Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 3-сон 2020 йил 21 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ


Навбатдаги ҳисобот даври якунига етди. Бухгалтерлар 2019 йилги солиқ ҳисоботини тайёрлашга киришдилар. Экспертларнинг тавсиялари ўтган йили ягона солиқ тўловининг ҳисоби тўғри юритилганини яна бир бор текширишда ёрдам бериб, турли вазиятларда уни ҳисоб-китоб қилишга оид жиҳатларни эслатади.



ТЎЛОВЧИЛАР


Ягона солиқ тўловини тўловчилар ҳисобланган юридик шахслар иккита ҳолатда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишлари мумкин: ўз хоҳишларига кўра ихтиёрий равишда ва талабларга мувофиқ келмаганда ёки қонунда белгиланган, ЯСТни тўлаш ҳуқуқини берадиган шартларни бажармаганда мажбурий тартибда.



Ўз ихтиёрига кўра


Қуйидаги ҳолларда ЯСТни тўлашни танлашингиз мумкин бўлган (Солиқ кодексининг 350-моддаси *):

q солиқ даврида (календарь йилда) олган ялпи тушумингиз 1 млрд сўмдан ошмаган корхона ҳисобланган бўлсангиз;

q солиқ даврида тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларингиз 1 млрд сўмдан ошмаган нотижорат ташкилоти ҳисобланган бўлсангиз.



Танлаш ҳуқуқисиз


Қуйидаги ҳолларда солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқисиз ЯСТни тўлашга мажбурсиз:

q оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган ишончли шахс - якка тартибдаги тадбиркор ҳисоблансангиз. Бунда солиқ даврида оддий ширкат фаолиятидан олган ялпи тушумингиз 1 млрд сўмдан ошмаган бўлиши керак;

q солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олган тушумингиз 100 млн сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркор ҳисоблансангиз;

q солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олган тушумингиз 1 млрд сўмдан ошмаган:

q мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи;

q Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига (http://www.e-tijorat.uz/ru/organizations) киритилган якка тартибдаги тадбиркор ҳисоблансангиз;

q солиқ даврида олган ялпи тушумингиз 1 млрд сўмдан ошмаган оилавий корхона ҳисоблансангиз.


Ялпи тушум қуйидагиларни қўшиш йўли билан аниқланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси):

q товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСни ва акциз солиғини чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушумни;

q бошқа даромадларни (Солиқ кодексининг 132-моддаси).

Воситачилик хизматларини кўрсатсангиз, ялпи тушумнинг чегаравий миқдорини кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммасидан эмас, балки товар айланмасидан (битим суммасидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаринг (Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-қисми).


МИСОЛ. Воситачининг ЯСТни тўлаш учун ялпи тушум миқдорини аниқлаши

Воситачи комитентнинг 1,2 млрд сўмлик товарларини реализация қилиб, бунинг учун 120 млн сўм воситачилик ҳақи олди. Унинг даромади (воситачилик ҳақи) 1 млрд сўмдан анча кам бўлса ҳам, ЯСТни тўлашга ҳақли эмас. Бунда асосийси - товар айланмаси суммаси (битим суммаси). У эса 1,2 млрд сўмни ташкил этади, бу белгиланган лимитдан 200 млн сўм ортиқ.



Тушумдан қатъи назар ЯСТни тўлашга ҳақли эмас


Қуйидаги ҳолларда ЯСТни тўлай олмайсиз (Солиқ кодексининг 350-моддаси 3-қисми):

q акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарсангиз;

q ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олсангиз;

q акциз солиғига тортиладиган мобиль алоқа хизматлари кўрсатсангиз;

q ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолият доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирсангиз ва уни қайта ишласангиз. Бошқа фаолият доирасида ялпи тушумнинг 1 млрд сўмлик чегаравий миқдорига риоя этган ҳолда ЯСТни тўлашингиз мумкин;

q маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиси бўлсангиз.



Қандай қилиб ЯСТ тўловчиси бўлиш мумкин


Янги тузилаётган корхона давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида ЯСТни тўлаш тартибини танлаши керак. Шунда фаолият юрита бошлаган кундан эътиборан ЯСТ тўловчиси ҳисобланади.


Рўйхатдан ўтказиш чоғида ЯСТни тўламоқчи эканлигингизни кўрсатмасангиз, ўз-ўзидан умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланасиз.


ВАЗИЯТ. Корхона давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида ЯСТни тўламоқчи эканлигини кўрсатмаган

Янги чакана савдо корхонаси 2019 йил август ойида рўйхатдан ўтказилган. Директор давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида корхона

...
Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск