ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2020 й. 221-Ф-сон "Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида барпо этилаётган "Ғалаба боғи" мажмуасининг қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

27.04.2020 й.

N 221-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги ПҚ-4495-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида барпо этилаётган "Ғалаба боғи" мажмуасининг қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг барпо этилаётган "Ғалаба боғи" мажмуаси учун бронзадан ишланган уруш қаҳрамонлари образи акс эттирилган 14 та аскар ва барельефларни (кейинги ўринларда-юк) Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб келиш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги;

2020 йил 17 апрель, 19 апрель, 22 апрель ва 24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг юк ҳаво кемасида "Тошкент-Пекин-Урумчи-Тошкент" йўналиши бўйича тасдиқланган рейслар орқали Хитой Халқ Республикасидан юк олиб келинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу фармойишда назарда тутилган юкни Хитой Халқ Республикасидан олиб келиш учун сарфланган харажатларни асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Мудофаа вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берсин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 апрель



























Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск