Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 2-сон 2020 йил 14 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ


(2019 йил бўйича ҳисобот топширувчи бухгалтерлар учун)



КИМ ТЎЛАЙДИ


Қуйидагилар ягона ижтимоий тўловни (ЯИТ) тўловчилар ҳисобланади:

q ходимларга даромадлар тўловчи иш берувчилар;

q жисмоний шахсларга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажарганлик (хизматлар кўрсатганлик) учун ҳақ тўловчи буюртмачилар.

Қуйидагилар иш берувчилар ва буюртмачилар бўлиши мумкин:

q резидент, яъни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар;

q Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса, ваколатхоналар ва филиаллар орқали амалга оширувчи норезидентлар.


ВАЗИЯТ. Тадбиркорлик билан шуғулланмайдиган Ўзбекистондаги хорижий компания ваколатхонасининг ЯИТ тўлаш мажбурияти

Ўзбекистонда фаолиятни ваколатхона орқали амалга оширувчи норезидентлар жисмоний шахсларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича ЯИТни тўловчилар ҳисобланади.


Бундан ташқари, қуйидаги жисмоний шахслар ЯИТни тўловчилар ҳисобланади:

q якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва улар томонидан ёлланган ходимлар. Иккаласи мажбурий тартибда ЯИТ тўлайди. Бунда ходимлар учун ЯИТ тўлаш мажбурияти улар билан меҳнат шартномасини тузган ЯТТ зиммасига юклатилган;

q юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик иштирокчилари. Бунда иштирокчилардан бири ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак;

q деҳқон хўжаликларининг аъзолари: хўжалик раҳбари - мажбурий тартибда, хўжаликнинг бошқа аъзолари - ихтиёрий асосда.


2019 йил 1 январдан якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият ЯИТ тўланган тақдирда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддаси "г" банди).



КОРХОНА ЯИТНИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШИ ЛОЗИМ


ЯИТ солиш объекти


Қуйидаги жисмоний шахсларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий суммаси (Солиқ кодексининг 172-моддаси) ЯИТ солиш объекти ҳисобланади:

q иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган, яъни меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишлаётган;

q ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ. Якка тартибдаги меҳ

...
Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск