Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 50-сон 2019 йил 10 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


Фойда солиғининг рағбатлантирувчи функциялари амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар тизимида ўз аксини топади. Ушбу имтиёзлар жуда кўп ва хилма-хилдир. Шу сабабли улардан фойдаланувчи шахсларда имтиёзларни ҳисоботда ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш билан боғлиқ саволлар кўп юзага келади.



ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

ҲИСОБОТДА ҚАНДАЙ АКС ЭТТИРИЛАДИ


Фойда солиғи бўйича имтиёзларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига (1-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-"Имтиёзлар" иловасида акс эттиринг.



Солиқ солишдан озод этиладиган фойда


Солиқ кодексига мувофиқ, қуйидагиларнинг фойдаси фойда солиғини тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 158-моддаси):

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари;

q протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек уларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган;

q шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган;

q моддий маданий мерос объектларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган;

q Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган;

q фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган.

Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам фойда солиғидан озод қилиш тақдим этилади.

Масалан, Президентнинг 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонига мувофиқ, товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумда экспорт улуши 15%дан юқори бўлганда солиқ солинадиган фойдани экспортдан реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисмга камайтиришингиз мумкин. Имтиёз комиссионер орқали олинган экспортдан тушган тушумга ҳам татбиқ этилади (ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди).

Экспорт бўйича имтиёзни қўллаш учун мажбурий шартлар (ПФ-5587-сон Фармоннинг 2-банди):

экспорт фактининг ҳужжатлар билан тасдиқланиши;

товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми келиб тушиши.


Экспорт бўйича имтиёз қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

q 2019 йил 1 январдан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайдиган экспорт қилинадиган хом ашё товарлари рўйхати (ПФ-5587-сон Фармон билан тасдиқланган) бўйича хом ашё товарларининг айрим турларига;

q халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари);

q узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига.

Солиқдан озод этиладиган фойдани тўғридан-тўғри ёки мутаносиб усул ёрдамида аниқлашингиз мумкин.

Усул


Имтиёзли фойда қуйидагилар сифатида аниқланади:

Тўғридан-тўғри

имтиёзли фаолият турига кирадиган даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ

Мутаносиб


реализация қилишдан тушган умумий соф тушумга нисбатан имтиёзли соф тушумнинг салмоғига тенг бўлган умумий фойдадаги улуш

  

Мутаносиб усулдан фойдаланиб, имтиёзли фаолият турларини реализация қилишдан тушган тушумни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-илованинг 3-устуни 011-014-сатрларида акс эттиринг. Имтиёзли фаолият турларидан тушган тушумни реализация қилишдан тушган умумий тушумга бўлиб ва 100 га кўпайтириб (салмоқ фоизларда кўрсатилади), салмоқни илованинг 4-устунида белгиланг.

Алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан имтиёз тақдим этилаётган бўлса, имтиёзли тушумни 0141 ва ундан кейинги сатрларда 1-устунда тури, НҲҲ санаси, рақами ва номи, шунингдек имтиёзни тақдим этаётган бандни кўрсатган ҳолда акс эттиринг.


МИСОЛ. Имтиёзли фаолият туридан тушган тушум салмоғини ҳисоблаш

Ҳисобот даврида корхонанинг соф тушуми 50 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан шаҳар йўловчилар транспортида йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган тушум - 10 000 минг сўм.

Имтиёзли тушумнинг салмоғини аниқлаймиз:

10 000 / 50 000 х 100% = 20%.

4-иловада

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск