Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Мол-мулк инвентаризацияси /

Инвентарлаш ўтказиш қоидалари (СБХ, 52-сон 2019 йил 24 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ИНВЕНТАРЛАШ ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИ


Ҳисоб ва ҳисобот қоғозда тўғри бўлиши мумкин, бироқ уларнинг ишончлилиги фақат инвентарлаш ўтказиш орқали аниқланади. Экспертларимиз берган тавсиялар инвентарлашни ташкиллаштиришнинг асосий жиҳатларини ёдга солишга, эҳтимолий хатоларнинг олдини олишга ёки тузатишга ёрдам беради.


Ҳар йил бухгалтерлар йиллик ҳисоботга тайёрланишда барча ҳисобварақ-фактуралар келиб тушган-тушмаганини, аванс ҳисоботларининг барчаси расмийлаштирилганини ва бошқа ҳужжатларни текшириб чиқадилар. Шундай вақтда уларда қуйидаги саволлар юзага келади:

q корхона томонидан асосий воситалар ҳар йили инвентарлашдан ўтказилиши зарурми?

q товарлар, хом ашё, тайёр маҳсулотлар инвентарлашдан қандай даврийликда ўтказилади?

q етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ноаниқ суммалар мавжуд бўлмаса, ҳисоб-китоблар бўйича инвентарлашни ўтказишнинг нима кераги бор?

q инвентарлашни ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзимиз ҳал қилсак бўладими?

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар бир корхона инвентарлаш ўтказиш тартибини ўзи ишлаб чиқади. Уни корхонанинг ҳисоб сиёсатида тасдиқлаш лозим. Бунда ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак.

Инвентарлаш ўтказишнинг асосий қоидаларини кўриб чиқамиз.



I. Нималар инвентарлашдан ўтказилади?


Қуйидагилар инвентарлашдан ўтказилиши лозим (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган 19-БҲМС): 

q хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки - ушбу мол-мулк жойлашган жойидан қатъи назар;

q барча турдаги молиявий мажбуриятлар;

q ишлаб чиқариш захиралари ва хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинадиган (масъул сақлашда бўлган, ижарага, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулклар;

q шунингдек, бирор-бир сабабларга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк.



II. Инвентарлаш қачон ўтказилади


Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:

1) йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ўтказилган мол-мулкдан ташқари, бошқа стандартлар талабларига мувофиқ даврийликни ҳисобга олган ҳолда (жадвалга қаранг). Ушбу талаб корхонанинг баланс моддалари актив ва мажбуриятларни синчиклаб инвентарлашдан ўтказишга асосланиши лозимлигидан келиб чиқади. Инвентарлаш ўтказиш миқдори ва натижалари, шунингдек улар ўтказилмаслиги сабаблари молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим (Қоидалар, 7-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган); 

2) мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда;

3) моддий жавобгар шахслар алмашганда;

4) ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни шикастлаш далиллари аниқланганда;

5) табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;

6) хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан.

Инвентарлаш ўтказиш даврийлиги қуйидагича бўлади:

Инвентарлаш объекти


Счёт рақами


Инвентарлаш даврийлиги


НҲҲ

Номи


Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган

рақами

санаси


Асосий воситалар


...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск