язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари/ Осиё/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2004 й. 333-сон "Япония билан ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2004 й.

N 333


ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Япония билан стратегик шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, икки томонлама парламент, таълим, илмий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан ҳамкорлик масалалари бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини ва ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Японияда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қўмитаси ташкил этилганлиги, унинг таркибига Япония парламенти, Ҳукумати, ишбилармон доиралари вакиллари, таниқли фан, таълим ва маданият арбоблари киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, жамоат ташкилотларининг 1-иловага мувофиқ таркибда Япония билан ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан стратегик шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга йўналтирилган фаолияти мувофиқлаштирилишини ва ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;

иккала давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мунтазам назоратни ташкил этиш;

иккала мамлакатнинг қонунчилик органлари, Ҳукуматга қарашли, Ҳукуматга қарашли бўлмаган, жамоат ва гуманитар ташкилотлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш;

республикада таркибий ўзгартиришларни жадаллаштиришга кўмаклашиш учун замонавий технологияларни ва Япония инвестицияларини жалб этишга йўналтирилган иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

таълим, фан ва маданият соҳаларида ўзаро айирбошлашларни, шаҳарлар, ви лоятлар, префектуралар, маҳаллий ҳокимият органлари даражасида ҳамкорликни кенгайтириш.

Қўшма мажлисларда 3-иловага мувофиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш Қўмитанинг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин.


5. Япония билан ҳамкорлик қўмитасининг котибияти функциялари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бошқармасига юклансин.


6. Япония томонининг Ҳамкорлик қўмиталарининг қўшма мажлисларини ҳар йили навбати билан Япония ва Ўзбекистонда ўтказиш ҳамда биринчи қўшма мажлисни 2004 йил июль ойида Токио шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


7. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси ҳузурида Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин, Қўмита тадбирларини, шу жумладан унинг Япониянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қўмитаси билан қўшма мажлисларини, кўргазмалар ва семинарларни, қўшма ахборотларни нашр этиш, таълим, фан ва маданият соҳасидаги айирбошлашларни ҳамда бошқа қўшма тадбирларни молиялаштириш унинг асосий вазифаси этиб белгилансин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон ва Япония юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий ҳомийлик бадаллари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг молиявий манбалари ҳисобланади;

9. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси (Р.С. Азимов):

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Япония билан ҳамкорлик қўмитаси ҳузуридаги Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг устави ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини, Жамғарманинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шу жумладан Япония жамоатчилигини Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида хабардор қилиш, кўргазмалар, семинарлар ҳамда иккала мамлакатнинг Ҳукуматга қарашли ташкилотларини, жамоат ташкилотларини, ишбилармон ва илмий доираларини жалб қилган ҳолда бошқа тадбирларни ўтказиш масалаларида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония қўмитаси билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Япония билан ҳамкорлик дастурларини амалга оширишда қатнашаётган бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Қўмита фаолиятига кўмаклашсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 июлдаги

333-сон қарорига

1-ИЛОВА



Япония билан ҳамкорлик қўмитаси

ТАРКИБИ

1.

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири, Қўмита раиси


2.

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори


3.

Ҳусанов Ж.Ҳ.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари


4.

Аҳлиддинов Р.Ш.

-

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


5.

Ашрафхонов Б.Б.

-

Молия вазирининг ўринбосари


6.

Қурбонов Б.Т.

-

Маданият ишлари вазирининг ўринбосари, Тошкент давлат консерваториясининг ректори


7.

Полвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


8.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

“Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


9.

Баҳромов А.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси


10.

Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси


11.

Тўхтаев А.Х.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


12.

Мирхўжаев З.С.


-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси


13.

Жўраев Ш.Ж.

-

"Асака" банки бошқаруви раиси


14.

Рўзиев Ф.Қ.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


15.

Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


16.

Йўлдошев Б.С.

-

Фанлар академияси президенти


17.

Қўзиев Т.К.

-

Бадиий академия раиси


18.

Ғуломов Ш.Х.

-

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси


19.

Исломхўжаев Х.С.


-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари


20.

Ёқубов Б.Р.

-

А.Навоий номидаги Давлат академик Катта театри директори


21.

Мажитов Ш.Х.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари - бош менежери


22.

Носиров А.А.

-

Ташқи ишлар вазирлиги Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бошқармасининг иккинчи котиби, Қўмитанинг масъул котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 июлдаги

333-сон қарорига

3-ИЛОВА



Япония кредитлари ва инвестициялари ҳисобига

амалга ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳанинг номи


Лойи-

ҳанинг умумий

қиймати

млн АҚШ

доллари


JBIC молиялаштириши

бўйича таклифлар


Қўшма молиялаштириш


Вазирлик ва

идора - масъул

ижрочи


Суммаси,

млн АҚШ

доллари


Маблағлардан мақсадли

фойдаланиш


Суммаси,

млн АҚШ

доллари


Молиялаштириш

манбаи


1. Энергетика соҳаси

1.

Тошкент иссиқлик электр марказини замонавийлаштириш


115

98,5

2 та газ турбинаси қурилмасини сотиб олиш, магистраль иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ва иссиқлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш


16,5

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўз маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2.

Навоий иссиқлик электрстанциясини реконструкция қилиш


232

29,3

Қуввати 346 МВт бўлган буғ газ қурилмасини, асбоб-ускуналар ва материалларни ўрнатиш

32

"Ўзбекэнерго" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекэнерго" ДАК

170,7

ХМИ кредитлари


3.

Мубарак иссиқлик электр марказини реконструкция қилиш


103,2

50

Қуввати 55 МВт бўлган 2 та газ турбинаси қурилмасини, асбоб-ускуналар ва материалларни ўрнатиш


8,2

Қурилиш-монтаж ишлари учун Ўзбекистон томонининг маблағлари


"Ўзбекэнерго" ДАК

45

ХМИ кредитлари


2. Инфратузилма лойиҳалари

4.

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг узунлиги 108,7 км бўлган тоғли участкасини қуриш


447,1

156

Поездлар ҳаракатини автоматик равишда бошқариш ва алоқа тизимларини ўрнатиш, мавжуд электр узатиш линияларини замонавийлаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун махсус техника (экскаваторлар, бульдозерлар, темир йўл изларини ётқизиш машиналари ва бошқалар) сотиб олиш


291,1

Давлат бюджети ва "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК

5.

Тепловоз таъмирлаш заводини замонавийлаштириш


71,5

54,4

Асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар ўрнатиш


17,1

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК

6.

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳудудларини боғловчи темир йўл тармоқларини ривожлантириш ва ободонлаштириш


20

10

Темир йўл изларини ётқизиш машиналари ва бошқа қурилиш асбоб-ускуналари сотиб олиш ҳисобига Термиз, Ғалаба темир йўл станцияларини ва Амударё устидаги кўприкни реконструкция қилиш


9

Асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларга Ислом тараққиёт банкининг имтиёзли кредити


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК

1

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг ўз маблағлари


7.

Самарқанд шаҳри аэропортининг юк терминалини қуриш

15

12

Самарқанд аэропорти орқали трансконтиненталь юк ташишни ташкил этиш

3

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

3. Нефть ва газ соҳаси

8.

Ўзбекистондаги магистраль газ қувурлари тизимини замонавийлаштириш


100

50

Тиргакли-тўғрилайдиган арматуралар ва компрессорларга бутловчи қисмлар сотиб олиш


50

ХМИ кредитлари

"Ўзбек-нефтегаз" МХК


4. Енгил саноат

9.

"Бурсель-Боғот - текстиль" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш


54,5

39,9

5,1 минг тонна ип калаваси, 6 минг тонна трикотаж полотна ва 4,21 млн дона чойшаблар тўпламини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 5,7 минг тонна ҳажмидаги пахта толасини чуқур қайта ишлаш бўйича комплекс ишлаб чиқаришни яратиш


12,2

Хорижий ҳамкорнинг маблағлари


"Ўзбекенгил-саноат" ДАК

2,13

"Ўзбекенгилсаноат" компаниясининг ўз маблағлари


10.

Ўзбекистон-Германия "ҚўқонХоф-Тўқимачи" қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш


80,2

49,8

12 минг тонна ип калава, 3,5 минг тонна трикотаж полотна ва 10 млн дона тикув ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 14,5 минг тонна ҳажмидаги пахта толасини чуқур қайта ишлаш бўйича комплекс ишлаб чиқаришни яратиш


12,3

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун "Ўзбекенгил-саноат" компаниясининг ўз маблағлари


"Ўзбекенгил-саноат" ДАК

18,1

Хорижий ҳамкорларнинг устав сармоясига қўйиладиган маблағлари


5. Кимё саноати

11.

Самарқанд кимё заводини реконструкция қилиш


37

33

Самарқанд кимё заводида йилига 270 минг тонна миқдорида фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


4

"Ўзкимёсаноат" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзкимё-саноат" ДАК


6. Электротехника саноати

12.

Сигнализация тизимларини, саноат кондиционерлари ва бошқа электрон техника ишлаб чиқариш


8

5

Мис хом ашёси базасида автомобилларга электр кабеллар, кондиционерлар, газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича ноу-хау, асбоб-ускуналар ва технологиялар сотиб олиш


3

Инвестор

("Язаки корпорейшн" компанияси)нинг маблағлари, шунингдек Олмалиқ КМК ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг ўз маблағлари


ТИАА, ОКМК, "Ўзэлтех-саноат" уюшмаси


13.

Қуёш батареялари ва бошқа юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш


7

5

Қуёш батареялари ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ноу-хау, асбоб-ускуналар ва технологиялар сотиб олиш


2

Инвестор

("Язаки корпорейшн" компанияси)нинг маблағлари, шунингдек "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг ўз маблағлари


ТИАА, "Ўзэлтех-саноат" уюшмаси


ЖАМИ


592,9




Изоҳ. Ушбу рўйхатга ваколатли экспертиза органлари билан келишган ҳолда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш бўйича тасдиқланган дастурларни ҳисобга оган ҳолда келишилган устувор лойиҳалар киритилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 323-модда.