язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2004 й. 369-сон "Ўзбекистон-Америка маълумотлар узатиш тармоғи қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2004 й.

N 369



ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА МАЪЛУМОТЛАР

УЗАТИШ ТАРМОҒИ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Маълумотлар узатиш хизматлари кўрсатадиган корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ўқув юртлари ва йирик корпоратив мижозларнинг Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида маълумотлар узатишнинг сифатли хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, истеъмолчиларнинг ахборот ресурсларидан кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг "Telecommunications services" компанияси (АҚШ) билан биргаликда "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонаси негизида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "UzPAK Teleservice" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "UzPAK Teleservice" қўшма корхонасининг устав фондида томонларнинг улуши қуйидагича тақсимланишига розилик берилсин:

бошқариш учун Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига берилаётган давлат улуши - 26 фоиз;

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси улуши - 15 фоиз;

"Xalqaro aloqa" ташкилотининг улуши - 10 фоиз;

"Telecommunications services" компанияси (АҚШ) улуши - 49 фоиз.

Қуйидагилар:

"UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонасининг мол-мулки қўшма корхона устав фондига давлат томонидан қўшилган улуш ҳисобланади;

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси филиалларининг халқаро ички зона каналлари ва трактлари, бинолари, иншоотлари берилиши "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг улуши ҳисобланади;

пул маблағлари "Telecommunications services" компанияси (АҚШ) ва "Xalqaro aloqa" ташкилотининг улуши ҳисобланади.


3. Белгилансинки, "UzPAK Teleservice" қўшма корхонаси "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонасининг ҳуқуқий вориси, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғини замонавийлаштириш ва ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 5 декабрдаги 466-сон қарори билан белгиланган миқдорлар ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатланган кредитларни қайтаришга доир "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонасининг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар "UzPAK Teleservice" қўшма корхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:

давлат ва жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборот эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш мақсадида Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш;

"UzPAK Teleservice" қўшма корхонасининг маълумотларни узатиш тармоғида ахборот ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлаш, конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга, урушни, зўравонлик ва порнографияни тарғиб қилишга, диний ва миллий адоватни авж олдиришга, инсоннинг ор-номуси ва қадр-қимматини камситишга қаратилган чақириқлар мавжуд бўлган ахборот ва амалдаги қонун ҳужжатларида тарқатиш тақиқланган бошқа ахборот тарқатилишига йўл қўймаслик;

техник воситаларни жорий этиш, Интернет-технологияларни ривожлантириш, республиканинг ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириши имкониятларини кенгайтириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда қўшма корхонанинг устав фондидаги Ўзбекистон томонининг улушини белгиланган тартибда шакллантирсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 2-иловадан 289-позиция чиқариб ташлансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 31-сон, 354-модда.