиши), тўкилиб камайиши ва сақлаш ёки ташиш чоғида бошқа шунга ўхшаш омиллар натижасида миқдор жиҳатидан (массаси, ҳажми) табиий камайиши.


Табиий камайиш нормалари тармоқ идоралари томонидан тасдиқланиши мумкин. Масалан, қуйидагилар учун нормативлар тасдиқланган:

q дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари учун (Низом, 25.05.2006 йилдаги 95-сон ВМҚ билан тасдиқланган);

q ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум учун (ҚСХВнинг буйруғи, АВ томонидан 15.09.2016 йилда 2824-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

q автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ ва нефть маҳсулотлари учун (Йўриқнома, АВ томонидан 3.01.2006 йилда 1533-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Моддий қимматликларингиз учун бундай нормалар белгиланмаган бўлса, уларни мустақил равишда ишлаб чиқиб тасдиқлашга ҳақлисиз.

Идоравий ёки мустақил равишда ишлаб чиқилган табиий камайиш нормаларидан фойдалансангиз, буни ҳисоб сиёсатида албатта акс эттиринг.

Камайиш нормаларини мустақил равишда белгилаш учун:

q етказиб берувчининг ҳужжатларида кўрсатилган қимматликлар массасини (ёки ҳажмини) ҳақиқатда қабул қилинганлари билан;

q сақлаш учун қабул

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск