Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш тартиби тўғрисида тушунтириш (СБХ, 16-сон 2020 йил 21 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИ

ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

ТУШУНТИРИШ


My.soliq.uz порталидаги электрон солиқ ҳисоботи тизимида 2020 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботнинг янги шакли (шакл коди - 10205_25) жойлаштирилган. Бухгалтерларда уни қандай қилиб тўғри тўлдириш юзасидан саволлар юзага келди. Зеро жорий йилнинг I чораги учун Ҳисоб-китобни 20 апрелдан кечиктирмай тақдим этиш зарур эди (СК 339-м. 5-қ.). Бу ишни йилнинг барча даврларида рисоладагидек бажариш учун экспертларнинг қуйидаги тушунтиришларидан фойдаланинг.


Эслатиб ўтамиз: фойда солиғи бўйича ҳисобот даври - йил чораги, солиқ даври - календарь йил (СК 338-м.).


Фойда солиғи бўйича ҳисоботни (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) чоракда бир марта тузиб, қуйидаги муддатдан кечиктирмай солиқ органларига тақдим этинг:

q 20 апрелдан - I чорак учун;

q 20 июлдан - II чорак (ярим йиллик) учун;

q 20 октябрдан - III чорак (9 ой) учун;

q ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан - IV чорак (йил) учун (СК 339-м. 5-қ.).

Қуйидагилар фақат календарь йил якунларига кўра ҳисобот тақдим этадилар:

q бюджет ташкилотлари;

q нодавлат нотижорат ташкилотлари (истеъмолчилар кооперативлари бундан мустасно).

Календарь йилда жами даромад олинмаган бўлса, фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш керак эмас.

Солиқ ҳисоботини сўмда тўлдиринг. Барча кўрсаткичларни йил бошидан ортиб борувчи якун билан акс эттиринг.



Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади


1. 010-"Жами даромад" сатри ва 1-"Жами даромад" иловаси


010-"Жами даромад" сатрининг қиймати қуйидаги формула бўйича автоматик равишда ҳисобланади: Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри - 110-сатр - 121-сатр. Бинобарин, 1-иловани тўлдириш лозим.

1-"Жами даромад" иловасининг санаб ўтилган сатрларида қуйидагиларни кўрсатинг:

q 021-026 - фаолият турлари ва ҳар бир фаолият тури бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси. Ушбу ахборотни 9000-"Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар" счётлари айланмаларидан олишингиз мумкин.

Ушбу сатрлар тўлдирилгач, 020-сатрда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг умумий суммаси 021-026-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик равишда ҳисобланади;

q 030-140 - исталган шаклда ва (ёки) исталган фаолиятдан олиниши лозим бўлган (олинган), жами даромадга киритиладиган даромадлар (СК 297-м.). Ушбу ахборотни 8530-"Текин олинган мол-мулк", 9300-"Асосий фаолиятдан бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар", 9500-"Молиявий фаолиятдан олинган даромадларни ҳ

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск