язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат шартномаси (контракт)/ Меҳнат стажи. Меҳнат дафтарчалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2019 й. 971-сон "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2019 й.

N 971



"ЯГОНА МИЛЛИЙ МЕҲНАТ ТИЗИМИ"

ИДОРАЛАРАРО ДАСТУРИЙ-АППАРАТ КОМПЛЕКСИ

ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИНИ ВА УНИНГ ИШЛАШИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат муносабатлари ва кадрлар билан иш юритишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

бир ой муддатда "UZINFOCOM" давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан биргаликда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини (кейинги ўринларда "ЯММТ" ИДАК деб аталади), жойлаштириш ва унинг ишлаши учун мавжуд ресурслар сервер ва коммутацион қурилмалари билан тўлдирилишини назарда тутсин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси билан биргаликда "ЯММТ" ИДАКнинг сервер ва коммутацион қурилмалар ва дастурий таъминотини ахборот хавфсизлиги стандартларига мувофиқлик ва рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояланганлик бўйича экспертизадан ўтказсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" "ЯММТ" ИДАК белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини ҳамда Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестрига киритилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси эса фуқароларнинг шахсга доир маълумотларидан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида мунтазам равишда ахборот хавфсизлиги бўйича аудит ўтказилишини таъминласин.


3. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, АТ Халқ банки "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини инобатга олган ҳолда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси воситасида "ЯММТ" ИДАК билан идоралараро маълумот алмашиш бўйича технологик йўриқномаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги "ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки:

Дирекцияни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;

"ЯММТ" ИДАКни туманларда (шахарларда) ишлатиш бўйича маслаҳатчи мутахассисларнинг функциялари туманлар (шаҳарлар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидаги ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг олиб бориш бўйича сектор мутахассислари томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда Дирекция негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари учун "ЯММТ" ИДАКдан фойдаланиш кўникмаларини ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этсин.


8. Дирекция Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган Мирзо Улуғбек тумани Бандликка кўмаклашиш маркази биносига жойлаштирилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 декабрдаги

971-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳузуридаги "Ягона миллий меҳнат тизими"

идоралараро дастурий-аппарат комплексини

бошқариш дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

     
















Директор


























































































































Юрисконсульт

0,5

"ЯММТ" ИДАКни жорий этиш ва

ривожлантириш бўлими

2



Тизим бошкаруви ва ахборот

хавфсизлиги бўлими

2














































Бухгалтерия

1



Электрон меҳнат шартномалари ва электрон меҳнат дафтарчалари юритилиши мониторингини олиб бориш гуруҳи

1


















































































Ходимлар бўйича инспектор

0,5




















































   

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 8 бирлик.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 декабрь