Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 5-сон 2020 йил 4 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*


ЯСТ СУММАСИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ


Ҳисобот давридаги ЯСТ суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун:

1) солиқ солинадиган базани аниқланг;

2) уни солиқ ставкасига кўпайтиринг.

Солиқ солинадиган база

=

Реализация қилишдан тушган тушум

+

Бошқа даромадлар

-

Чегирмалар ва камайтиришлар (СК 356-м.)


ЯСТ суммаси


=

Солиқ солинадиган база

х

Солиқ ставкаси

ЯСТ ставкалари фаолият турлари бўйича тақсимланган (2019 йил учун - 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 7-иловада).


МИСОЛ. Улгуржи савдо корхонасининг ЯСТни ҳисоб-китоб қилиши

Улгуржи савдо корхонаси 150 000 минг сўмлик товар туркумини реализация қилган. 2019 йил 3 март куни харидордан 15%лик олдиндан тўлов (22 500 минг сўм) олинган. 5 март куни товар харидорга юклаб жўнатилган, 7 март куни эса у етказиб берувчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилган. Бу I чоракда ягона битим бўлган, дейлик.

2019 йилда улгуржи савдо корхоналари учун ЯСТ ставкаси товар оборотининг 4%и миқдорида белгиланган. Бинобарин, ЯСТ суммаси 6 000 минг сўмни ташкил этади ва март ойида - юклаб жўнатилган ойда ҳисобланиши керак эди.


Бир неча фаолият тури билан шуғулланган бўлсангиз, улар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ва ҳар бирига тегишли ставка бўйича солиқ солишингиз керак эди (Солиқ кодексининг** 353-моддаси). Бухгалтерия регистрларида қандай операция ва қандай даромадлар фаолиятнинг қайси турига кириши кўриниб туриши учун алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади.


ВАЗИЯТ. Корхона турли ставкалар бўйича ЯСТ солинадиган бир неча фаолият тури билан шуғулланади

ЯСТ тўловчи корхона қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланади:

q товар оборотига 4%лик ставка бўйича ЯСТ солинадиган чакана савдо;

q воситачилик ҳақига 25%лик ставка бўйича солиқ солинадиган воситачилик савдоси (воситачилик хизматлари);

q автомобилларни таъмирлаш хизматларини кўрсатиш - 4%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Корхона ҳар бир фаолият бўйича реализация қилишдан тушган тушумни алоҳида ҳисобга олиши ва унга ушбу фаолиятга мувофиқ келувчи ставка бўйича ЯСТ солиши керак эди.


Бошқа даромадларга асосий фаолият турига мувофиқ келувчи ЯСТ ставкаси бўйича солиқ солинган.

Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолият асосий фаолият тури ҳисобланган (Солиқ кодексининг 22-моддаси). ЯСТ ортиб борувчи якун билан ҳисоблангани сабабли бошқа даромадлар бўйича солиқ ставкасини аниқлаш учун асосий фаолият турини ҳам ортиб борувчи якун билан аниқлаш керак эди.


МИСОЛ. Бошқа даромадлар бўйича ЯСТ ставкасини аниқлаш

ЯСТ тўловчи корхона Тошкентда рўйхатдан ўтказилган, умумий овқатланиш, воситачилик ва чакана савдо билан шуғулланади. Бундан ташқари, ҳисобот даврида жойларни ижарага берган ва асосий воситани сотишдан даромад олган. 2019 йил 9 ойидаги фаолият кўрсаткичларидан келиб чиқиб, корхона ЯСТни қуйидагича ҳисоблаши керак эди:

Ҳисобот даври


Фаолият турлари бўйича тушум, минг сўмда

Асосий фаолият тури


Бошқа даромадлар бўйича ЯСТ ставкаси


умумий овқатланиш (ЯСТ ставкаси 8%)

воситачилик савдоси (ЯСТ ставкаси 25%)


чакана савдо (ЯСТ ставкаси 4%)


бошқа даромадлар


I чорак


50 000

20 000


60 000


3 000


...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск