ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари /

Давлат солиқ қўмитасининг 28.01.2020 й. 2020-03-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 24.02.2020 й. 3221-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.02.2020 й.

N 3221




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.01.2020 й.

N 2020-03


ҚАРОРИ



Солиқ ҳисоботининг шаклларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги, "Давлат божи тўғрисида"ги ва "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги солиқ ва бошқа ҳисоботлар ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:

қўшилган қиймат солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;

акциз солиғи бўйича 2-иловага мувофиқ;

фойда солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича 4-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 5-иловага мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;

айланмадан олинадиган солиқ бўйича 9-иловага мувофиқ;

олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича 10-иловага мувофиқ;

давлат божи ва йиғимлар бўйича 11-иловага мувофиқ;

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича 13-иловага мувофиқ;

фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича 14-иловага мувофиқ;

маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида фаолият юритувчи корхоналар томонидан тақдим қилинадиган солиқ ҳисоботлари 15-иловага мувофиқ.

2. Белгилаб қўйилсинки, ўтган солиқ даври учун солиқ ҳисоботи айнан ўша солиқ даврида амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                    Б. Мусаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 март, 8-сон, 89-модда


















































Время: 0.1072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск