язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нашриёт матбаа фаолияти/ Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 19.12.2019 й. 1017-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 декабрдаги

1017-сон қарорига

2-ИЛОВА



Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Матбаа корхонаси алоҳида юридик шахс сифатида ёки мавжуд юридик шахснинг таркибий тузилмаси сифатида ташкил этилиши мумкин.

Жисмоний шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.


2. Матбаа фаолияти босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш, чоп этиш, муқовалаш ва чоп этишдан кейинги жараёнларидир. Мазкур жараёнларнинг барчаси ёки алоҳида жараёни ҳам матбаа фаолияти ҳисобланади.

Матбаа фаолияти қуйидаги жараёнлардан иборат:


1) босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш - чоп этишгача бўлган жараён бўлиб, матн ва тасвирлар асосида офсет, трафарет ёки шойитрафарет, флексо, юқори босма, чуқур босма, термо босма ва тампо босма усулларида чоп этиш учун босма қолипларни тайёрлаш;


2) чоп этиш усуллари:


офсет усулида чоп этиш - матбаа фаолиятида асосан кўп ададли (тираж) матбаа маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиладиган жараён бўлиб, матн ва тасвирларни фото қолиплардан қоғозга ўтказиб чоп этиш усули;


флексо усулида чоп этиш - фотополимер хом ашё ёки юмшоқ резинадан рельефли чоп этиш қолипи ва суюқ бўёқлар билан чоп этиш усули бўлиб, қоғоз, полиэтилен ва шу турдаги бошқа материалларга матн ва тасвирларни тушириш жараёни;


босма қолипларсиз чоп этиш - рақамли чоп этиш технологиялари ёрдамида матн ва тасвирларни қоғоз, полиэтилен ва бошқа материалларга чоп этиш усули;


трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш - фотомеханик усулда ёки қўлда тайёрланган трафаретдан турли материалларга ёки тайёр саноат маҳсулотларига матн ёки тасвирларни аксини тушириш;


брайл усулида чоп этиш - олти нуқта комбинациясига асосланган бўртма нуқта ҳамда бўртма рельеф асосида кўзи ожизлар учун матн ва тасвирларни чоп этиш усули;


тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш - тайёр саноат маҳсулотлари ва материалларга матн ва тасвирни қиздириш ёки эластик босма элемент (тампон) орқали босиш;


3) чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалаш - буклаш ва саралаш, тикиш, кесиш ва шакл бериб кесиш, елимлаш, ламинациялаш, лаклаш, муқовани тайёрлаш, муқовалаш ва бошқа жараёнлар.

Ушбу Регамент нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.


4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



II БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси сўровномага илова қилинади.


8. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.


10. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


11. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


13. Ваколатли орган 10 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган матбаа фаолиятини амалга ошириш учун ариза берувчини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки рўйхатдан ўтказишни рад этади.


14. Давлат рўйхатидан ўтказишда ваколатли орган давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорини юборади.


15. Ариза берувчи хабарнома ва матбаа фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида хабарномада белгиланган миқдорда, мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ давлат божини тўлайди.

Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун давлат божи ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


16. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади.

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

60 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;

20 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисоб рақамига;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига;

20 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Матбаа фаолиятини амалга оширишни қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.


17. Тўлов амалга оширилганидан сўнг, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани 10 дақиқа мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) ариза берувчига юборади.


18. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома беш йил муддатга берилади.


19. Матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

шу номдаги матбаа корхонаси аввал рўйхатга олинганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

Матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.


20. Матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази билдиришнома келиб тушган куни ариза берувчига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


21. Давлат хизматлари маркази белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг гувоҳномани тизимдан автоматик равишда қоғоз шаклида чоп этиш имконияти мавжуд бўлади ва 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига асосан гувоҳномани электрон кўринишда ёки қоғоз шаклида ариза берувчига беради.

Электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, гувоҳнома ариза берувчига тўлов амалга оширилганидан сўнг ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.


22. Матбаа фаолиятини қайта рўйхатдан ўтказиш матбаа фаолияти рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилмаган матбаа фаолиятининг бошқа турларини амалга оширишни истаса, матбаа корхонасининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзилига ўзгартириш киритилса, ўзгартиришлардан кейин бир ҳафта муддатда ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли сўровномани тўлдириши керак.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда, унинг муддати матбаа фаолиятини амалга оширадиган юридик шахснинг сўровномасига кўра узайтирилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги сўровнома мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашига қадар, ўн кун ичида топширилиши лозим.

Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ваколатли орган томонидан 1 иш куни мобайнида тегишли ушбу Регламентга асосан амалга оширилади.


23. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида"ги Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



III БОБ. ДАВЛАТ РЕЕСТРИ


24. Давлат реестри ваколатли орган томонидан юритилади.

Давлат реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, телефони;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами;

матбаа корхонасининг фаолият турлари тўғрисидаги маълумотлар;

гувоҳномани қайта расмийлаштириш, уни тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклашнинг асослари ва санаси;

гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

гувоҳномани бекор қилишнинг асослари ва санаси.


25. Матбаа фаолиятини амалга оширадиган корхоналар тўғрисидаги очиқ маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида юридик шахслар ва фуқароларнинг танишиши учун жойлаштирилади.



IV БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


27. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


28. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


29. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Матбаа фаолиятини амалга

ошириш учун рухсат бериш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда



 

2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.


1. 10 дақиқа мобайнида


2. Автоматик тарзда



 

3-босқич


Ваколатли орган

1. Ариза берувчига рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш.


2. Ваколатли орган Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарномани юбориш.


1. 10 кун мобайнида



2. 3 иш куни мобайнида



 

4-босқич


Давлат хизматлари маркази

Хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.


Қарор қабул

қилингандан сўнг



 

5-босқич


Ариза берувчи

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини амалга ошириш.


3 иш куни мобайнида



 

6-босқич


Ваколатли орган

Давлат божи тўланганидан сўнг гувоҳномани ваколатли орган, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


10 дақиқа мобайнида



 

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази гувоҳномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Гувоҳнома тушган куни





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(сана)

(рақам)

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА


I. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

     

1. Юридик шахснинг номи:


2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. фаолиятини амалга ошириш жойи:


5. почта манзили:


6. электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


7. телефон рақами:


8. банк муассасасининг номи:


9. банкдаги ҳисоб рақами:


10. Мурожаатнинг мақсади:

q Янги гувоҳномани олиш

q Гувоҳномани қайта расмийлаштириш

II. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф. И. О.:


2. Паспорт маълумотлари (серия ва рақам):


3. СТИР:


4. ЖШ ШИР:


5. яшаш манзили:


6. телефон рақами:


7. электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


8. Мурожаатнинг мақсади:

q Янги гувоҳномани олиш

q Гувоҳномани қайта расмийлаштириш

9. Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, унинг Ф. И. О., паспорт маълумотлари ва тегишли тартибда берилган ишончнома мавжудлиги:


 

III. Матбаа корхоналари тўғрисида маълумот:

     

1. Матбаа фаолиятининг тури:


2. Матбаа корхонасининг (муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номи:


3. Матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили ва мулоқот телефонлари:


4. Матбаа ускуналарининг тури, номи ва миқдори:


Ариза берувчининг электрон

рақамли имзоси


Имзо: _________________





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун

рухсат бериш учун давлат божи ставкалари

Т/р

Матбаа фаолияти тури

Давлат божи ставкаси

1.

Босма нашрларни босиш: а) йиллик иш ҳажми 2 млн босма табоққача бўлган корхоналар;

10 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

б) йиллик иш ҳажми 2 млн босма табоқдан ортиқ бўлган корхоналар

25 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

2.

Босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш

2,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

3.

Муҳр ва штамплар тайёрлаш. Босма маҳсулотларини муқовалаш.

5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

4.

Матбаа корхоналари чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган ёки корхонага Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари муассис (ҳаммуассис) бўлса

500 АҚШ доллари миқдорида

(Марказий банк курси бўйича сўмда

амалга оширилади)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 декабрь