Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ ставкалари / 2020 йил учун солиқ ставкалари (ЎзР 09.12.2019 й. ЎРҚ-589-сон Қонуни) /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.2019 й. ЎРҚ-589-сон "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.11.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.2019 й.

N ЎРҚ-589



2020 ЙИЛ УЧУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қонун билан белгиланган миқдорда ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;


иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бириктириладиган ва ўзига ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;


умумий фискал баланс - Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш учун четдан жалб қилинган ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган қарз маблағлари эвазига амалга ошириладиган харажатларни ўз ичига олган жамланма баланс;


ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи - ўз тасарруфида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотларга эга бўлган юридик шахс, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи.



3-модда. 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари

ўртасида бюджет ваколатларини тақсимлашнинг

ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари (бундан буён матнда Олий Мажлис палаталари деб юритилади):

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан (бундан буён матнда республика бюджети деб юритилади) ажратиладиган маблағларни тасдиқлайди;

республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорларини тасдиқлайди;

республика бюджетидан ажратиладиган маблағларга ушбу Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади):

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг лойиҳасини тайёрлашда ҳамда республика бюджетидан маблағларни ажратишда асос сифатида фойдаланиш учун биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар рўйхатини тасдиқлайди;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлайди;

ушбу Қонунда назарда тутилган ваколатлар доирасида биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун бюджетдан ажратилган маблағларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни маъқуллайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари тегишли равишда:

а) қуйидагиларни тасдиқлайди:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини;

б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг прогнозини маъқуллайди;

в) ушбу Қонунда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади):

а) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг таклифларига асосан:

ушбу Қонун қабул қилингандан кундан бошлаб бир ой муддатда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маъ

...
Время: 0.0354
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск