Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /

МЧЖнинг чиқиб кетаётган муассисига улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш тартиби (СБХ, 13-сон 2020 йил 31 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



МЧЖнинг ЧИҚИБ КЕТАЁТГАН МУАССИСИГА

УЛУШИНИНГ ҲАҚИҚИЙ ҚИЙМАТИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


Тўлаш тартиби


МЧЖ муассиси жамият иштирокчилари таркибидан чиқиб кетаётганда жамият:

q унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши;

q ёки унинг розилиги билан улушга тенг қийматдаги мол-мулкни бериши шарт ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси 5-қисми).

Чиқиб кетаётган муассисга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш - бу корхонанинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти.

МЧЖ улушнинг ҳақиқий қийматини тўламаган ёки уни берилиши лозим бўлган миқдорда кам тўлаган тақдирда, у даромад олган ҳисобланади ва уни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритади (СК 297-м. 3-қ., 463-м.).

Улушнинг ҳақиқий қиймати улуш жамиятга ўтган пайтдан эътиборан 1 йил мобайнида, агар жамият уставида бундан камроқ муддат назарда тутилмаган бўлса, тўланиши лозим (Қонуннинг 22-моддаси 9-қисми).



Улуш қиймати ҳисоб-китоби


Улушнинг ҳақиқий қийматини чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улушида корхонанинг соф активлари сифатида аниқланг (Қонуннинг 14-моддаси 4-қисми).

Соф активларни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг (АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган 14-сон БҲМСнинг 10-банди):


Соф активлар =Узоқ муддатли ва жорий активлар - Узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар = Баланснинг 400-сатри - Баланснинг 770-сатри


Бошқа формула:


Соф активлар = Хусусий капитал = Баланснинг 480-сатри


Чиқилиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қиймати қуйидагича аниқланади:


Улушнинг ҳақиқий қиймати = Соф активлар х Муассиснинг устав капиталидаги улуши


МИСОЛ. МЧЖ иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати ҳисоб-китоби

МЧЖ устав фонди 150 000 минг сўмни, жамият таркибидан чиқаётган муассис - Ўзбекистон резидентининг улуши эса - 45 000 минг сўмни (30%) ташкил этади.

Муассис 2020 йил апрель ойида МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқиши тўғрисида ариза топширган. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан 2020 йил январь-март ойлари учун бухгалтерия ҳисоботига асосан улушнинг ҳақиқий қийматини тўлашга қарор қилинди.

2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра бухгалтерия баланси:

Актив


Пассив


I бўлим


Сумма  (минг сўм)


I бўлим


Сумма (минг сўм)


Асосий воситалар

32 300


Устав капитали


150 000


Узоқ муддатли инвестициялар

2 200


Захира капитал


5 600


Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар

8 000


Тақсимланмаган фойда


39 300


I бўлим бўйича жами (130-сатр)

42 500


I бўлим бўйича жами (480-сатр)


194 900


II бўлим


II бўлим



Товар-моддий захиралар

67 200


Узоқ муддатли мажбуриятлар


...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск