Умная подшивка
Моҳир тахлам / Божхона. ТИФ /Инкотермс-2020 қоидалари: сўнгги ўзгаришлар (СБХ, 13-сон 2020 йил 31 март)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
ИНКОТЕРМС-2020 ҚОИДАЛАРИ:
СЎНГГИ ЎЗГАРИШЛАР
2020 йил 1 январдан Инкотермс-2020 халқаро савдо қоидаларининг янги таҳрири амал қила бошлади. Улар бозорнинг янги тамойилларига янада мослашган бўлиб, шу туфайли ҳам бизнес учун анча қулай ҳисобланади.
Кўплаб шартномалар уларни ўз ичига олмаса-да, лекин савдо учун Инкотермснинг аҳамияти катталиги шубҳасиздир. Ноаниқликлар ва низоларни четлаб ўтиш учун ТИФ иштирокчилари Инкотермс-2020 нинг янги қоидаларини билишлари ҳамда ўз шартномаларига зарур ўзгартиришларни киритишлари лозим.
Охирги ҳужжатга киритилган янгиликлар, хусусан, Инкотермс-2020 қоидаларини қандай қўллаш зарурлиги хусусида мухбиримизга Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси Экспертлар кенгашининг раиси Холида УСМОНОВА гапириб берди.
Инкотермс - товарларнинг халқаро, 2020 йилдан эса ҳатто миллий олди-сотди шартномасининг шартларидан бири бўлиб, у томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тизимини акс эттиради.
Ташқи савдо шартномаларини тузиш анъанавий шартлари талқинининг илк тадқиқоти 1920 йилда Халқаро савдо палатаси (International Chamber of Commerce, ICC) томондан ўтказилган эди. Тижоратчиларни ташқи савдода кўпроқ қўлланиладиган савдо атамаларини талқин қилишнинг халқаро қоидалари билан таъминлаш зарурати муносабати билан 1936 йилда ICC Инкотермс қоидаларининг биринчи нашрини эълон қилади. Бундан кўзланган
...