Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ ставкалари / 2020 йил учун солиқ ставкалари (ЎзР 09.12.2019 й. ЎРҚ-589-сон Қонуни) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2019 й. ПҚ-4555-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2019 й.

N ПҚ-4555



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "2020 ЙИЛ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг масъулиятини янада ошириш, маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эркинлигини таъминлашга қаратилган янги бюджет тизими жорий этилмоқда.

Илк бор, "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан республика бюджети харажатлари вазирлик ва идоралар кесимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан, маҳаллий бюджетлар харажатлари эса халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган ҳамда тўлиқ маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириладиган даромад турлари кенгайтирилди.

2020 йилдан бошлаб барча давлат мақсадли жамғармалари ва четдан жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган давлат харажатлари консолидациялашган давлат бюджетида акс эттирилиб, бюджет қамрови ва очиқлиги даражаси кучайтирилди. Халқаро стандартларга мувофиқ умумий фискал балансининг ҳисобини юритиш йўлга қўйилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни ортиқча ундирганлик учун давлат солиқ хизмати органларининг жавобгарлиги кучайтирилди, замонавий усулларни қўллаган ҳолда хорижий амалиётда синалган солиқ назорати шакллари жорий этилди, шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари соддалаштирилди.

Ўз навбатида, амалга оширилаётган ислоҳотлар вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни, давлат дастурлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштиришни талаб этади.

Давлат молиясини тизими ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари бажарилишида манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек, "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2020-2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги "натижага йўналтирилган бюджет" тизимини жорий этиш;

макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;

бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;

фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;

бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш;

бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш;

бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда халқаро молиявий институтларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда 2020-2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


2. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджет-молия соҳасидаги асосий вазифаси этиб белгилансин:

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд захираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тегишли бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини кучайтириш;

биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар) харажатларни ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни, биринчи навбатда, олдинги йиллардан ўтувчи объектларни ишга туширишга йўналтириш;

Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарз маблағларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг долзарб чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш орқали натижадорликни таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йилда:

консолидациялашган бюджет дефицитини ялпи ички маҳсулотнинг 0,5 фоизидан ошмаслигини;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромад ва харажатлари баланслаштирилган ҳолда ижро этилишини;

Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 4 млрд АҚШ долларидан ошмаслигини;

Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариладиган ташқи қарзни ўзлаштиришнинг чекланган ҳажми 1,5 млрд АҚШ долларидан ошмаслигини таъминласин.


4. Белгилансинки, давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳа ва дастурларнинг натижадорлигини баҳолаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

якунланган лойиҳа ва дастурларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси аудитдан ўтказиб, аудит натижалари бўйича ахборотни ҳар чорак якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига юборади;

тегишли вазирлик ва идоралар якунланган лойиҳа ва дастурлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталарига 3 ой ичида тақдимотлар ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги лойиҳа ва дастурларнинг ишлаб чиқилиши, танлаб олиниши, мониторинги ва аудит натижаларига оид маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва веб-сайтларда жойлаштирилишини таъминлайди.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:

ходимлар умумий чекланган сони доирасида бошқарув ходимларининг сони 4 та штат бирлигидан иборат давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурларни аудит қилиш секторини ташкил этсин;

уч ой муддатда давлат қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ва дастурларни баҳолаш ва аудитдан ўтказиш ҳамда уларни хатарлар бўйича гуруҳлаштириш масалаларини ўз ичига олувчи тартибни тасдиқласин.


6. 2020 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги:

мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан барча зарур чораларни кўрсин;

икки ҳафта муддатда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун ва моҳиятини солиқ тўловчиларга тушунтириш ҳамда амалиётга жорий қилишни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва амалга оширсин.


9. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан қўшилган қиймати солиғининг салбий суммасини солиқ тўловчининг аризасига кўра қоплаш тартиби 2020 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда электрон ҳисобварақ-фактура тизими операторлари сонини кўпайтириш ҳамда операторлар билан ҳамкорликда 2020 йил 1 апрелгача электрон ҳисобварақ-фактуралар алмашиш тизимини тўлақонли жорий қилиш чораларини кўрсин;

электрон ҳисобварақ-фактуралар юритишга ўтган солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботларини топшириш тартибини соддалаштириш, шунингдек, электрон

...
Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск