язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Туризм/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2004 й. 360-сон "Ўзбектуризм" Миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2004 й.

N 360



"ЎЗБЕКТУРИЗМ" МИЛЛИЙ

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва туризм соҳасида бошқарувнинг самарали тизимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш, туристик хизматлар инфратузилмаларини шакллантиришга кўмаклашиш;

туризмни ривожлантириш давлат дастурларини, туристларнинг муҳофаза қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш, туристик фаолиятни тармоқлараро ва минтақалараро мувофиқлаштириш;

туристик хизматларни сертификатлаштириш;

туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;

туризмни ривожлантириш соҳасига хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш, хорижий мамлакатлар, шунингдек хорижий компаниялар билан ҳамкорликнинг узоқ муддатли дастурларини ривожлантириш;

туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш, туризм тармоқ фанини ривожлантиришга кўмаклашиш.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбектуризм" миллий компаниясининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарат ходимларининг чекланган умумий сони 45 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 30 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

"Ўзбектуризм" миллий компанияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

"Ўзбектуризм" миллий компанияси минтақавий бўлимининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раисига зарурат бўлганда компания марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


3. 5-иловага мувофиқ меҳмонхона хўжалиги корхоналаридаги давлат улушлари профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга берилгунгача ёки тўлиқ сотилгунгача бўлган даврда уларни бошқариш ҳуқуқи "Ўзбектуризм" миллий компаниясида сақлаб қолинсин.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси "Отель Ўзбекистон" қўшма корхонасини хорижий компанияга ташқи менежмент асосида бошқарувга 2004 йил охиригача бериш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Белгилансинки, "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг марказий аппарати, минтақавий бўлимлари таъминоти харажатларини молиялаштириш лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларнинг кўриб чиқилганлиги, лицензияларнинг қайта расмийлаштирилганлиги ва лицензиялар дубликатлари берилганлиги учун йиғимдан, ўз хўжалик фаолиятидан тушумлар, бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларининг бир қисми ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

5. "Ўзбектуризм" миллий компанияси:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2004 йил 1 декабргача бўлган муддатда 2010 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

6. "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси Туристик йиғим ҳамда Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар, бунда Жамғарманинг маблағларидан реклама фаолиятида, жалб этиладиган кредитларни қайтаришда ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришда мақсадли фойдаланилишини назарда тутсинлар.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 15 февралдаги 82-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 2-сон, 5-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 июлдаги

360-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбектуризм" миллий компанияси тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўзбектуризм" миллий компанияси

Минтақавий бўлимлар

Ҳудудий саёҳат ва экскурсия бюролари

Меҳмонхона комплекслари

Хизмат кўрсатувчи тузилмалар

Самарқанд  минтақавий бўлими

"Сурхондарё СЭБ" дк

"Афросиёб-Палас" меҳмонхона комплекси давлат корхонаси

"Диспетчерлаштириш ва хизмат кўрсатиш марказий бошқармаси" давлат корхонаси

Хоразм  минтақавий бўлими

"Қашқадарё СЭБ" дк

"Бухоро-Палас" меҳмонхона комплекси давлат корхонаси

"Республика илмий-ўқув консалтинг маркази" давлат корхонаси

Бухоро минтақавий бўлими

"Навоий СЭБ" дк

"Хива" ТЭК давлат корхонаси

"Қорақалпоғистон СЭБ" дк

"Жайхун" меҳмонхона комплекси давлат корхонаси

"Қурилаётган объектлар дирекцияси" давлат корхонаси


"Жиззах СЭБ" дк

"Хоразм" меҳмонхона комплекси давлат корхонаси



"Наманган СЭБ" дк

"Ўзолмонхотелз" қўшма корхонаси





"Фарғона СЭБ" дк

ТЭК - туристик-экскурсия комплекси

СЭБ - саёҳат ва экскурсия бюроси

Дк - давлат корхонаси





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 июлдаги

360-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбектуризм" миллий компанияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Раис

Ёрдамчи

1 киши

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Туристик хизматлар ва инвестициялар маркетинги бўлими

3 киши

Минтақавий ва хусусий туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўлими

3 киши

Махсус хизмат бўлими

3 киши

Умумий бўлим

2 киши

Халқаро алоқалар бўлими

4 киши

Молия-иқтисодиёт бошқармаси

5 киши

Ишлар бошқарувчиси

1 киши

Лицензиялаш бўлими

2 киши

Кадрлар ва мутахассисларни қайта тайёрлашни ташкил этиш бўлими

2 киши

5 меҳмонхона комплекси ва "Ўзолмонхотелз" қўшма корхонаси

  

  

Мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар



Республика илмий-ўқув консалтинг маркази

Минтақавий бўлимлар (Самарқанд, Хоразм, Бухоро)

Қурилаётган объектлар дирекцияси

8 ҳудудий саёҳат ва экскурсия бюролари

Диспетчерлаштириш ва хизмат кўрсатиш марказий бошқармаси

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 45 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 30 киши,

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 10 киши,

техник ходимлар - 5 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 июлдаги

360-сон қарорига

4-ИЛОВА



Минтақавий туризм бўлимининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Минтақавий бўлим бошқарувчиси

Туризмни ривожлантириш бўлими

1-2 киши

Хусусий туристик фирмалар билан ишлаш ва лицензиялаш масалалари бўлими

2 киши

Бухгалтер-кассир

1 киши

Барча минтақавий бўлимлар ходимларининг чекланган умумий сони - 24 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 16 киши, улардан:

Самарқанд минтақавий бўлими - 6 киши

Бухоро минтақавий бўлими - 5 киши

Хоразм минтақавий бўлими - 5 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 июлдаги

360-сон қарорига

5-ИЛОВА



Профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли

бошқарувга берилгунгача ёки тўлиқ сотилгунгача давлат

улушларини бошқариш "Ўзбектуризм" миллий

компаниясида сақлаб қолинадиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Корхоналар рўйхати


Устав фондидаги

давлат улуши

(%)


1. "Отель Ўзбекистон" қўшма корхонаси ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти


58

2. "Шодлик" давлат корхонаси акциядорлик жамияти


16

3. "Варахша" давлат корхонаси масъулияти чекланган жамияти


25

4. "Самарқанд" давлат корхонаси акциядорлик жамияти


25

5. "Чорсу" давлат корхонаси масъулияти чекланган жамияти


30

6. "Жиззахсаёҳат" давлат корхонаси акциядорлик жамияти


9





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 июлдаги

360-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг ""Ўзбектуризм" миллий компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 20 октябрдаги 484-сон қарорининг 2-5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфраструктурасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 3 июндаги 210-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 20-модда) 5, 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 8 августдаги 346-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 29-модда):

1-банднинг биринчи хат бошидаги "унинг "Ўзбектуризм" миллий компаниясига қўшилган аъзо сифатида кириши" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банднинг иккинчи ва учинчи хат боши, 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 30-сон, 346-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 75-модда.