Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш қоидалари (НМ, 4-сон 2020 йил 28 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*



ЯСТни ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ЧОҒИДА БОШҚА

ДАРОМАДЛАР ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ


Бошқа даромадларни олиш товарларни, ишларни ва хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ эмас. Улар корхонанинг хўжалик фаолияти жараёнида юзага келади ва, айтиш мумкинки, "қўшимча" ёки "иккинчи даражали" ҳисобланади.


Бошқа даромадлар рўйхати Солиқ кодексининг** 132-моддасида келтирилган. Бироқ у ёпиқ эмас. Бу Солиқ кодексида қайд этилмаган, шунга қарамай улар сирасига кирадиган бошқа даромадларнинг ўзга турлари ҳам борлигини англатади.

Бундай даромадларингиз мавжуд бўлса, уларни ялпи тушум таркибига киритишингиз ва ЯСТ солишингиз керак эди.


Муайян шароитларда бошқа даромадлар рўйхатидаги айрим даромадлар реализация қилишдан олинадиган даромадларга айланади. Бундай даромадларга қуйидагилар киради (Солиқ кодексининг 130-моддаси):

q фоизлар;

q роялти;

q мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;

q талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар.

Уларнинг жами суммаси товарларни, ишларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ошганда уларни реализация қилишдан олинган даромадлар сифатида тан олишингиз керак эди. Мазкур норма нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Улар ушбу даромадларга доим бошқа даромадлар сифатида қарайдилар.



Мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган

даромад қандай аниқланади


Одатда, даромадларнинг ушбу тури асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ.


Асосий воситалар (АВ) - корхона томонидан узоқ муддат давомида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий мақсадда фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар. Асосий воситаларга, мисол учун, ер, бинолар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, қиммат офис техникаси ва ҳ.к. киради.


Асосий воситалар қиймати тасдиқловчи ҳужжатлар асосида корхона балансидан қуйидагилар натижасида чиқарилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 51-банди):

q тугатилганда (асосий воситаларни тугатиш тўғрисида далолатнома (АВ-4-сон шакл), ш.ж. транспорт воситалари бўйича (АВ-4а-сон шакл));

q реализация қилинганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

q айирбошланганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

q бепул топширилганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

q бошқа компаниянинг устав капиталига берилганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

q узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилганда (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўловчилар учун қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ҳам);

q камомад ёки йўқотишлар аниқланганда (инвентарлаш далолатномаси);

q муассисга муассислар таркибидан чиққанда берилганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси).

Чиқиб кетишдан олинадиган фойда АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир (Солиқ кодексининг 133-моддаси). Уни қуйидагича аниқлашингиз керак эди: чиқиб кетишдан олинган даромаддан АВнинг қолдиқ (баланс) қиймати, билвосита солиқлар ва чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатларни чегириш. Чиқиб кетаётган мол-мулк илгари қайта баҳоланган бўлса, қайта баҳолаш сальдоси ҳам даромад таркибига киритилади (5-сон БҲМСнинг 53-банди).

АВ чиқиб кетишидан олинган фойда

...
Время: 0.0421
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск