язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.2019 й. 1023-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги

1023-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини электрон

онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларига мувофиқ кўп квартирали арзон уйлар, намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларга;

б) қуйидагилар учун мўлжалланган ер участкалари берилган ҳолатларда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш тартибига мувофиқ, шу жумладан Халқ қабулхоналарини жойлаштириш мақсадида янги биноларни қуриш асосида барпо этиладиган объектларнинг аниқ турларини қуриш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар (шаҳарлар)да Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказлари биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуришни ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3701-сон қарорида назарда тутилган ҳолларда;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини белгиланган тартибда олиб қўйиш муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига мувофиқ эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган объектларни қуриш учун ер участкаларини ажратишга татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда "YERELEKTRON" ААТ деб аталади) - ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;


ер участкасининг бошланғич нархи - ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;


ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнларидан бевосита фойдаланиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;


электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) - савдо майдончаси орқали тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиш бўйича очиқ аукцион;


оператор - савдо майдончаси орқали тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш бўйича очиқ аукционларни ташкил этувчи ва ўтказувчи ихтисослашган ташкилот;


ваколатли ташкилотлар - хулоса берадиган орган - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари; материалларини келишадиган ташкилот - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари;


аукцион иштирокчиси - аукционда иштирок этиш учун ариза берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;


лот - аукционда сотиладиган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;


шахсий ҳисобрақам - операторнинг маълумотлар базасида рўйхатга олинган операцияларни амалга ошириш учун операторнинг ички электрон тизимида оператор томонидан электрон савдо иштирокчисига очиладиган ҳисобрақам;


савдо майдончасида техник узилиш - аукцион жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг иштирок этиш ёки операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар;


ноҳалол аукцион иштирокчиси - кетма-кет икки марта аукцион шартларини бузган ёки лот қийматини тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчиси;


ноҳалол аукцион иштирокчилари реестри - оператор томонидан шакллантириладиган ноҳалол аукцион иштирокчиларининг электрон реестри.


4. Ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари аукцион орқали доимий фойдаланишга ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


5. Ер участкасини танлаш материаллари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси деб аталади), Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича), туман (шаҳар)лар қурилиш бўлимлари (ер участкасини танлаш учун бошқа материалларни тайёрлаш ва келишиш бўйича) томонидан тайёрланади.

Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" органлари деб аталади) ер участкасини танлаш материалларини, шу жумладан ер участкасининг топографик харитасини тайёрлайди, ер участкасига туташ ер участкалари (объектлар)нинг белгиланган мақсади турлари ҳақидаги маълумотларни шакллантиради, шунингдек, ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларини амалга оширади ҳамда ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Бунда "Давергеодезкадастр" қўмитаси органларининг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:

ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп бўлмаганда - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;

ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп, лекин 0,05 гектардан кўп бўлмаганда - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

ер участкаси майдони 0,05 гектардан кўп, лекин 0,1 гектаргача бўлганда - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;

ер участкаси майдони 0,1 гектар ёки ундан кўп бўлганда - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда Қурилиш органлари деб аталади) ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ер участкасини танлаш материалларини тайёрлайди, бунда қурилиш органлари томонидан амалга ошириладиган ишларнинг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) архитектура ва режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда АРТ деб аталади) ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;

б) ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида.


8. АРТни ишлаб чиқиш қиймати туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилади.

Ушбу Низомнинг 6-банди ҳамда 7-бандининг "б" кичик бандида назарда тутилган ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг киймати ушбу Низомда белгиланган тартибда аукционда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.


9. Ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш "YERELEKTRON" ААТга ер участкаси ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.

Ер участкасини танлаш материаллари бўйича келишиш ва хулосалар бериш фақат "YERELEKTRON" ААТ орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Давергеодезкадастр" қўмитасига "YERELEKTRON" ААТ орқали тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни тақдим этади.

Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.



2-БОБ. АУКЦИОНЛАРГА ЧИҚАРИШ

УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАНЛАШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. Ер участкасини танлаш материалларини келишиш

ва ер участкасини "YERELEKTRON" ААТга

жойлаштириш тартиби


10. "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкаларини "YERELEKTRON" ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштиришни таъминлайди.

Жисмоний ва юридик шахслар "YERELEKTRON" ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида бўш ер участкаларини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга келишиш учун, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари ер участкасини заҳира олиш учун юборади.

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ижобий қарори асосида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида бўш ер участкалари "YERELEKTRON" ААТда "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари томонидан беш иш кунида заҳирага олинади. Заҳирага олинган ер участкаларида туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишлари ташкил этилади ва "YERELEKTRON" ААТда таклиф ташаббус қилинади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан "YERELEKTRON" ААТда таклифлар ташаббус қилинганида "Давергеодезкадастр" органлари томонидан беш иш куни мобайнида қонунчиликда назарда тутилган зарур материаллар тайёрланади. Бунда ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.

"Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини "YERELEKTRON" ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади.


11. "YERELEKTRON" ААТга жойлаштириладиган ҳар бир ер участкаси ҳақидаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;

ер участкасини электрон давлат кадастр харитасида кўрсатиш учун ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда - электрон харитада ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган катталикда кўрсатилган ҳолда тегишли форматда (geojson, arcgis JSON, csv, kml ва бошқалар) жойлаштириш режаси;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг фотосурати (15 х 20 см).

Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.


12. "Давергеодезкадастр" қўмитасининг органлари "YERELEKTRON" ААТга жойлаштирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини, шу жумладан электрон хариталарни тақдим этишда ваколатли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан таъминлайди.


13. Жисмоний ва юридик шахслар "YERELEKTRON" ААТдан рўйхатдан ўтиш орқали аниқ инвестиция мажбуриятларини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ва режалаштирилган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотни жойлаштириш бўйича таклифлар киритади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари мазкур Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


14. Қурилиш органлари ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар "YERELEKTRON" ААТга жойлаштирилганидан кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу ер участкаси тўғрисида тегишли хулосани тайёрлайди, бунда:

1) ушбу ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аниқлайди ва зарур ҳолларда уларни:

а) тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш;

б) ёнғин хавфсизлиги;

в) йўл ҳаракати хавфсизлиги;

г) шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, аҳоли пунктлари ва шаҳарлараро ҳудудларни ҳудудий ривожлантириш истиқболлари талабларга мувофиқлигини келишиб беради;

2) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради;

3) электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга тегишли техник шартларни олиш учун сўров юборади.


15. Зарур ҳолларда, қурилиш органлари объектларнинг турини аниқлашда "YERELEKTRON" ААТ орқали уларнинг қуйидаги талабларга мувофиқлигини келишади:

а) тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича - мазкур объектлардан фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

б) ёнғин хавфсизлиги бўйича - ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;

в) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари;

г) шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро зоналарни ҳудудий ривожлантириш истиқболлари бўйича - тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда кенгашлар деб аталади) билан.

Мазкур банднинг "а-в" кичик бандларида кўрсатилган ташкилотлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб уч иш кун ичида "YERELEKTRON" ААТга тегишли белгини қўйиш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Кенгашлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади. Кенгаш қарори у қабул қилингандан кейинги иш кундан кечиктирмасдан қурилиш органларига юборилади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилганда, соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Белгиланган муддатда жавоб тақдим этилмаган ҳолларда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган ҳисобланади.

Мазкур бандда назарда тутилган муддатлар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган муддатга киритилмайди.


16. Қурилиш органларининг хулосалари "YERELEKTRON" ААТга электрон шаклда киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида "Ижобий хулоса" ёки "Салбий хулоса" деган сўзлар кўрсатилади.

Ижобий хулосада ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.


17. "YERELEKTRON" ААТ орқали қурилиш органларининг ижобий хулосаси олингандан сўнг беш иш куни ичида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади ҳамда уни электрон шаклда "YERELEKTRON" ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида "Ижобий хулоса" ёки "Салбий хулоса" деган сўзлар кўрсатилади.

Ижобий хулосада ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Бунда "YERELEKTRON" ААТда қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишиш рад этилганда, соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган ҳамда улар юзасидан хулосалар эса ижобий ҳисобланади.


18. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида қурилиш органларига электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини электрон шаклда юборади.

Техник, шу жумладан қўшимча шартларни ишлаб чиқиш ва уларни юбориш учун тўлов ундирилмайди.


19. Қурилиш органлари муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартлари келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида АРТ ишлаб чиқади ва материалларни электрон шаклда "YERELEKTRON" ААТга киритади ҳамда уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва бунда "YERELEKTRON" ААТ орқали ер участкасини танлаш материаллари автоматик режимда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


20. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкасининг материаллари келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишилган ҳолда, ер участкасига инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилайди.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги беш иш кунида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қорқалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишган ҳолда, ер участкаларига инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилайди.

Бунда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан олиш тўғрисидаги олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда Инвестиция мажбуриятлари шартномаси деб аталади) автоматик тарзда "YERELEKTRON" ААТ томонидан электрон шаклда шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосарининг (агар у бўлмаган тақдирда - бошқа ўринбосарининг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


21. "YERELEKTRON" ААТга координаталари киритилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашган, салбий хулосалар берилган ер участкалари аукционга чиқарилмайди ва ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда, "YERELEKTRON" ААТда ушбу хулоса олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида эълон қилинади.



2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга

ошириш учун тақдим этилмайдиган ҳудудларнинг

координаталарини тақдим этиш ва уларни

янгилаш тартиби


22. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталари "YERELEKTRON" ААТ орқали "Давергеодезкадастр" қўмитасига у томонидан белгиланадиган шаклда тақдим этилади.

Ҳудудларнинг координаталари заруратга қараб, лекин ҳар ойда камида бир марта янгиланади.

Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар кадастр маълумотлари шакллантирилишига қараб, "Давергеодезкадастр" қўмитасига тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталарини "YERELEKTRON" ААТ орқали тақдим этиб боришлари шарт.



3-§. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини

аукционга чиқаришга тайёрлаш


23. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи "YERELEKTRON" ААТ орқали ер участкасининг бошланғич нархи ва инвестиция мажбуриятлари белгилангандан сўнг автоматик равишда қўшимча қарорлар қабул қилинмасдан операторга юборилади.


24. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун ҳар йили 10 июнь ва 10 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари молия бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари тавсияларига асосан қуйидаги мезонлар бўйича тасдиқланади:

ер солиғининг йиллик миқдори;

ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар;

ер участкасининг жойлашган жойи;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги.

Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида солиқ органлари томонидан "YERELEKTRON" ААТга киритилади.

Охирги тасдиқланган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.


25. "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.


26. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Низом билан белгиланган тартибда келишув амалга оширилганлиги ва ижобий хулоса олинганлигига қараб, ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида аукционга чиқарилади.


27. Аукционга чиқаришда ер участкаси тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;

ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;

ер участкаси майдони (гектарда);

ер участкасига туташ ер участкалари (объектлари)нинг белгиланган мақсади ва турлари;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисида маълумот;

мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун АРТ ва техник шартлар;

ер участкаларининг бошланғич нархи;

ажратилган ер участкасида объектларни қуриш муддатларига оид талаблар;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловлар;

инвестиция мажбуриятлари шартномаси;

инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва бажариш муддати;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.


28. Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ҳамда "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва савдо вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

"Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари оммавий ахборот воситаларининг сўровига асосан бир кун муддатда аукционга чиқарилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.



3-БОБ. АУКЦИОННИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ


1-§. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг

умумий шартлари


29. Оператор ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига оид буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо майдончасида жойлаштиради.


30. Аукцион унда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ва ариза қабул қилиш ҳамда аукцион ғолибларини аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятларини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.


31. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:

аукционни белгиланган вақтда ташкил этиш;

аукционнинг инсон омили аралашувисиз ўтишини таъминлаш;

дастурий маҳсулотлар, ўз компьютер техникаларини, сервер қурилмалари, коммуникация ускуналари ва аукционни ўтказишда фойдаланиладиган барча воситаларини техник узилишларсиз ишлашига қаратилган барча зарур чораларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш;

аукцион қоидалари бузилишининг олдини олиш ва тезкорлик билан бундай ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш;

барча иштирокчилар учун савдода иштирок этишда шарт-шароитларнинг тенглигини таъминлаш;

савдоларни ўтказишнинг ошкоралиги ва оммавийлигини таъминлаш;

савдо иштирокчилари ва барча манфаатдор тарафлар учун савдога оид маълумотларни қулай ва тезкор равишда доимий ошкор этиб бориш.

Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


32. Аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юбориш ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.

Аукционда фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этишга ҳақли.


33. Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади.


34. Ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар ва тартибда аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилганда, тегишли лот такроран аукционга чиқарилади.

Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, тегишли ер участкасининг бошланғич нархини камайтиришга йўл қўйилмайди.


35. Оператор аукционни ташкил қилиш хизматлари учун мазкур Низомнинг 73-бандида назарда тутилган миқдорда мукофот олади.



2-§. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш


36. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома (кейинги ўринларда хабарнома деб аталади) буюртма ва белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатлар келиб тушганда, оператор бир иш куни давомида жойлаштиради.

Хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотлар (ҳужжатлар) аукцион бошланишидан камида 15 календарь кундан аввал операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.

Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач, веб-порталда автоматик режимда аукцион бошланганлиги тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.

Тегишли лот бўйича аукцион ниҳоясига етгач, веб-порталда автоматик режимда аукцион тугаган вақти ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.


37. Хабарнома ва лот бўйича маълумот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

а) аукцион ўтказиладиган сана, жумладан, унинг бошланиш ва тугаш вақти;

б) лот рақами ва номи;

в) аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;

г) аукцион объекти ҳақида мазкур Низомнинг 27-бандида қўрсатилган маълумотлар;

д) бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган аукцион қадами;

е) закалат пулининг бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобрақами реквизитлари;

ж) бошқа қўшимча маълумот (шу жумладан, фотосуратлар, Интернет тармоғида кенг фойдаланиладиган картографик сервисларга ўтиш имконини берувчи, унинг геолокация ва координаталари кўрсатилган ва уларга боғланган гиперҳаволалар).


38. Оператор ўз веб-порталида:

Шунингдек, ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва электрон аукционни ўтказиш қоидалари билан эркин танишишни;

савдога қўйилган барча лотларни уларнинг майдони, жойлашуви, нархи, инвестиция мажбуриятлари миқдори ва бошқа параметрлар бўйича фильтрлаган ҳолда, фойдаланувчилар учун қулай форматларда кўриш ҳамда лотлар реестри кўринишида умумфойдаланиладиган ва машинада ўқиладиган форматларда юклаб олишни;

ўтказилган савдоларга оид барча маълумотларни (харидорнинг шахсини ошкор қилмаган ҳолда) кунлик тарзда ва мунтазам (ҳафталик, ойлик ва чораклик) даврийлик билан битимлар реестри кўринишида умумфойдаланиладиган ва машинада ўқиладиган форматларда юклаб олишни;

фойдаланувчилар веб-портал янада қулайроқ ишлаши борасидаги фикрларини эркин ва ошкора билдириши учун махсус веб-форум ва ушбу мақсадларда кенг фойдаланиладиган бошқа сервислар ва имкониятлар доимий ишлашини таъминлайди.

Оператор аҳоли ва тадбиркорларни оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда электрон аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.



3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари


39. Аукционда иштирок этиш учун жисмоний ёки юридик шахслар оператор веб-порталида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

Ариза тақдим этишдан аввал жисмоний ва юридик шахслар:

инвестиция мажбуриятлари шартномаси билан танишиши ва унинг шартларини қабул қилиши;

лот ҳақидаги маълумотлар (ҳужжатлар) билан танишиши;

шахсий ҳисобрақамини ўзи танлаган лотнинг закалат пули миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлдириши лозим.


40. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш:

хабарнома жойлаштирилган кундан бошланади ва аукцион ўтказилишидан олдинги кун соат 24-00 да якунланади;

операторнинг веб-порталида автоматик тарзда амалга оширилади.

Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.


41. Лотнинг закалат пули унинг бошланғич нархининг 20 фоизи миқдорида белгиланади.


42. Аукцион иштирокчиси ўз аризасини ариза қабул қилиш учун белгиланган вақт оралиғида оператор веб-портали орқали ўзгартиришга ёки чақириб олишга ҳақли. Бунда операторга хабарнома юборилиши ва закалат суммаси аукцион иштирокчисининг шахсий ҳисобрақамига қайтарилиши оператор веб-порталида автоматик тарзда амалга оширилади.


43. Ариза автоматик тарзда текширилади. Текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида аризачига зудлик билан хабар қилинади.


44. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ келган тақдирда, оператор зудлик билан аризачига аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек, электрон почта орқали аризачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.

Аукционнинг ҳар бир иштирокчисига аукционда фойдаланиш учун алоҳида шахсий тартиб рақам берилади.

Закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисобрақамидан автоматик тарзда ечиб олиниб, операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.


45. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан уни рад этади ва бу ҳақида аризачига электрон билдиришнома юборади.

Бунда аризачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган ариза қабул қилиш вақтидан кечиктирмай, аукционда иштирок этиш учун аризани такроран юборишга ҳақли.

Оператор унга келиб тушган маълумот ва хабарларнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар эмас.


46. Оператор аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сир тутилишини таъминлайди.


47. Аризаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукцион давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.



4-§. Аукционда иштирок этиш тартиби


48. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади.


49. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.


50. Аукцион иш куни мобайнида соат 9-00 дан 18-00 гача ўтказилади, мазкур Низомнинг 54-56-бандида қайд этилган ҳоллар бундан мустасно.


51. Лотнинг бошланғич нархи ер участкасининг бошланғич нархига тенг белгиланади ҳамда ушбу нархнинг беш фоизига тенг миқдори - аукцион қадамининг миқдори сифатида қайд этилади.


52. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.


53. Агар таклиф берилгандан сўнг 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.


54. Агар тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.


55. Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлаб белгиланган қадамдан 5, 10 ёки 20 баравар миқдорда мустақил белгилаш имконияти берилади.


56. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни аукционни ўтказиш вақти якунланишига ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги 10 дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, аукцион ўтказиладиган кун соат 21-00 га қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.


57. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда, аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.


58. Аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

лотнинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда, аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);

аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи.


59. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

а) аукционда иштирок этиш учун унинг биронта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан унда иштирок этиш учун ариза келиб тушмаган бўлса;

б) аукционда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса;

в) аукцион иштирокчиларидан ҳеч бири ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;

г) аукцион ғолиби ва ушбу Низомнинг 71-бандида белгиланган тартибда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги таклифни билдирган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.


60. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, операторнинг веб-порталида бу ҳақида унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.


61. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, лот мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран аукционга қўйилади.

Бунда агар ушбу Низомнинг 59-банди "в" кичик бандига асосан аукцион кетма-кет 4 мартадан ортиқ амалга ошмаган деб топилган тақдирда, бир ёки бир нечта иштирокчининг илтимосига кўра, "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари томонидан ер участкаларини бирлаштиришга ёки уларни алоҳида қисмларга ажратишга йўл қўйилади.

Бундай ҳолатда:

а) оператор аукциондан лотни олиб ташлайди ва у бўйича маълумотларни "YERELEKTRON" ААТ орқали "Давергеодезкадастр" қўмитаси органларига қайтаради;

б) "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари бир иш куни мобайнида қурилиш органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликларига материалларни юборади.

Қурилиш органлари материаллар келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида бирлаштирилган ёки ажратилган ер участкаларида қурилишига рухсат этилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхатини янгилайди.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ер участкаларида қурилишига рухсат этилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати аниқланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишилган ер участкасига нисбатан инвестиция мажбуриятларини аниқлайди.

Бунда инвестиция мажбуриятлари шартномаси автоматик тарзда "YERELEKTRON" ААТ томонидан электрон кўринишда шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосарининг (агар у бўлмаган тақдирда - бошқа ўринбосарининг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;

в) "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Бунда қайта тасдиқлаш ёки ижобий хулосалар олиш талаб қилинмайди.



5-§. Лотни аукциондан чақириб олиш тартиби ва муддатлари


62. Аукционга қўйиш учун операторга юборилган ер участкаси аукцион бошланишидан олдинги иш кунида соат 18-00 га қадар чақириб олиниши мумкин.


63. Аукциондан чақириб олиш "Давергеодезкадастр" қўмитаси томонидан буюртмани бекор қилиш йўли билан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда буюртма бекор қилиниши мумкин:

ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ажратиб берилганда;

ер участкаси бўйича муқаддам берилган ижобий хулосалар бекор қилинганда;

ер участкаси координаталари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тақдим этилган электрон хариталар янгиланиши натижасида тадбиркорлик ва (ёки) шаҳарсозлик фаолияти учун тақдим этилмайдиган ҳудудларга киритилганда;

терговчи ёки суд қарорига асосан.

Бошқа ҳолларда буюртмани бекор қилишга йўл қўйилмайди.


64. "Давергеодезкадастр" қўмитасининг буюртмани бекор қилиш ҳақидаги сўровига асос бўлувчи ҳужжатлар илова қилинади.


65. Оператор буюртмани бекор қилиш ҳақидаги сўров келиб тушган пайтдан бошлаб дарҳол ер участкасини аукциондан чиқаради, бу ҳақда веб-порталда эълон жойлаштиради ҳамда буюртманома берган иштирокчиларнинг закалат пули уларнинг шахсий ҳисобрақамига қайтарилади.



6-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари тўғрисидаги

баённомани расмийлаштириш тартиби


66. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, лот қийматини тўлиқ тўлаши лозим.

Бунда ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.

Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ортиқ бўлса, аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш банк кунидан кечиктирмасдан, аукцион давомида белгиланган нархнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўловини киритиш ҳуқуқига эга. Закалат пули аванс тўлови ҳисобига ўтказилади.

Қолган маблағ аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўттиз календарь кунидан кечиктирмай тўланади.

Электрон савдо майдончасида аукцион орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сотишда ўрнатилган тартибда тўловларни амалга оширмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестор (аукцион ғолиби)нинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.


67. Оператор тўлов тўлиқ амалга оширилган кундан кейинги иш кунида, лот қийматининг QR-кодини (матрик штрихли код) қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради.

Баённома аукцион ғолибининг шахсий кабинетига, "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли филиалига юборилади.


68. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) ўтказилган аукцион санаси тўғрисида;

б) аукцион ғолиби тўғрисида;

в) лот тўғрисида, шу жумладан:

ер участкасининг ўзига хос рақами, майдони ва жойлашган жойи;

ер участкасига туташ ер участкаларининг (объектларининг) белгиланган мақсади ва турлари.

Баённомага қуйидагилар илова қилинади:

АРТ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар;

инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвали;

инвестиция мажбуриятлари шартномаси.


69. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиали томонидан баённома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма аукцион ғолибига белгиланган тартибда юборилади.

Бунда туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиали томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари қийматини аниқлаш тартиби билан белгиланади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.


70. Туман (шаҳар) ҳокимлиги аукцион натижалари тўғрисидаги баённома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлайди ва уни аукцион ғолибига беради.


71. Агар аукцион натижаларига кўра, аукцион ғолиби беш иш куни ичида лот қийматини тўлиқ тўламаса, оператор кейинги календарь кунидан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган нархда лот қийматини беш иш куни ичида тўлашни таклиф қилади.

Агар охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида лот қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 66-67-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилади.

Агар аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида лотни сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида унинг қийматини тўлиқ тўламаса, лотни сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг 66-банди учинчи хатбоши бундан мустасно.



7-§. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари


72. Аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:

охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига - аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш куни ичида;

бошқа иштирокчиларга - аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.

Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобрақамида қолдирилиши мумкин.

Аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига (аукцион ғолиби ва иккинчи иштирокчи), шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 71-банди учинчи хатбошида ва 66-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.



4-БОБ. АУКЦИОНДАН ТУШАДИГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


73. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион орқали сотишдан келиб тушган пул маблағлари "Давергеодезкадастр" қўмитасининг махсус ҳисобрақамига кўчирилади ва Қўмита томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган миқдорда тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобрақамига ўтказади, унинг 20 фоизи "Давергеодезкадастр" қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобрақамига (4001);

б) ушбу Низомнинг 7-банд "б" кичик бандида назарда тутилган миқдорда тегишли қурилиш органининг банк ҳисобрақамига;

в) ушбу Низомнинг 69-бандида назарда тутилган миқдорда - тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига;

г) ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион орқали сотишдан келиб тушган пул маблағларидан мазкур банднинг "а-в" кичик бандларида назарда тутилган суммаларни чегириб ташлагадан сўнг қолган суммадан 5 фоиз - операторга мукофот сифатида;

д) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ер участкасининг бошланғич қийматидан юқори бўлган сумманинг 50 фоизи;

е) қолган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳисобрақамларига тўлиқ ўтказилади.



5-БОБ. УШБУ НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ ТИЗИМЛИ НАЗОРАТ

ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


74. Давлат хизматлари марказлари, прокуратура органлари ва адлия органлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.

Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, "YERELEKTRON" ААТ орқали амалга оширилади.


75. Прокуратура ва адлия органлари ер участкаси материалларини тайёрлашнинг қонунийлигини таъминлайди ва ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан ваколатли ташкилотлар томонидан келишувни рад этиш ва салбий хулоса беришнинг қонунийлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки қарама-қарши қўллаш амалиётини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган салбий омилларни, сабаб ва шароитларни бартараф этиш усулларини ўрганади.


76. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.


77. Низомда назарда тутилган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки адлия органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига ёхуд прокуратура органларига бузилиш ҳолатини тасдиқловчи зарур материалларни юборади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатли шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


78. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани аукцион ғолибининг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик муносабати билан бекор қилиш ёки ўзгартириш мумкин эмас.


79. Инвестиция мажбуриятлари тўғрисидаги шартномада назарда тутилган аукцион ғолиби мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


80. Аукцион шартларини бузган, шу жумладан кетма-кет икки марта лотнинг тўлиқ қиймати тўланишини таъминламаган аукцион иштирокчиси ноҳалол аукцион иштирокчиси ҳисобланади ва оператор томонидан олиб бориладиган ноҳалол аукцион иштирокчилари реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилади.

Аукцион иштирокчисини реестрга киритиш тўғрисидаги қарор оператор томонидан қабул қилинади.

Реестрга киритилган аукцион иштирокчиларининг реестрга киритилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи сотиладиган аукционларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Белгиланган муддат ўтгач, реестрга киритилган иштирокчи автоматик равишда ундан чиқариб ташланади.


81. Агар ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи инвестиция мажбуриятлари билан сотилган тақдирда, ер участкаларини, шу жумладан унда қурилган бино ва иншоотларни инвестиция мажбуриятлари бажарилгунига қадар бегоналаштириш, гаровга қўйиш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этилишига йўл қўйилмайди.


82. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


83. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


84. Аукцион пайтида мол молкни савдодан ечиш бўйича билдиришнома операторга келиб тушганлиги муносабати билан юзага келган ва лот билан боғлиқ бўлган масалалар ҳамда низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатларини ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилганлиги ҳолатини ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади.






Низомга

ИЛОВА



Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга

ошириш учун ер участкаларини онлайн-аукцион

орқали доимий фойдаланишга бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. "YERELEKTRON" ААТга бўш турган ер участкаларини

жойлаштириш тартиб-таомиллари

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" органлари деб аталади)


Ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш турган ер участкаларини "YERELEKTRON" ААТга мустақил равишда жойлаштиради.


Ҳар ойнинг

5 ва 20 санасида

Жисмоний ва юридик шахслар


Аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга бўш турган ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун "YERELEKTRON" ААТга жойлаштириш бўйича таклифлар киритади.


Хоҳишига

кўра

II. "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда

амалга ошириладиган тартиб-таомиллар

2-босқич

"Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари


1. Таклиф этилган ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқилади ҳамда тегишли материаллар тайёрланади.


2. Таклиф этилган ер участкасини "YERELEKTRON" ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади.


5 иш куни

ичида


3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда Қурилиш органлари деб аталади)


1. Ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ушбу ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини аниқлайди.

Зарур ҳолларда уларни:

а) тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш;

б) ёнғин хавфсизлиги;

в) йўл ҳаракати хавфсизлиги;

г) шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, аҳоли пунктлари ва шаҳарлараро ҳудудларни ҳудудий ривожлантириш истиқболлари талабларга мувофиқлигини келишиб беради.


2. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради.


3. Электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш учун сўров юборади.


5 иш куни

ичида

1. Ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар.


2. Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.


3. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари.


4. Ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари.


Ер участкасида қурилишига рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини келишади ёки келишишни рад этади.

Сўров келиб тушган кундан бошлаб навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади.


3 иш куни

ичида*



5 иш куни ичида*


4-босқич

1. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари.


Бўш турган ер участкаси бўйича хулоса беради.

5 иш куни

ичида

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари.

Ер участкасини танлаш материалларини келишади ёки келишишни рад этади.

5-босқич

Муҳандислик-

коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар


Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар ишлаб чиқади ва қурилиш органларига юборади.


3 иш куни ичида*

6-босқич

Қурилиш органлари


1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқади ва материалларни электрон шаклда "YERELEKTRON" ААТга киритади.


2. Ер участкасини танлаш материаллари автоматик режимда "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


3 иш куни

ичида

7-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


1. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишилган ҳолда ер участкасига инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилайди.


2. Инвестиция киритиш мажбуриятлари тўғрисидаги шартномасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.



5 иш куни

ичида

"Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари


3. Ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга чиқариш учун қўшимча қарор қабул қилинмасдан автоматик равишда юборилади.


Изоҳ. *) Ушбу муддатлар материалларни келишиш муддатларига кирмайди.

III. Аукцион ўтказишда савдо майдончаси орқали электрон

шаклда амалга ошириладиган тартиб-таомиллари


8-босқич

Оператор

Савдо майдончасида аукцион ўтказилиши бўйича хабарнома жойлаштиради.

1 иш куни ичида

9-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

1. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юборади ва закалат киритади.



15 кун ичида

2. Аукционда иштирок этади.

Аукцион ўтказиладиган куни соат 9:00 дан 18:00 гача, айрим ҳолларда 21:00 гача

10-босқич

Аукцион ғолиби

1. Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ошмаса тўлов тўлиқ амалга оширилади.


5 иш кун ичида

2. Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ошса:

а) аукцион давомида белгиланган кийматнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўловини амалга оширади;

б) қийматнинг қолган қисмини тўлиқ тўлайди.

5 банк иш куни ичида


30 календарь кун ичида

11-босқич

Оператор

1. QR-кодини қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради.


2. Баённомани ғолибнинг шахсий кабинетига "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар)даги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли филиалига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


3. Аукцион натижалари тўғрисида хабар эълон қилади.


4. Келиб тушган пул маблағларини тақсимлайди.

1 кун ичида

12-босқич

"Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва аукцион ғолибига Давлат реестридан электрон кўчирма юборади.

2 иш куни ичида

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлайди ва уни аукцион ғолибига беради.

5 иш куни ичида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 декабрь